I мавзу: Иқтисодий ўсиш курсининг мазмуни вазифалари ва унга таъсир этувчи омиллар


Прогноз, гипотеза ва режа хақида тушунчалар



Download 2,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/89
Sana03.04.2023
Hajmi2,29 Mb.
#924313
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   89
Bog'liq
fac0073ef6c6dff9c4117a4af3591edc ИҚТИСОДИЙ ЎСИШ МОДЕЛЛАРИ

 
9.2. Прогноз, гипотеза ва режа хақида тушунчалар 
Гипотеза 
умумий назария даирасидаги илмий башоратни тавсифлайди. 
Бу шуни англатадики, гипотезани тузиш дастлабки базавий назария ва у 
асосида тадқиқ этилаѐтган объектларнинг фаолият кўрсатиши 
ва 
ривожлантиришнинг очилган қонуниятлари ҳамда сабаб-оқибат алоқаларини 


199 
ташкил этади. Гипотеза даражасида ҳаракатларнинг умумий қонуниятларини 
ифодаловчи ушбу объектларнинг сифат жиҳатидан тафсилоти берилади. 
Прогноз
гипотезадан фарқли улароқ янада юқори аниқликка эга, чунки 
нафақат сифат ўлчамларига, балки миқдорий ўлчкамларга асосланади, шу боис 
объектнинг келажакдаги ҳолатини миқдорий жиҳатдан ҳам тавсифлашга имкон 
беради. Прогноз аниқ амалий назария даражасида башоратлашни назарда 
тутади. Шундай қилиб, прогноз гипотезадан ноаниқлик даражаси паст ҳамда 
юқори даражали ҳаққонийлиги билан фарқ қилади. Шу билан бирга 
прогнознинг тадқиқот қилинаѐтган объекти, ҳодиса билан бўлган тўғридан-
тўғри алоқаси мавжуд эмас: прогноз эҳтимоллик тавсифига эга. 
Режа 
аниқ муайян мақсадларни қўйиш ва тадқиқ этилаѐтган объектнинг 
аниқ ҳодисаларини башоратлашни кўзда тутади. Унда белгиланган вазифаларга
мувофиқ тарзда ривожланишнинг йўллари ва воситалари қайд этилади, қабул 
қилинган бошқарув қарорлари асосланади. Унинг энг асосий фарқ қилувчи 
жиҳати - топшириқнинг аниқлиги ва кўрсатмали эканлигидадир. Шундай 
қилиб, режада башоратлаш янада аниқ ҳолда намоѐн бўлади. Прогноз каби 
режа ҳам аниқ амалий назария натижа ва ютуқларга асосланади. 
Прогнозлаш шакллари ўз моҳиятига кўра бошқариш ва режалаштириш 
тизимида бир-бири билан ва тадқиқ этилаѐтган объекти билан узвий 
боғлиқликда бўлиб, объектнинг ўзининг аниқлилиги билан истиқболдаги 
ҳаракатларини билиш босқичларининг кетма-кетлигини ифодалайди. Ушбу 
жараѐннинг дастлабки қадами – объектни у учун янги белгиланган ҳолатига 
ўтказиш режасини тузиш ҳисобланади. Бунинг учун энг муҳим воситаси 
умумилмий башоратлаш ва режа ўртасида боғловчи занжир сифатида иштирок 
этувчи прогноз хизмат қилади. 
Гипотиза умумий тавсилотига эга бўлса ҳам, усиз ҳеч қандай илмий 
бошқариш ва режалаштиришни амалга ошириб бўлмайди. Гипотеза ушбу 
жараѐнга таъсир этиб, уни тузиш учун муҳим ахборот манбаси ҳисобланади. 
Кўп ҳолатларда гипотиза бевосита режаларни ишлаб чиқишда ҳам ҳудди шу 
вазифани бажаради. 


200 
Режалаштириш билан прогнозлаш бир бири билан чамбарчас боғлиқ. 
Режа ва прогноз ўз моҳиятига кўра режанинг ижтимоий ишлаб чиқаришини 
бошқаришда етакчи буғин сифатида ҳал қилувчи рол уйнаѐтган шароитда бир-
бирини ўзаро тўлдирувчи режалаштириш босқичларини ифодалайди. Бунда 
прогноз мавжуд амалиѐтнинг истиқболда ривожланиш имкониятларига 
қаратилган омил сифатида хизмат қиладиган бўлса, прогнозлаш - режаларни 
ишлаб чиқиш дастаги сифатида намоѐн бўлади. Прогноз ва режанинг 
мувофиқлик шакллари турли хил бўлиши мумкин: прогноз режани ишлаб 
чиқишдан олдин (одатда шундай), ундан кейин (қабул қилинган қарорнинг 
оқибатларини прогнозлаш), шунингдек режани ишлаб чиқиш жараѐнида амалга 
ошириш мумкин. 
Шунга қарамай прогноз ва режа ўртасида фарқлар ҳам мавжуд. Уларнинг 
энг асосийси шундан иборатки, режа кўрсатмали, прогноз эса эҳтимолли 
тавсифга эга. Режа – бу қатъий қарор, шу жумладан у вариант асосида ишлаб 
чиқилади, прогноз эса ўз моҳиятига кўра муқобил, вариантли мазмунга эга. Шу 
маънода прогнозлаш режалаштиришнинг тадқиқот базаси ҳисобланиб, у 
режалаштиришдан фарқли равишда алоҳида ўзининг методологик ва услубий 
асосларига эга. Прогнозларни ишлаб чиқиш прогнозлаш усулларига 
асосланади, режалаштириш эса янада қатъий ва аниқ баланс ва бошқа ҳисоб-
китоб усулларига таянади. 
Прогнозлашнинг режалаштиришдан фарқли жиҳатларидан бири у 
режалаштиришнинг таркибий қисми бўлибгина қолмай у мустақил равишда 
мавжуд. Бу хусусан, шундай ҳолатда ўз ифодасини топади: ижтимоий ишлаб 
чиқариш соҳасида шундай иқтисодий жараѐнлар борки, уларни ҳар доим ҳам 
режалаштириб бўлмайди, аммо улар прогнозлаш объекти ҳисобланиши 
мумкин. Булар қаторига, масалан, демографик жараѐнлар, аҳолининг истеъмол 
товарларга бўлган жорий талаби, шахсий томорқа хўжаликларининг 
ривожланиш даражаси, оиланинг таркиби ва аҳолининг жинси ва ѐши бўйича 
таркиби ва ҳ.к.. Прогнозлаш ва режалаштириш бир-биридан яна шу билан 
фарқланадики, улар тадқиқ этилаѐтган объектни билишнинг турли 


201 
поғоналарини тавсифлайди, ушбу объектларнинг истиқболдаги ҳолатини ўзаро 
боғлиқ бўлса ҳам, аммо ҳар хил башоратлаш шаклларига эга. 
Объектларнинг мос келмаслиги ҳамда прогнозлашнинг режалаштиришга 
нисбатан бошқа фарқли жиҳатлари улардаги турли хил функцияларни 
шакллантиради. Режалаштириш бевосита бошқарув қарорларини қабул қилиш 
ва амалиѐтга татбиқ этишга қаратилган бўлса, прогнозлашнинг мақсади эса 
уларни қабул қилиш учун илмий асосларни яратишдан иборат. Ушбу асослар 
қуйидагиларни ўз ичига олади: ижтимоий ишлаб чиқаришнинг ривожланиш 
тенденцияларининг 
илмий таҳлили
; шаклланган тенденция ва кўзланган 
мақсадларни ҳисобга оладиган ижтимоий ишлаб чиқаришнинг кутилаѐтган 
ривожланишини 
вариантли башоратлаш
; қабул қилинаѐтган қарорларнинг 
мумкин бўлган оқибатларнинг таҳлили
, ижтимоий-иқтисодий ва илмий-техник 
ривожланиш 
йўналишларини 
асослаш. 
Шундай 
қилиб, 
иқтисодий 
прогнозлашнинг вазифаси, бир томондан борлиқнинг ҳақиқий жараѐнларга 
амал қилган ҳолда тадқиқот соҳасида яқин ѐки узоқ келажаги истиқболни 
аниқлаш, иккинчи томондан, тузилган прогноз ва прогноз даврида қабул 
қилинган қарорларнинг оқибатлари нуқтаи назаридан уларни баҳолашга 
таянадиган оптимал жорий ва истиқболли режаларни ишлаб чиқишга хизмат 
қилади.
Иқтисодий прогнозлаш кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришнинг 
иқтисодий жараѐнларнинг энг муҳим қонуниятларини тадқиқ этишга 
асосланган. 
Унинг 
назарий 
асоси 
ижтимоий 
ишлаб 
чиқаришни 
ривожлантиришнинг объектив қонуни тўғрисидаги фан сифатида сиѐсий 
иқтисодидан иборат.

Download 2,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish