I мавзу: Иқтисодий ўсиш курсининг мазмуни вазифалари ва унга таъсир этувчи омиллар


-Расм. Иқтисодий прогнозлар таснифи схемаси



Download 2,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/89
Sana03.04.2023
Hajmi2,29 Mb.
#924313
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   89
Bog'liq
fac0073ef6c6dff9c4117a4af3591edc ИҚТИСОДИЙ ЎСИШ МОДЕЛЛАРИ

8.1.1-Расм. Иқтисодий прогнозлар таснифи схемаси 
Молия, даромад, нархларнинг прогнозлари пул-молия тизимининг – 
давлат бюджети, аҳолининг пул даромадлари ва харажатлари баланси, 
молиявий ресурслар баланси, ижтимоий суғурта бюджети каби муҳим 
балансларини ўз ичига қамраб олади. Бундан ташқари ишлаб чиқариш 
Халқаро 
иқтисодиѐт 
Бутун мамлакат 
иқтисодиѐти 
Минтақалар 
Тармоқлар 
Иқтисодиѐтнинг
биринчи даражали 
бўғинлари 
Иқтисодий 
прогнозлар 
тизими 
Ташқи иқтисодий 
Экологик ва 
бошқалар 
Ижтимоий 
Истеъмол 
Фан ва техника 
Молия, даромад 
ва нархлар 
Капитал ва 
капитал 
қўйилмалар 
қурилиши 
Ишлаб чиқариш 
Ресурслар 
Демографик 


171 
харажатлари, фойда ҳамда умумимконий нархни шакллантирувчи омиллар ҳам 
ушбу рўйҳатга киритилади. 
Илм-фаннинг бевосита жамият ишлаб чиқариш кучига айланиши йўқолиб 
бораѐтганлиги туфайли, фан ва техниканинг прогнози аҳамияти ошиб 
бормоқда. Илмий-техник прогнозлар муҳим ва амалий тадқиқотларни, илмий-
техника ютуқларининг ривожланиши ва уларни турли хилдаги ишлаб 
чиқаришларга жорий этиш прогнозларини, иқтисодиѐт тармоқларини, жамият 
ҳаѐтига илмий-техник жараѐннинг ижтимоий таъсири прогнози кабиларни ўз 
ичига олади.
Истеъмол прогнозларига икки хил шаклга – шахсий ва ишлаб чиқариш 
эҳтиѐжларига олиб келувчи умумий эҳтиѐжни тадқиқ қилиш тўғри келади. 
Истеъмолни прогнозлаштиришдаги муҳим жиҳат этиѐжларнинг катталиги ва 
тўзилиши келажакда ниҳоятда эҳтимолли тус олади ҳамда кўплаб омилларга 
боғлиқ бўлади. Эҳтиѐжлар тўғрисида етарли билимга эга бўлмасдан туриб, 
ишлаб чиқаришни тўғри режалаштириб бўлмайди. 
Ижтимоий прогнозлар сифатида ҳаѐт тарзи, қолаверса, одамларнинг, 
жамоаларнинг, ижтимоий гуруҳларнинг, меҳнат шароити нуқтаъи назардан 
жамиятнинг, турмуш ва дам олишнинг ҳаѐт кечириш усуллари, умумимконий 
моддий ва маънавий эҳтиѐжларни қондириш даражалари, ижтимоий 
инфратўзилманинг шаклланиши, маданият доирасидаги тенденциялар, таълим, 
соғлиқни сақлаш ва ҳоказолар каби мураккаб умумийлик тадқиқ қилинади. Бу 
ердаги сезиларли улушни аҳолининг барча турдаги товар ва хизматларга бўлган 
талаби прогнозлари эгаллайди. 
Ташқи иқтисодий прогнозлар – жаҳон иқтисодиѐти, мамлакатимизнинг 
капитал ва ривожланаѐтган мамлакатлар билан ўзаро иқтисодий алоқалари, 
ташқи савдо ва халқаро бозор конъуктураси шаклланишининг умумий 
тенденцияларини қамраб олади. 
Экологик прогнозлар – атроф-муҳитдан фойдаланиш ҳолатини, табиий 
муҳитнинг ифлосланиш муаммоларини, ўсимлик ва ҳайвонот дунѐсининг 
ривожланиш 
истиқболларини, 
қишлоқ 
хўжалиги 
ҳосилларининг 


172 
унумдорлигини, салбий экологик оқибатларни минималлаштириш мақсадида 
ишлаб чиқаришни амалга ошириш имкониятларини тадқиқ этади. 
Ушбу ажратиб кўрсатилган 10 та гуруҳларнинг барчаси жамият 
ривожланишининг ижтимоий-иқтисодий жараѐнларини таҳлил қилиш ва 
бошқариш учун жуда зарур. Маълум бир мустақил прогнозларнинг ўзига хос 
хусусиятлари ҳам аниқлаштирилади, масалан, режалар билан таққосланганда. 
Ахир, юқорида кўрсатиб ўтилган 10 та гуруҳлардан (2-расм) фақатгина 
учтасида тўлиқ, умумқамраболувчи прогнозлаштиришни амалга ошириш 
мумкин. 
Булар: ―Ишлаб чиқариш‖, ―Капитал қўйилмалар ва капитал 
қурилиш‖, ―Молиялар, даромадлар, нархлар‖ гуруҳларидир. Қолган еттита 
гуруҳ тўлиқсиз бошқариладиган жараѐнлар ва ҳодисаларга тегишлидир; ушбу 
гуруҳлар бўйича қисман прогнозлаштиришни амалга ошириш мумкин. Яхлит 
тарзда эса уларни фақатгина прогнозлар қамраб олади.
Прогнозлаштириш муддати (огоҳлантириш даври) бўйича оператив, 
қисқа муддатли, ўрта муддатли, ўзоқ муддатли, ўта ўзоқ муддатли прогнозларга 
ажратилади. Улардан ҳар бирининг турли хилдаги типи ва гуруҳи прогнозида 
вақт 
оралиқлари 
доимий 
бўлмайди, 
аммо 
ижтимоий-иқтисодий 
прогнозлаштириш 
учун 
ушбу 
интерваллар 
режалаштиришнинг 
умумбелгиланган муддатларига яқин ҳисобланади. Муддати 1 ойгача бўлган 
прогнозлар оператив прогнозлар ҳисобланади. Қисқа муддатли прогнозларнинг 
огоҳлантириш муддати 1 ойдан 1 йилгача бўлади. Ўрта муддатли прогнозларда 
имконият даражаси 1 йилдан 5 йилгача бўлади. 5 йилдан 15 йилгача бўлган 
прогнозлар ўзоқ муддатли прогнозлар ҳисобланади. 15 йилдан юқори бўлган 
прогнозлар эса – ўта ўзоқ муддатли прогнозлар сирасига киради. 
Юқорида кўрсатиб ўтилган прогнозлар фақатгина ой ва йиллар 
жиҳатидан эмас, балки бошқа яна кўплаб ўзининг маъноли хусусиятлари 
орқали ҳам фарқланади. Қисқа муддатли ва оператив прогнозлар асосан 
бошқарилмайдиган жараѐнларни, шунингдек, бошқариладиган жараѐнлар 
бўйича режанинг бажарилишига баҳо беришни қамраб олади. Ўрта муддатли 
прогнозлар комплекс тарзда тенденцияларни, суръатларни, нисбатларни, 


173 
иқтисодий ва ижтимоий ривожланишнинг сабаб-оқибат омилларини,капитал 
қурилиш ҳамда инвестицион қарорларнинг истиқболларини, пул-молия 
тизимидаги ўзгаришларни намоѐн этади. Ўзоқ ва ўта ўзоқ муддатли прогнозлар 
ѐрдамида илмий-техника тараққиѐти, демографик жараѐнлар, табиий 
ресурслардан фойдаланиш ва уларнинг ҳолатидан келиб чиқувчи халқ 
хўжалиги ва ижтимоий соҳаларнинг стратегик жиҳатлари тадқиқ қилинади. 
Прогнозларнинг намоѐн бўлиш шакллари ҳам фарқланади: оператив 
прогнозлар миқдорий деталлаштирилган, қисқа, ўрта ва ўзоқ муддатли 
прогнозлар эса – миқдорий-сифатли, ўта ўзоқ муддатлилари эса – асосан 
сифатли бўлади. 
Илмий-услубий асосларининг хусусиятига кўра прогнозлар қидирадиган 
(тадқиқий) ва норматив кабиларга бўлинади. Тадқиқий прогнозларда келажакка 
ўтмишда ва ҳозирги кунда юзага келадиган тенденцияларни, қонуниятларни, 
боғлиқликларни кўчириш усуллари қўлланилади. Ушбу боғлиқликлар, 
тенденциялар кўп йиллик статистик маълумотлар асосида аниқ ва равшан 
намоѐн бўлади ҳамда уларнинг ривожланиш умумий хусусиятлари 
огоҳлантириш даврида кескин ўзгармаган ҳолда келажакка тахминий тадбиқ 
этилади. 
Норматив прогноз прогнозлаштирилаѐтган объектнинг келажак учун 
шакллантирилган ривожланиш мақсадларидан келиб чиқади ва ўзига хос 
йўлларни, ресурсларни, муддатларни ҳамда бу мақсадларга эришиш йўлида энг 
маъқул альтернативларни ўрнатади. Шу йўл орқали, мақсадли-норматив 
муносабат амалга ошади. Қисқача айтганда, фарқи шундаки, тадқиқий 
прогнозда ўтмиш ва бугундан келажакка ўтиш амалга ошади, норматив 
прогнозда эса – келажакдан бугунги кунга қайтиш юз беради. Тадқиқий 
прогноз одатда битта вариант билан чекланиб қолади. Норматив прогноз эса 
бир нечта вариантларнинг ишлаб чиқилиши ва тадқиқ этилиши орқали 
тўзилади. 
Юқоридаги бўлинишдан келиб чиққан ҳолда, яна бир прогнозларниннг 
бўлинишини келтириб ўтиш мумкин. Булар актив ва пассив прогнозлардир. 


174 
Пассив прогнозларда жараѐн шахсий ривожланиш тенденциялари, унда юзага 
келувчи ички ва ташқи омиллар таъсирида ―ўз-ўзидан‖ амалга ошаверади. 
Актив прогнозда эса ҳар хил эҳтимолли омилларга мақсадли йўналтирилган, 
бошқарувчи кучларнинг таъсири инобатга олинади. Асосан тадқиқий 
прогнозлар – пассив прогнозлар бўлиши аниқ, лекин унда бемалол активлик 
жиҳатлар ҳам кўзатилиши мумкин. Норматив (мақсадли-норматив) прогнозлар 
ҳам ўз ташкилий жиҳатига кўра актив бўлишлари шарт. 
Исталган объектнинг, жараѐннинг прогнози, ҳаттоки у дастлаб тадқиқий 
ва пассив шаклда ишлаб чиқилган бўлсада, якунда актив прогноз шаклида 
тугаши лозим. Бундай ҳолат, мос ҳолда, фақатгина бошқариладиган 
жараѐнларга нисбатан қўлланилса адолатдан бўлади. Бошқарилмайдиган ѐки 
тўлиқсиз бошқариладиган жараѐнлар учун эса пассив тадқиқий прогнозлар 
билан чекланишга тўғри келади. 

Download 2,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish