Microsoft Word 2016-2-пожарка doc



Download 6,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/152
Sana22.02.2022
Hajmi6,64 Mb.
#91546
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   152
Bog'liq
me’morchilik

Адабиётлар 
1. Каримов И. “Ўзбекистон халқининг Ислом 
маданияти ривожга қўшган беқиёс ҳиссасининг 
юксак эътирофи” Президент И. Каримовнинг “Тур-
кистон-пресс” нодавлат ахборот агентлиги мухби-
рига берган интервьюси. “Халқ сўзи” 23 феврал 
2007 й. 
2. Мирзо Г.Очилов Н. “Маънавият ва маданият-
га эътиборнинг амалдаги ифодаси”. “Халқ сўзи” 26 
апрел 2007 й. 
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
2008 йил 2 апрелдаги “Тошкент шаҳрининг 2200 
йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни
ўтказиш тўғрисидаги” ПК-828-сонли қарори. 
УДК: 725.945. 
ЎЗБЕКИСТОН МЕЪМОРИЙ ЁДГОРЛИКЛАРИНИ ТАЪМИРЛАШ ХУСУСИДА 
 
Матчонов Б.Г.  ассистент (ТАҚИ) 
 
В статье изучен вклад известных учёных, опытных специалистов и народных мастеров в сфере рестав-
рации памятников зодчества и их процессы формирования на основе научных принципов. 
This article is indicated to develop common principals of repairing and to research them by famous scientists and 
experted specialists. 
 
Ўзбекистон меъморчилиги тарихига оид 
тадқиқотларга кўра, қадимги иншоотларда таъ-
мирлаш ишлари, яъни ўтган давр биноларини 
ўз замонаси талаблари учун тузатиш ишлари 
амалиётга оширилгани тўғрисида тарихда қайд 
этилган, чунончи Улуғбекнинг Темурийлар 
меъморчилиги намуналаридан – Шаҳрисабзда-
ги Дор ут-Тиловат мажмуасида олиб борган 
бунёдкорлик ва таъмир-тузатиш ишлари, На-
воийнинг Ҳиротда, Хуросонда кўплаб қадимги 
работ, карвонсарой, мадрасаларни қайта тик-
лашдаги фаолияти, Абдуллахон томонидан 
Самарқанд, Бухоро, Тошкент, Қарши, Кармана 
каби йирик шаҳарлардаги бузилган иншоот-
ларни тиклашга йўналтирилган саъйи-ҳаракат-
лари ўрта аср муаллифлари асарларида мадҳ 
этилгани шулар жумласидандир. Бу даврдаги 
тузатиш, қайта тиклаш ишларининг асосий 
хусусияти бузилган биноларни асосан давр 
талабига мослаштириб тузатиш, қўшимчалар 
қилиш ёки бузиб қайтадан, янада маҳобат-
лироқ қилиб тиклашдан иборат бўлган. 
Ҳозирги таъмиршунослик қоидаларидан 
фарқли равишда, яъни асл меъморий-бадиий 
хусусиятидан кўра, бинодан янада қулайроқ 
ҳолда фойдаланиш ва салобатлироқ қилиш 
мақсади кучлироқ бўлган. Қайта тиклашда
тузатиш ишларида ўз даврининг қурилиш тех-
нологиясидан кенг қўлланилгани учун ёдгор-
ликларнинг аксариятида турли давр элемент-
лари, услублари намоён бўлади. Масалан: 
Тошкентдаги Каффол Шоший мақбарасида 
икки давр қурилмалар ечими кузатилади. ХIV 
асрга оид гумбаз ёпилмаси қулаб тушгандан 
сўнг, ўзаро кесишувчи равоқли тизим ўрнига, 
бағаллар қаторилик гумбаз билан ёпилиб 
таъмирланган. Бундай мисоллар кўп асрлар 
давомида функционал жиҳатдан заруриятдаги
иншоотларда учрайди. 
Илмий таъмиршунослик йўналишларидаги 
илк тадқиқотлар Ўзбекистон ҳудудида ХIХ 
асрнинг иккинчи ярмидан шакллана бошлаган. 
Чор маъмурияти томонидан, жамоатчилик 
таъсирида, айрим тузатиш ишлари олиб бо-
ришга ҳаракат қилингани туфайли, четдан кел-
ган айрим мутахассислар томонидан ёдгорлик-
ларда маълум даражада изланишлар олиб бо-
рилган. Бу ишлар асосан Туркистон ўлкаси-
нинг йирик шаҳарларида, жумладан Самар-
қанд, Тошкент, Қўқон ва бошқа шаҳарлардаги 
айрим иншоотларда амалга оширилган бўлса-
да, бу ишлар кўлами ва сифати уларни кейинги 
бузилишлардан сақлаб қолиш даражасида эмас 
эди [1]. 
Шундай бўлсада, фидойи инсонлар томони-
дан айрим оламшумул аҳамиятга эга обида-
ларда тузатиш ишлари олиб борилди. Масалан, 
1914 йилда Улуғбек расадхонасининг квадран-
ти жойлашган хандақ очилгандан сўнг, уни 
сақлаш учун муҳандис П.П.Лебедов томонидан 
мустаҳкам ғиштин қоплама қилинди. Бу 
мустаҳкам қубба ва олдидаги пештоқ ҳозир 
ҳам сақланиб қолган. Шунингдек, ХIХ аср 
охирида Тошкентда содир бўлган зилзиладан 
зарар кўрган Жоме масжиди ҳам қайта 
қурилган эди. Лекин тиклаш ишларида меъмо-



Download 6,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish