Мe
morchilik va qurilish muammolari
2016 йил, №2 сон
59
норасини тиклаш ишлари учун бир неча йил
давомида олиб борилган тадқиқотлар натижа-
лари асос бўлиб, бу минора қайта тик ҳолатга
келтирилди. Бундай таъмир услуби жаҳон
меъморчилигида биринчи бор амалга оширил-
ган эди. 1964 йили муҳандис Э.Гендел эса
мадрасанинг қолган минораларини замонавий
техника ёрдамида вертикал ҳолатга олиб кел-
ди. Ўзаро кесишувчи равоқлардаги баланд
пойгумбазли ёпилмаларнинг зилзилага бар-
дошлик хусусияти кам бўлгани учун шундай
ёпилмали иншоотларнинг аксариятида гумбаз-
лари ва пештоқ юқориси қулаб тушган эди.
Ёпилмалари қулаган иншоотларнинг бузилиш
тезлиги вақт сари кучайиб бориши туфайли,
уларнинг далил-исботлиларини тезда қайта
тиклаш обиданинг сақланиш даврини узайти-
риши мумкин. Уларни шу ҳолатда консервация
қилиниши эса самара бермаган.
Ўзбекистон таъмиршунослигида муҳандис-
лик таъмир йўналиши ХХ асрнинг 30-йиллари-
дан шакллана бошланди. Дастлаб, оғган мино-
раларни тиклаш, пештоқ ва пойдеворларни
қисман
мустаҳкамлашдан
бошланган
бу
йўналиш, кейинчалик вайронага айланган ин-
шоотларнинг авария ҳолатидаги қурулмала-
рини қайта тиклаб, уларнинг мустаҳкамлик
хусусиятини кучайтириш масалаларини ҳал
этиш ҳам кенг йўлга қўйилди. ХХ асрнинг 20-
30 йилларида олиб борилган ишларнинг кўп
қисми тузатиш-асраш (консервация) тадбирла-
ри бўлиб, уларда асосан анъанавий қурилиш
материаллари, чорси ғишт, ганч ишлатилган.
Тажрибалар шуни кўрсатадики, бир қисми бу-
зилиб йўқолган ёдгорликларни консервация
усулида асраш Ўрта Осиё шароитида кўп
ҳолатларга кўра самарасиз бўлиб чиқди. Маса-
лан, гумбазлар қурулмалари, пештоқ қолдиқ-
лари сақланган Биби-Хоним масжидини “ов-
рупоча маҳобатли ҳароба” ҳолатида сақлаш
мумкин эмас эди. Сейсмика, кескин континен-
тал иқлим бу ҳаробалардаги бузилишни вақт
ўтган сари тезлаштириши кузатилди.
Муҳандислик таъмир услубини Марказий
Осиёдаги йирик маҳобатли иншоотларни ҳаро-
ба ҳолатидан чиқаришда қўллаш мақсадга
мувофиқ эканлиги Самарқандда 30-йиллардан
бошлаб олиб борилган тиклаш ишларида на-
моён этилган. Тилла Қори мадрасаси гумбази-
ни тикланиши нодир ички кундал безакни ас-
раб қолишга ёрдам берди. Бундай муҳандислик
тиклаш ишларида замонавий материаллардан
(темир-бетон, пўлат ускуна, цемент) фойдала-
ниш зарурияти туғилган эди.
Лекин, уларни қўллашда жуда эҳтиёткорлик
талаб этилади. Бинонинг қадимий қолдиқлари-
га путур етказмасдан меъморий қисмларини
қайта тиклаш ишлари чуқур тадқиқот ва пухта
ҳисоб-китобларни талаб этади. Замонавий ма-
териал билан анъанавий ғишт, ганч қориш-
малар, сиркор кошин қопламаларни оқилона
қўллаш билан Ўзбекистондаги кўплаб йирик
обидаларни
бутунлай
бузилиб
кетишдан
сақлаб қолинди. Б.Н.Засипкин бошчилигида
Шердор мадрасаси пештоқ равоғи (1924-1925
йй), Гўри Амир мақбарасининг қобирғали гум-
базини (1943-1947 йй) шу усулда таъмир эти-
лиши уларнинг ҳозирда ҳам мустаҳкам
сақланишига олиб келди (3).
Мустақилликка эришилгандан сўнг меъмо-
рий обидаларни асраш ва таъмирлаш масала-
ларида кескин ўзгариш юз берди. Ёдгорлик-
ларнинг атроф-муҳитининг тарихий кўрини-
шини ҳам қайта тиклаш ва зиёратчилар учун
қулай ободончилик режаларини амалга оши-
риш амалиётга киритилди. Тарихий маскан ва
уни
қайта
тиклаш
тушунчасига
илмий
йўналиш берилди. Зиёратгоҳ ва унинг қадимий
таркибий қисмларини таъмирлаш, обод қилиш
билан бирга, унинг ҳудудидаги ёт қурулма-
ларни олиб ташлаш масаласи ҳам кенг кўламда
ҳал қилина бошланди. Масалан, Самарқанд-
даги Гўри Амир мажмуаси билан Бурхониддин
Соғаржий (Рухобод) мақбараси яқинидаги тур-
ли завод ва фабрикалар, тарихий ҳудуддан
олиб ташланиб, қадимий обидалар атрофидаги,
археологик тадқиқотлар натижасида очилган
мажмуа-биноларнинг айримлари қайта тикла-
ниб, тарихий меъморий муҳит ҳам нисбатан
асл ҳолатига олиб келинди. Бу Ўзбекистон
таъмиршунослигида муҳим йўналишга айла-
ниб шаҳарсозлик амалиётига киритилди.
Ўзбекистон ҳудудидаги минглаб маданий
мерос объектларининг ҳолати, хусусиятига
кўра юқорида қайд этилган таъмир усулларини
мос равишда оқилона танлаш мумкин. Фақат
бу ишларнинг асосида чуқур ҳар томонлама
пухта олиб борилган илмий-тадқиқотлар на-
тижаларига таянилган лойиҳа-режалар ётиши
зарур. Ўтган асрда олиб борилган таъмир иш-
ларининг таҳлили бу хулосанинг ҳаққоний-
лигини тасдиқлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |