Microsoft Word 2016-2-пожарка doc



Download 6,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/152
Sana22.02.2022
Hajmi6,64 Mb.
#91546
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   152
Bog'liq
me’morchilik

 
Проблемы архитектуры и строительства 
2016, №2 
56 
даги белгиларини аниқлаш ҳам муҳим вазифа-
дир. ХIХ аср ва ХХ аср бошларида Тошкент 
шаҳарсозлигида содир бўлган ўзгаришларнинг 
тарихий ҳудуд тизимидаги анъаналарга бўлган 
таъсирини ўрганиш эса шаҳарнинг қадимий 
меросини асрашга йўналган илмий хулосалар-
ни чиқаришга ёрдам беради. Қадимий тарихий 
ҳудуднинг таркибий қисмлари - даҳа, маҳалла 
тизимларидаги бой ижтимоий-маънавий таж-
рибадан замонавий меъморий ҳудудларни яра-
тишда фойдаланиш масалаларини ҳал этиш 
ҳам ушбу мавзунинг долзарб вазифаларидан 
бири.
Тошкент шаҳрининг ҳозирда сақланиб қол-
ган тарихий ҳудудининг шаҳарсозлик тизими 
танланган. Чунки замонавий шаҳарсозлик жа-
раёнидаги ўзгаришлар туфайли Тошкент ҳуду-
дининг бошқа қисмларида қадимий шаҳар-
созлик анъаналарини аниқлашга имконият 
мавжуд эмас. Архив манбалардан шаҳарнинг 
ХVI асрдан бери ривожланиш босқичидаги 
шаҳарсозлик маданиятига оид маълумотларни, 
маълум даврларда содир бўлган ўзгаришлар 
қайд этилган ёзма ва чизма ҳужжатларни 
ўрганиш ва улардаги ечимларни ҳозирда 
сақланиб қолган тарихий ҳудуд мероси билан 
таққослаш, таҳлил қилиш натижасида ўрта аср 
Тошкентининг 
шаҳарсозлик 
маданиятини 
аниқлаш муҳум аҳамиятга эгадир.
Тошкентда содир бўлаётган тезкор шаҳар-
созлик ўзгаришларида тарихий анъаналарни 
асраб қолиб, уларни шаҳарнинг янги ҳудуд-
ларига оқилона тадбиқ қилиш билан шаҳар-
нинг ўзига хос тарихийлик сифатларини 
сақлаш, аҳоли учун қадимий меросда мужас-
сам бўлган бой тажриба орқали шаҳарсозлик 
ва меъморий-қурилмавий қулайликларни яра-
тиш муҳим аҳамиятга эгадир. Қадимий 
шаҳарсозлик анъаналари орқали Тошкентнинг 
тарихий 
маданий 
меросининг 
замонавий 
шаҳарсозликдаги ўрнини оқилона белгилаш-
дан иборатдир.
Кейинги йилларда соҳа бўйича қилинган 
илмий тадқиқотларнинг аксариятида, Тошкент 
шаҳарсозлиги тарихига оид изланишлар, хуло-
салар, амалий таклифлар жуда кам ишлаб 
чиқилган, асосан таъриф билан чекланилган.
Тошкент шаҳарсозлиги тарихий анъаналари 
билан замонавий қурилишлар орасидаги муно-
сабатларни белгилашда шаҳарсозликка оид 
лойиҳалар яратаётган мутахассисларнинг ре-
жавий ечимларида маданий мерос масалалари 
кўп ҳолларда инобатга олинмай қолган. Бажа-
риладиган тадқиқот натижалари лойиҳалаш 
амалиётида ҳам муҳим аҳамият касб этиши 
кўзда тутилиши лозим. Бу ўз навбатида Тош-
кент шаҳри шаҳарсозлигининг кейинги ривож-
ланишида қадимий анъаналардан оқилона 
фойдаланиш ҳар томонлама самара бериб, 
Тошкентнинг тарихий шаҳар мавқеини сақлаб 
қолишга хизмат қилади.
Собиқ шўролар даврида ишлаб чиқилган 
шаҳар бош режаси лойиҳаларида қадимий 
Тошкентнинг шаҳарсозлик маданиятини ўрга-
ниш масалалари кўп ҳолларда четда қолиб кел-
ган. Тадқиқотчилар эса асосан Тошкентнинг 
археологик, меъморий ёдгорликлари, йирик 
мажмуаларнинг шаклланиш тарихини ўрга-
нишга катта урғу берганлар. Тошкентнинг 
ташкилий қисмлари - даҳа, маҳалла, бозорла-
рини умумий шаҳарсозлик тизимидан ажратиб, 
алоҳида тадқиқот қилганлар. Ўрта аср Тош-
кентининг асл 
қиёфаси, кейинги йирик 
қурилишлар натижасида тез-тез ўзгаргани ту-
файли, 
унинг 
шаҳарсозлик 
асосларини 
аниқлаш ва яхлит тасаввур этиш қийин масала 
бўлиб келди. Фақат археологик қазишмалар 
шаҳарнинг Х асрга оид Бинкат номи билан 
шаклланган 
даврига 
оид 
маълумотларни 
аниқлашга имкон берган.
Марказий Осиё меъморчилик тарихидаги 
шаҳарсозлик масалалари бўйича тадқиқот олиб 
борган В.Лавров, Н.Семёнов, А.Беленицкий, 
И.Бентович, 
О.Большаков, 
кейинчалик 
В.Нильсен, Х.Пўлатов ва бошқаларнинг асар-
ларида Тошкентнинг ХVI асрдан аввалги дав-
ри ёки унинг айрим қисмлари шаклланишини, 
илк ўрта аср шаҳарсозлигидаги айрим белги-
ларини 
кўриб 
чиққанлар. 
В.Булатова, 
А.Яхъяев, Ю.Маньковская, Ю.Мирошниченко, 
О.Бадер 
ва 
бошқаларнинг 
тадқиқотлари 
кўпинча шаҳар меъморий ансамбллар таъри-
фига, 
айрим 
ёдгорликларнинг 
тавсифига 
бағишланган.
Тошкент тарихи, меъморий ёдгорликлари, 
археологик 
топилмаларига 
оид 
кўплаб 
тадқиқотлар мавжуд. Лекин, Тошкент шаҳар-
созлик маданиятининг ХIV асрдан ХIХ аср 
бошларигача шаклланган анъаналари, улар-
нинг ўзига хос кўриниши ҳақида таҳлилий 
умумлашма илмий ишлар ҳануз бажарилмаган. 
Тошкент пойтахт шаҳар сифатида тан олин-
гандан бери, яъни ХIХ аср охиридан бошлаб, 
унинг ҳудуди шаҳарсозлик миқёсида катта 
ҳажмдаги ўзгаришларга дучор бўлган ва 
бўлмоқда. ХХ асрда шаҳар ривожланишининг 
илк шаҳарсозлик режаларини ишлаб чиқишдан 
бошлаб собиқ шўро даврининг мафкуравий 
тазйиқи остида шаҳар тарихий муҳитини, 
ҳудудий ўзига хос қадимий тизимини менси-
маслик ҳоллари содир бўлиб келди.
Фақат, Ўзбекистон мустақилликка эришган-


Мe

morchilik va qurilish muammolari
 
2016 йил, №2 сон 
57 
дан сўнг қабул қилинган шаҳарсозлик кодекси 
тўғрисидаги 
республика 
қонуни 
тарихий 
ҳудудларда қадимий шаҳарсозлик анъаналари-
ни асраб қолиш заруриятини ва талабларини 
белгилаб берди. Юқоридагилардан келиб 
чиққан ҳолда, Тошкентнинг шаҳарсозлик ма-
данияти бўйича келгусида олиб бориладиган 
тадқиқотлар ва амалий ишларда ўз аксини то-
пади деб умид қиламиз. 

Download 6,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish