УДК: 711.4; 711.43
ТОШКЕНТНИНГ ШАҲАРСОЗЛИК МАДАНИЯТИ
Яхяев А.А. катта илмий ходим-изланувчи (ТАҚИ)
В статье расмотрены вопросы развитля архитектури и искусства в в рамках научных исследований го-
родского культурного наследия на примере г. Ташкента.
Architecture and art in the field of youth in order to cover the basis of the scientific research on urban cultural
heritage.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
“Туркистон-пресс” нодавлат ахборот агентли-
ги мухбирига берган интервьюсида “Шуни
таъкидлаш керакки, тарихий ёдгорликларни
қайта тиклаш - бу фақат тегишли маблағ ва
куч, имконият топишдангина иборат эмас,
балки биринчи галда жиддий илмий ёндо-
шувни, нозик дид ва маҳоратни, чуқур билим,
тажриба ва юксак салоҳиятни, керак бўлса
маънавий покликни талаб қиладиган мураккаб
соҳадир. Тошкент шаҳрига “Ислом маданияти
пойтахти” деган юксак ном берилиши эса биз-
нинг зиммамизга катта масъулият юклайди”
[1].
“Айниқса, неча юз йиллар мобайнида юр-
тимиз ҳудудида яратилган буюк маданий ва
маънавий мероснинг туб моҳиятини, унинг
кўпчиликка маълум бўлмаган қирраларини
нафақат мусулмон оламига, балки бутун
жаҳонга тарғиб қилиш, шу тариқа ислом дини
тинчлик, маърифат, юксак ахлоқ-одоб ифода-
чиси эканини яна бир бор намойиш этиш бора-
сида ҳали кўп иш қилиш зарурлигини яхши
англаймиз” - деган сўзлари Тошкент шаҳри
маданий ва маънавий қадриятларини ўрганиш
соҳасида кенг кўламли вазифаларни, уларни
асраш, қайта тиклаш учун эса катта ишларни
бажариш кераклигини билдиради.
Кейинги 25 йил ичида Тошкент шаҳарида
жуда катта ҳажмдаги бунёдкорлик ишлари ба-
жарилди. Бу ишларнинг асосий қисми Тош-
кент шаҳрининг тарихий ҳудудида олиб
борилмоқди. Тошкентнинг Эски Жўва, Ҳасти-
мом каби қадимий жойларида қайта тиклаш,
ободончилик ишлари муваффақиятли бажа-
рилди [2]. Бундай катта кўламдаги тезкор иш-
ларни олиб бориш жараёни соҳа мутахассис-
ларидан Тошкент тарихини, шаҳарсозлик анъ-
аналарини ва меъморий ёдгорликларини чуқур
билишни, уларни сақлаш ва асл ҳолатини
қайта тиклаш учун теран билим, бой тажрибага
эга бўлишни талаб қилади. “Тошкентнинг
шаҳарсозлик маданияти” бўйича олиб борила-
диган тадқиқотларнинг асл моҳияти ҳам,
юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, асри-
мизнинг тезкор ўзгаришлар жараёнида Тош-
кент шаҳрининг бой қадимий шаҳарсозлик ва
меъморий мероси дурдоналарининг номаълум
қирраларини аниқлаб, замона руҳида янгила-
ниб бораётган шаҳар муҳитида асраб қолиш
масалаларини оқилона ҳал қилишдан иборат-
дир.
Меъморчилик ва санъатшунослик соҳасида
фаолият
кўрсатаётган
ёшларга
Тошкент
шаҳарсозлигига оид маданий меросини илмий
тадқиқотлар асосида ёритиб бериш ҳам ушбу
соҳанинг долзарб масалаларидан биридир.
Шунингдек, Тошкентнинг шаҳарсозлик мадан-
ияти фақат бизгача етиб келган шаҳарсозлик
мероси кўламида асраб қолиш масалаларининг
ўзи ҳам ҳозирги урбанизация жараёнида зуд-
лик билан ечимини кутаётган муҳим муаммо-
дир.
Бу борада Ўзбекистон Президентининг 2008
йил 2 апрелда қабул қилган “Тошкент шаҳри-
нинг 2200 йиллигини нишонлашга тайёргарлик
кўриш ва уни ўтказиш тўғрисидаги” ПҚ - 828
сонли қарорида кўрсатиб ўтилганидек, “тари-
хий-маданий
қийматга
эга
иншоотларни
таъмирлаш ишлари уларнинг асл қиёфасига
мос тарзда белгиланган меъморий талаблар
асосида амалга ошириш” вазифаси қўйилгани
шаҳарсозлик анъаналарига ҳам тааллуқли
бўлиб, илмий-тадқиқотларнинг аҳамияти қан-
чалик муҳимлигини билдиради [3].
Тошкент-
нинг қадимий шаҳарсозлик маданиятини аниқ-
лаб, уларнинг замонавий шаҳар бош режасида-
ги ўрнини белгилаш, бу анъаналардаги
оқилона ечимлардан фойдаланиш йўлларини
аниқлаш учун қуйидаги тадқиқий вазифаларни
бажариш керак бўлади:
Тошкент шаҳрининг бизгача сақланиб, етиб
келган тарихий ҳудудининг шаҳарсозлик ти-
зими қадимий Бинкат (Х аср) шаҳри тизими
асосида ХIV асрдан бошлаб шаклланган. Те-
мурийлар даври шаҳарсозлик маданиятининг
асосий йўналишлари эса Тошкент шаҳарсозлик
тизимида ўзига хос равишда акс этган. Шунинг
учун, Темурийлар даври шаҳарсозлик мада-
ниятининг Тошкент шаҳрининг шаклланиши-
Do'stlaringiz bilan baham: |