Microsoft Word 2016-2-пожарка doc



Download 6,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/152
Sana22.02.2022
Hajmi6,64 Mb.
#91546
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   152
Bog'liq
me’morchilik

Мe

morchilik va qurilish muammolari
 
2016 йил, №2 сон 

чиқарилган Қирққизқалъа ва Тупроққалъа 
суғориш 
иншооти 
бир-биридан 
ажралиб 
чиққан жойда маданий-хўжалик маркази таш-
кил топган (Катта Гульдурсун). Тозабоғёб ка-
налидан шохобча Қирққизқалъа томон шохоб-
ча чиқарилиши муносабати билан, унинг 
соҳили атрофларини қамраб олган микровоҳа 
пайдо бўлган (Қирққизқалъа). Амиробод ши-
мол томонга йўналиши натижасида унинг 
адоғида маданий-хўжалик маркази вужудга 
келган (Думанқалъа). Амиробод каналидан 
шимоли-ғарбий томон канал чиқарилган, 
унинг соҳилидаги текисликни қамраб олган 
маданий-хўжалик маркази вужудга келган 
(Тупроққалъа 
Элликқалъа). 
Тупроққалъа 
суғориш иншоотидан жануби-ғарбий томонга 
шохобча чиқарилиши боис, унинг соҳилига 
уланиб кетган пасттекисликда маданий-хўжа-
лик маркази шаклланган (Ақшаҳонқалъа). Маз-
кур суғориш иншоотидан шимолий томонга 
навбатдаги шохобча чиқарилиши муносабати 
билан, унинг таркибида янги микровоҳа ву-
жудга келган (Тошхирмонтепа). 
Милодий I-IV асрларга келиб, Амударёнинг 
сўл соҳилидан Туямўйиндаги Тошсақа ва ўнг 
сохилидаги Динғильжа, Бозорқалъа, Тошхир-
мон, Бургутқалъа, Катта Гульдурсин ва Кат 
сарҳадларида маданий-марказлар фаолияти да-
вом этади. Тупроққалъа суғориш иншооти 
қисман фаолият олиб бориши натижасида Туп-
роққалъа марказида маданий-хўжалик ҳаёти 
қисман давом этган бир вақтда, Тупроққалъа 
суғориш иншоотидан шимоли-ғарбий томонга 
чиқарилган шохобча этагида микровоҳа шакл-
ланган (Қизилқалъа). Калтаминор каналидан 
жануб томонга шохобча чиқарилиб, унинг 
соҳили яқинидаги текисликда микровоҳа таш-
кил топган (Анқақалъа). Султон Увайс тоғи 
Қоратоғ тизмасида маданий-хўжалик маркази 
шаклланган (Гаурқалъа). 
Бизнинг фикримизча, мазкур тарихий дав-
рда Амударё соҳилига туташиб кетган баланд-
ликда микровоҳа вужудга келган (Жампиқ-
қалъа). Амиробод суғориш иншооти адоғида 
микровоҳа шаклланган (Думанқалъа). 
Амударёнинг сўл соҳилларини қамраб ол-
ган урбанизация - ўнг соҳили сарҳадларида 
кечган урбанизация жараёни билан бир хил 
даражада бўлганлигини кузатиш мумкин. Дав-
дон ва Дарёлиқ ирмоқлар ва уларнинг шахоб-
чалари фаолияти давом қилганлиги боис, 
Сариқамишбўйи ҳавзасининг жануби-ғарбий 
сарҳадларида сунъий суғорма деҳқончилик 
тизими шаклланиши натижасида ўрта даража-
ли шаҳарлар хамда воҳаларнинг шаклланиш 
жараёни кечган [6]. Давдоннинг шимоли ва 
жанубий тармоғи ўртасидаги Манқир баланд-
лиги томон шохобча чиқарилиб, ушбу атамада 
микровоҳа вужудга келган (Манқирқалъа). 
Чарманёб суғориш иншоотидан жануби-ғарб 
томонга шохобча чиқарилиб, унинг этагида 
микровоҳа 
вужудга 
келган 
(Шохсанам). 
Қалъалиқир -1 яқинидан ўтган суғориш иншо-
отининг ўрта қисмидан шимолий томонга 
Кўнауваз канали чиқарилиб, унинг соҳили ат-
рофларини қамраб олган микровоҳа шакллан-
ган (Кўнауваз). Давдон ирмоғи ўнг соҳили 
қирғоғига 
уланиб 
кетган 
баландликда 
микровоҳа шаклланган (Дауданқалъа). 
Хейканик суғориш иншоотининг адоғидаги 
маданий-хўжалик маркази фаолияти давом 
этади. Хейканик суғориш иншоотидан шимо-
ли-ғарбий томон шохобча чиқарилиши муно-
сабати билан микровоҳа вужудга келган 
(Тупроққалъа). Ёрмиш суғорилиш иншооти 
ўрта қисмидан ғарбий томонида маданий-
хўжалик маркази ташкил топган (Катқалъа). 
Ёрмиш канали этагидаги текисликда маданий-
хўжалик марказ (Воянган) ташкил топган. Ёр-
миш каналидан ғарбий томон чиқарилган шо-
хобча адоғидаги текисликда микровоҳа ташкил 
топган (Тупроққалъа). Савкан суғорилиш ин-
шоотидан ғарбий томон шохобча чиқарилиши 
муносабати билан унинг адоғида маданий-
хўжалик маркази таркиб топган (Олмаотиш-
ган-1). Хазарасп магистрал каналидан жануби-
ғарбий томон Кандаранхос тармоқ чиқарилган 
(Қалажиқ қалъаси барпо қилинган).Милодий I-
III асрларда Сариқамишбўйида ирригацион 
тармоқлар фаолияти давом этган. 
Шундай хулосага келамизки Амударё ва 
Сирдарё 
фаолиятлари 
натижасида 
хосил 
бўлган Хоразм воҳаси 40-12 минг йиллар илга-
ри инсонлар томонидан ўзлаштирилиб кейинги 
тарихий даврларда давом этган. Милоддан ав-
валги VII- асрнинг иккинчи ярми охиригача
географик чегаралар аниқ бўлмаган инсонлар 
жамиятида устунлик қилган. Милоддан аввал-
ги VII- аср охири IV- асрларда Хоразм жамия-
тида аҳоли турар жойлар қурилишида туб 
ўзгаришлар юз берган. 
Илк ўрта асрларга келганда (V-IX асрлар) 
аксарият маданий-хўжалик марказларда мада-
ний ҳаёт ўз меъёрига етган бўлса, сув таъми-
ноти мавжуд бўлган деҳқончилик воҳаларида 
маданий ҳаёт давом этган. Хоразмда илк ўрта 
асрларда кечган тарихий жараённи алохида 
тадқиқ этишни тақоза этади. 
Амударёнинг ўнг ва сўл соҳилларида аҳоли 
томонидан чиқарилган материал суғориш ин-
шоотлари воҳа худуди тузилишини ўзгартириб 
юборган. Суғориш иншоотлари соҳасида ша-


 
Проблемы архитектуры и строительства 
2016, №2 

ҳарча ва шаҳарларнинг қурилиши аниқ худуд-
га эга бўлган деҳқончилик воҳаларининг 
шаклланишига олиб келди. 

Download 6,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish