51
1) Аҳолининг бутун категориялари учун фуқаролик ҳуқуқлари, яъни
ҳуқуқий лаёқатнинг умумий чекловлари аёллар, alieni juris шахслар,
варварлар, еретиклар, яҳудийлар ва колонлар учун мавжуд бўлган. Аёллар
жинсий жиҳатдан эркаклар билан тенг бўлмаган,
лекин айрим классик
юристлар аёлларнинг қобилиятларини ерга уриш нотўғри ва адолатсиз деб
тан олишган. Классик юристларнинг бундай фикрлари аёлларнинг хусусий
ҳуқуқ соҳасидаги аҳволини яхшилашга замин яратди. Бу соҳада аёллар
эркаклар билан тенглаштирилди. Лекин шунга қарамай, сиёсий ҳуқуқ
соҳасида аёллар эркаклар билан тенг эмас деб тан олинган ва сиёсий
ҳаётда актив иштирок этиш имкониятидан маҳрум бўлган. Alieni juris
шахслар, яъни оила бошлиғига бўйсунган вояга етган эркак (puberes)
бўлса, ўз ижтимоий табақасига мансуб бўлган сиёсий ҳуқуқлардан
фойдаланган, лекин jus commerciiга эга бўлмаган.
Лекин классик даврдан
бошлаб, улар чекланган ҳажмда бу ҳуқуқларга ҳам эга бўла бошлади.
Классик даврдан кейингача (христиан динининг жорий этилишигача)
маълум динга эътиқод қилиш фуқаролик ҳуқуқини чеклашга олиб келмаган.
Христиан дини ғалаба қозонганидан кейин еретиклар, варварлар ва
яҳудийлар нафақат жиноий тартибда қувғин қилинган, балки ҳуқуқий
жиҳатдан, айниқса, мероc ҳуқуқи бўйича чеклашларга учраган. Бу
даврда
фуқаролик ҳуқуқларининг махсус чекловлари колонлар учун ва бошқа
фаолият билан шуғулланувчи аҳоли қатламлари (fabriciens, ҳунармандлар
ва савдогарлар) учун ҳам мавжуд бўлган. Айрим касб эгалари бошқа касб
билан шуғулланиш ва бошқа касб эгалари билан турмуш қуриш ҳуқуқидан
маҳрум бўлган. Аниқроғи, бу барча шахслар учун jus commercii ва jus
conubi чекланган.
2) Фуқаролик мазмунининг доимий ёки вақтинча чекланиши алоҳида
шахслар алоҳида ёки шахсан равишда
чекланган, деб тан олинган вақтда
содир бўлган. Фуқаролик ҳуқуқларининг бундай чекланишлари nexi ва
addicti, in mancipio шахслари, auctorati ва ab hoste redemptiга
тааллуқли бўлган.
Алоҳида ҳолларда фуқаролик ҳуқуқлари
чекланишларининг энг
дастлабки кўриниши қарзлар эвазига қулликка сотилиш пайтида рўй
берган. Қарз эвазига қуллик –
nexi ва addicti
ихтиёрий ёки суд қарорига
асосан ваколат берувчи шахслар учун қарзни узиш мақсадида
ишлаб
бераётган пайтда содир бўлган. Бундай шахслар қарз узилмагунча ҳеч
қандай оммавий ва хусусий ҳуқуқларга эга бўлмаган, фақат Сервий эдикти
бўйича легионларга кириш имкониятига эга бўлган. Қарз эвазига қулликка
тушиб қолган қулларнинг аҳволи доимий қуллар аҳволидан яхшироқ
бўлган, чунки улар қарзини узгандан кейин қайси аҳоли қатламига мансуб
бўлса, ўша гуруҳ ҳуқуқларидан фойдаланиши мумкин бўлган.
Do'stlaringiz bilan baham: