Узбекистон Республикаси Ташки Ишлар Вазирлиги


jus conubi , мулкий ҳуқуқ соҳасида – jus commercii



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet58/299
Sana18.11.2022
Hajmi5,01 Kb.
#867824
TuriДиплом
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   299
Bog'liq
РИМ ҲУҚУҚИ -дарслик

jus conubi
, мулкий ҳуқуқ соҳасида –
jus commercii
,
процессуал ҳуқуқ соҳасида эса, ҳуқуқий ўрнатмалардан фойдаланиш
имкониятларидан иборат бўлган.
Муомала лаёқати тўғрисида ҳам Рим юристларининг асарларида 
тушунча берилишига қарамай, римликлар мазкур атама остида ҳуқуқ 
субъектларининг мустақил равишда ҳуқуқий муносабатларга киришиш ва 
ўзига тегишли мажбуриятларни бажариш имкониятини тушунишган.
Аниқроғи, муомала лаёқати деб, ўз номидан ва ўз хоҳиши билан ҳуқуқий
ҳаракатларни амалга ошириш, шахсан ўз ҳуқуқларини амалга ошириш ва 
шахсан ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажариш лаёқатига эгалик 
тушунилади. Бу нуқтаи назардан муомала лаёқати ҳам 2 турга бўлинади:
тор маънодаги муомала лаёқати, яъни ўз номидан турли ҳуқуқий 
муносабатларга киришиш қобилияти ва деликт жавобгарлигига мувофиқ


48 
ўзи содир этган ҳуқуқбузилишлари учун жавоб бериш. Муомала лаёқати ҳам 
шахснинг жинси, ёши ва ақлан расолигига қараб торайиши ёки кенгайиши 
мумкин бўлган. 
Ҳуқуқ субъектлари.
Рим ҳуқуқий тартиботининг қонунларига кўра, 
фақатгина инсон ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга ёки ҳуқуқ субъекти, деб 
қаралади, чунки ҳуқуқ фақат инсон учун мавжуд: «hominum causa omne jus
constitutum est». Лекин Рим ҳуқуқи тарихининг айрим босқичларида муайян 
шахслар гуруҳининг эҳтиёжларини қондириш мақсадида ташкил қилинган 
ҳуқуқий жиҳатдан расмийлаштирилган жамоалар ёки мулкий бирлашмалар 
ҳам ҳуқуқий муносабатларга киришиши мумкин бўлган. Шу сабабли, ҳуқуқ 
субъектлари 2 га бўлинган: индивидуал белгиланган ёки жисмоний шахслар 
(personae physicae) ва юридик шахслар (personae morales ёки personae
juridicae).
1-§. Жисмоний шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати 
Жисмоний шахслар ёки индивидуумлар сифатида одамлар ҳар доим ҳам 
ҳуқуқ субъекти ҳисобланмаган. Уруғ жамоа ташкилотида ҳали ҳуқуқ
вужудга келмаган пайтда фақат уруғ аъзолари уруғ ҳудудида умумий ҳаёт 
маблағларидан баҳраманд бўлишда ва кундалик муаммоларни ҳал этиш
бўйича тенг ҳуқуқларга эгалиги ҳақидаги қоида амалда бўлган. Қолган 
бошқа жисмоний шахслар – бошқа уруғ вакиллари душман ҳисобланган.
Бу шахслар ҳуқуқ объекти ҳисобланиб, уларни уруғ аъзолари эркин 
тасарруф қилиши мумкин бўлган. Уруғ жамоасининг кенгайиши (ҳарбий
демократия даври) ва унинг давлатга айланиши уруғ иттифоқи ҳудудида 
эркин яшаш ҳуқуқи нафақат шу уруғ ва шу уруғдан ташкил топган янги 
давлат аҳолисига, балки қолган бошқа бўйсундирилган ва қўшиб олинган 
қабилаларга ҳам тегишли бўлган. Лекин бўйсундирилган ва қўшиб олинган 
қабилаларнинг вакиллари давлатга асос солган уруғ вакилларига 
қараганда аянчлироқ аҳволда бўлган. Бу эркин аҳолидан ташқари Рим 
қулдорчилик жамияти ривожланишининг барча босқичларида ҳатто яшаш 
ҳуқуқига эга бўлмаган аҳоли қатлами мавжуд бўлган. Бу жисмоний 
шахслар қуллар ҳолатидаги инсонлар бўлган. Қайд қилинган 3 гуруҳга 
бўлинган жисмоний шахслардан бир гуруҳи ҳуқуқий тартибот билан 
кафолатланган ҳуқуқлардан фойдаланган, иккинчи гуруҳи – фақат яшаш ва 
озодликка бўлган ҳуқуққа эга бўлган, учинчи гуруҳ вакиллари эса – ҳеч
қандай ҳуқуқларга эга бўлмаган. Улар Рим ҳуқуқи манбаларида фуқаролик 
ҳуқуқи – 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   299




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish