Узбекистон Республикаси Ташки Ишлар Вазирлиги


Мажбурият  бажарилишининг



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet206/299
Sana18.11.2022
Hajmi5,01 Kb.
#867824
TuriДиплом
1   ...   202   203   204   205   206   207   208   209   ...   299
Bog'liq
РИМ ҲУҚУҚИ -дарслик

Мажбурият 
бажарилишининг 
кредитор 
томонидан
қабул қилинмаслиги.

Mora creditores.
Мажбурият бажарилишининг 
кредитор томонидан қабул қилинмаслиги ёки mora creditores деб, кредитор 
томонидан қарздор ўз зиммасидаги мажбуриятни кўрсатилган муддатда ва 
етарли даражада бажаришига тўсқинлик қилиши ёки престация ижросини
ўз вақтида қабул қилмаслигига айтилган. Мажбурият бажарилиши


177 
тўловнинг барча талабларига, яъни белгиланган муддатда ва жойда ҳамда
келишилган ҳажмда ва сифатда таклиф этилмаган бўлса, кредитор 
томонидан тўсқинлик деб тушунилмаган. Кредитор томонидан 
тўсқинликнинг асосий натижаси қарздор мажбуриятинининг камайишидан 
иборат бўлган. Кредитор просрочкаси, яъни мажбурият ижро этилишига 
тўсқинлик қилишида кредитор dolus ва culpa lata учун жавоб берган. 
Бундан ташқари, қарздор мажбуриятни ижро этгандан сўнг, престация 
предметини ўзига қолдириши ёки ибодатхонага бериб юбориши мумкин 
бўлган. Лекин mora creditoresда қарздор престация предметини ташлаб 
юбориши ва шу билан бирга мажбуриятдан халос бўлиши мумкин 
бўлмаган, чунки у престацияни ижро этиш пайтида кўп сарф-харажатларга 
йўл қўйган. Бундай ҳолларда қарздор престация предметини сотиш ва
унинг пулини ўзлаштиришга ҳаққи бўлган деган фикр кенг тарқалган. 
Мажбурият 
бажарилишининг 
 
қарздор 
томонидан
кечиктирилиши

Mora debitores.
Мажбурият бажарилишининг қарздор 
томонидан кечиктирилиши ёки mora debitoris ваъда берилган престацияни 
ижро этмаганда келиб чиққан. Қарздор айбининг ҳажми алоҳида
мажбуриятларда турлича белгиланган. Баъзи ҳолларда просрочка фақат
dolus ва culpa lata туфайли, айрим ҳолларда эса culpa levis in abstractio
ёки culpa levis in concreto сабабли келиб чиққан. 
Мажбурият 
бажарилишининг 
қарздор 
томонидан
кечиктирилишини аниқлаш учун унинг айби исботлангандан ташқари 
қуйидагилар талаб қилинган: 
а) Мажбурият бажарилишининг кечиктирилиши тўғрисида фақат 
мажбуриятнинг ҳуқуқий ҳимояси мавжуд бўлган ҳоллардагина гап кетган.
Ҳимояланган мажбуриятлар фақат шартномалардан, деликтлардан,
квазиконтрактлар ва квазиделиктлардан келиб чиққан. Ҳуқуқий жиҳатдан 
ҳимояланмаган мажбуриятлар obligationes naturales ва in rem ёки in
personam амал қилувчи эксцепция билан рад қилиниши мумкин бўлган
мажбуриятлар ҳисобланган. 
б) Просрочка келиб чиқиши учун мажбуриятлар етилган бўлиши
керак. Етилган мажбуриятлар ёки ижро этилиш муддати 

dies veniens 
келган мажбурият деб, кредитор даъвоси plus petitio tempore туфайли
рад қилиниши мумкин бўлмаган мажбуриятга айтилган.
в) қарздор просрочкаси кредитор талабига асос бўлган: interpellatio
creditoris. Кредитор ўз талабини (fur sempur moram facere videtur)
ўғриликдан келиб чиқадиган мажбуриятда, шунингдек, вояга етмаганлар
кредитор бўлиб чиққан мажбуриятларда ва фидеикомисс йўли билан
эркинлик берилганда ёки қарз берилиши календарь бўйича белгиланган
талабларда кўтариши мумкин бўлмаган. Қайд этилган ҳолларда қарздор 
мажбуриятни ўз ташаббуси билан бажариши мумкин бўлган. 
г) Қарздор ўз айбига кўра ва кредиторнинг талаби бўйича 
мажбуриятни ўз вақтида бажармаса, mora debitoris оқибатини бошидан 
кечирган. Бу оқибатлар келиб чиққанда қарздор ашёнинг тасодифий
нобуд бўлгани, яъни енгилмас куч натижасида мажбурият ижро


178 
этилмагани учун ҳам жавобгар бўлган. Кредитор буларни исботлаб бера 
олса, жавобгарлик тўлалигича қарздор зиммасига юклатилган. Қарздор 
просрочкасининг иккинчи оқибати – ўз вақтида ижро этилмаган мажбурият 
натижасида кредиторга етказилган зарарни қоплашдан иборат бўлган. 
Етказилган зарар damnum emergenes ёки ҳақиқий зарар ва lucrum cessans
ёки олинмаган фойдани қамраб олган. Олинмаган фойда деликт ва бошқа 
талаблар бажарилмаганида моратор фоизлар йўли билан, бошқа
мажбуриятлар бўйича эса, ҳар бир алоҳида ҳолни ҳисобга олиш билан
белгиланган. Шу билан бирга, қарздор просрочкасининг энг муҳим оқибати
кредиторнинг plus petitio temporis туфайли рад қилинишидан чўчимасдан
даъво қўзғатиш ҳуқуқи билан бир қаторда, қарздорнинг шахси ёки
мулкига нисбатан суд қарори чиқарилишини талаб қилиш ҳуқуқидир.

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   202   203   204   205   206   207   208   209   ...   299




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish