Узбекистон Республикаси Ташки Ишлар Вазирлиги



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet203/299
Sana18.11.2022
Hajmi5,01 Kb.
#867824
TuriДиплом
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   ...   299
Bog'liq
РИМ ҲУҚУҚИ -дарслик

Datio in solutum.
Классик ҳуқуқ бўйича facultas alternativa ҳақида 
келишиши мумкин бўлган. Бундай ҳолларда қарздор бериши шарт бўлган


173 
ашё ўрнига бошқа буюмни берган бўлса, кредитор эса бу буюмни
мажбурият тугатилиши учун қабул қилиб олган бўлса, мажбуриятдан озод 
қилинган. Қайд этилган ашё ўрнига бошқа буюмнинг берилиши datio in
solutum voluntaria деб аталиб, ipso jure ҳаракати билан мажбурият 
тугатилиши усулларидан бири ҳисобланган. 
Юстиниан ҳуқуқида datio in solutum voluntaria ёки тарафларнинг
престация предмети бўлмаган бошқа буюм билан мажбурият ижро этилиши 
тўғрисидаги ихтиёрий келишувидан ташқари datio in solutum necessaria
ҳам мавжуд бўлган. Datio in solutum necessaria қарз бўлиб қолган ер
эгаларининг фойдасини кўзлаб амалга оширилган. Бундай мулкдорлар
қарзни пул билан тўлаш ўрнига кредиторга ер майдонларини давлат 
органлари томонидан ўрнатилган баҳога асосан бериши мумкин бўлган. 
Новация.
Новация ёки қарзнинг янгиланиши бирон-бир доимий 
мажбуриятни янги мажбуриятни вужудга келтириш йўли билан бажариш 
мақсадида тузилган вербал шартнома бўлган: novatio est prioris debiti in
aliam obligationem vel civilem vel naturalem transfusio atque translatio,
hoc est cum ex praecedenti causa ita noma constituatur, ut prior
perermatur. Бу таърифга кўра, ҳар бир новация эски мажбуриятни барҳам 
топтириш мақсадида тузилган. 
Новация эски мажбуриятни янги мажбурият тузиш йўли билан бажариш 
усули сифатида хизмат қилиши учун қуйидаги шартларга амал қилиш лозим 
бўлган: 
а) эски ва янги мажбурият ўртасида престациялар бирлиги мавжуд 
бўлиши шарт бўлган (idem debitum). Агар янги престацияда бошқа предмет 
кўрсатилган бўлса, у ҳолда 2 янги ҳуқуқий акт мавжуд деб ҳисобланган:
эски қарздан воз кечиш тўғрисидаги келишув тузиш ва янги мустақил
мажбурият тузиш; 
б) барҳам топаётган эски ва тузилаётган янги мажбурият бир-биридан 
нимаси биландир фарқ қилиши лозим. Aliquid novi бўлиши керак бўлган. 
Aliquid novi турлича бўлган: у аввалги мажбуриятнинг мазмунан 
ўзгартирилиши ёки янги муддатлар белгиланиши, янги шартлар қўйилиши
ёки қарз асосларининг ўзгартирилиши, шунингдек, мажбуриятнинг табиий 
хусусиятларига қўшимчалар киритиш кўринишида мумкин бўлган. Aliquid
novi асосан мажбурият субъектларининг алмашинишида намоён бўлган. 
Амалга оширилаётган алмашишлар асосига кўра новациялар novatio inter
easdem personas ва novatio inter novas personasга бўлинган. Novatio inter
easdem personas турли шахслар (novatio quasificata) ўртасидаги қарз 
янгиланишидан иборат бўлган. Бундай новацияда талаб ёки қарз 
цессиясигача борилган. Мажбурият ўзгармаган, aliquid novi мажбурият 
муносабатларида актив ва пассив субъектлар алмашинишида намоён бўлган. 
в) ҳар бир новацияда animus novandi, яъни томонларнинг эски 
мажбуриятни янги мажбурият тузиш йўли билан барҳам топтириш
тўғрисидаги хоҳиши ифода қилиниши шарт бўлган. Агар animus novandi
бўлмаса, мажбуриятлар кумуляцияси рўй берган. Классик ҳуқуқ бўйича 
animus novandi ифода этилмаса, судья иш ҳолатларига қараб, томонлар


174 
новация тузиши ёки янги ва мустақил мажбурият тузиши тўғрисида хулоса 
чиқарган. 
г) ҳар бир ҳуқуқий жиҳатдан тузилаётган новация 2 асосий оқибатни 
келтириб чиқарган: ipso jure барча акцессор талаблари (реал ва персонал
таъминлов, фоизлар ва ҳоказо) билан биргаликдаги эски мажбурият 
тугатилган ва stricti juris ex stipulati янги мажбурият вужудга келган. 
Ўрнатилиш пайтида янги мажбурият эскисидан тўла ажратилган. У эски 
мажбурият ноқонуний бўлмаган ҳолда ҳам мавжуд ва ҳаракатда бўлган.
Бундай оқибатларни бартараф қилиш мақсадида римликлар новацияни 
қуйидаги формула асосида тузганлар: «Spondesne mihi dare quod debetur» –
қарз бўлган нарсангни беришга ваъда берасанми?». Бундай ҳолда судья эски 
қарз мавжудлигини исботлаши шарт бўлган, чунки эски қарзнинг 
мавжудлиги ҳуқуқий новациянинг асоси бўлиб намоён бўлган; 
д) новациянинг алоҳида тури novatio necessaria ёки зарурий новация 
бўлган. Novatio necessaria процессуал йўл билан ўрнатилган. Томонлар 
бирон-бир ҳуқуқий муносабатлар юзасидан низолашиб қолса, ва бу низо
litis contestatioгача борса, римликлар томонлар ўртасидаги эски муносабатлар 
барҳам топади ва судда кўрилиш ҳуқуқига эга бўлган янги мажбурият
муносабатлари ўрнатилади деб ҳисоблашган: condemnari oportere.
Иккинчи зарурий новация суд жараёнида ўрнатилган. Бунда талаб суд 
қарори кимнинг фойдасига чиқарилган бўлса, ўша тараф ҳуқуқига айланган:
judicatum facere oportere, яъни суд бўлиши муқаррар. 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   ...   299




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish