Узбекистон Республикаси Ташки Ишлар Вазирлиги



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet204/299
Sana18.11.2022
Hajmi5,01 Kb.
#867824
TuriДиплом
1   ...   200   201   202   203   204   205   206   207   ...   299
Bog'liq
РИМ ҲУҚУҚИ -дарслик

Compensatio. 
Compensatio (ҳисобга олиш) ёки қарзни қарз билан узиш
мажбуриятларни ўзаро қарзлар ва талаблар билан тугатиш ҳисобланган: 
«debeti et crediti inter se contributio». Қадимги Рим ҳуқуқи бўйича
компенсация фақат томонлар розилиги асосида ўтказилган. Классик 
ҳуқуқда эса шартномавий ёки қонуний ва суд компенсацияси пайдо бўлди. 
Қонуний компенсация махсус кўзда тутилган ҳолларда ўтказилган, масалан,
хотин ўз эрига сеп мулки бўйича харажатлар қилганда компенсация қилиши
ёки ёлловчи хизматлар предмети билан боғлиқ бўлган харажатлар қилганда 
компенсация қилиниши. 
Суд бўйича компенсация қилиш кам учрайдиган ҳол бўлган. Cum
compensatione agereга фақат банкирлар ва оммавий лицитациялар 
(сотув)нинг харидорлари эга бўлган. Банкирлар ўз мижозларига фақат
сальдо бўйича даъво қўзғатиши мумкин бўлган. Марк Аврелий давридан 
бошлаб, ҳисобга олиш майда мажбуриятлар бўйича ҳам қўлланилиши 
мумкин, деган тамойил устун келди: dolo facit qui petit quod statum
redditurus est. Юстиниан ҳисобга олиш институтининг классик ҳуқуқдаги
мазмунини бойитди: депозиторий талабларидан ташқари ҳуқуқ билан 
ҳимоя қилинган барча мажбуриятлар хисобга олиниши шарт. Бу 
мажбуриятлар ўзаро, бир хил, тушунарли ва аниқ белгиланган ҳамда уларни 
бажариш муддати келган бўлиши керак бўлган.
Кўрсатилган шартлар пайдо бўлганда қарзни қарз ўрнига ҳисобга олиш, 
яъни талаблар ва қарзларни ўзаро ҳисобга олиш йўли билан барҳам 
топтириш мумкин бўлган. 


175 
Ipso 
jure 
мажбуриятлар 
тугатилишининг
бошқа усуллари.
Қайд этилган усуллардан ташқари ipso jure
мажбурият 
тугатишнинг бошқа усуллари ҳам мавжуд бўлган. 
а)
Contrarius consensus
консенсуал шартномалардан келиб чиқадиган
мажбурият тугатиш усули ҳисобланиб, томонлардан биронтаси ўз 
мажбуриятини ижро этишни бошламаган бўлса, мажбурият оддий 
келишув ёрдамида тугатилган. Мажбуриятни тугатиш ҳақидаги оддий
келишувга ўхшаш усулдан яна бири шартномани рад этиш бўлиб, бу рад 
этиш топшириқ шартномасида, ширкат, ишчи ёллаш ва ашёни ижарага
олиш тўғрисидаги шартномаларда қўллаш мумкин бўлган. Бу ҳолларда
шартномада томонлар ҳеч қандай зарар кўрмаган тақдирдагина
шартномани рад этиш қўлланган.
б) шартланган мажбуриятлар суспензив шартлар бажарилмаганда ёки
резолютив шартлар бажарилган тақдирда тугатилган; муддатли 
мажбуриятлар эса резолютив муддатлар ўтгандан кейин тугатилган. 
в) қарздан воз кечиш тўғрисидаги оддий келишув ёрдамида
деликтлардан келиб чиқадиган мажбуриятлар ва bonae fidei
шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар тугатилган: pacta
conventa inesse bonae fidei judicilis. 
г) ipso jure
мажбурият тугатишнинг усулларидан яна бири confusio
ёки cum in eadem persona jus stipulatoris promittentisque devenit бўлиб, 
бунда талаблар ва қарзлар бир шахсга тегишли бўлган, масалан, қарздор
ҳисобланган шахсга мерос тегишли бўлганда ва у васият қолдирган 
шахснинг ишончли вакили ҳисобланганда; 
д) лукратив табиатга эга бўлган мажбурият маълум ашёни ишониб 
топшираётган шахс мажбурият предметини қарздор ҳаракати натижасида 
эмас, балки бирон-бир лукратив йўл билан олганда: consursus duarum
causarum lucrativarum. Кредитор престация предметини сотиб олган 
тақдирда қарздор бу ашёнинг қийматини тўлаши ёки уни сотиб олиш билан 
боғлиқ бўлган харажатларни коплаши шарт бўлган; 
е) In species, яъни алмаштириб бўлмайдиган буюм престация предметини 
ташкил қиладиган мажбуриятларда бу ашё тасодифан нобуд бўлган 
ҳолларда ҳам мажбурият барҳам топган: species perit cui debetur. In genere,
яъни алмаштириб бўладиган ашё мажбурият предметини ташкил қилса, бу 
мажбуриятлар престация ижро этилмагунча барҳам топмаган: genera non
pereunt.
ж) мажбурият муносабатларида томонларнинг биронтасининг ўлими
деликт мажбуриятларининг барҳам топишига олиб келган, шартномадан 
келиб чиқадиган мажбуриятларда эса intuitu personae мажбуриятлари, яъни
контрагентларнинг шахсий хусусиятларига боғлиқ бўлган мажбуриятларнинг 
тугатилишига олиб келган (ширкат шартномаси, хизматни ёллаш ва 
топшириқ шартномаси бўйича). Бундай аҳамиятга контрагентларнинг caput
deminutioси ҳам эга бўлган; 
з) мажбуриятлар узоқ вақт ижро этилмаса ҳам тугатилиши мумкин 
бўлган. Бу муддат obligationes temporarie ва obligationes perpetuae


176 
мажбуриятлари учун турлича бўлган. Obligationes temporarie тузилган 
вақтидан бошлаб 1 йил ўтгандан кейин тугатилган, obligationes perpetuae
мажбуриятлари эса – 30 йил ўтгандан кейин тугатилган. Классик даврдан 
кейинги ҳуқуқ бўйича, кўрсатилган муддат ўтгандан кейин қарздорнинг 
эксцепция қўллаш ҳуқуқи вужудга келиш билан бир қаторда кредиторнинг
қарзни талаб қилиш ҳуқуқи ҳам бекор қилинган, яъни мажбурият барҳам 
топган. 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   200   201   202   203   204   205   206   207   ...   299




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish