Узбекистон Республикаси Ташки Ишлар Вазирлиги


§. Шартноманинг асосий белгилари



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet212/299
Sana18.11.2022
Hajmi5,01 Kb.
#867824
TuriДиплом
1   ...   208   209   210   211   212   213   214   215   ...   299
Bog'liq
РИМ ҲУҚУҚИ -дарслик

§.
Шартноманинг асосий белгилари 
Шартномалар ёки
contractus, 
мажбурият престациясининг предмети 
ҳақида гап борганда, ҳуқуқий ва муомала лаёқатига эга бўлган
шахсларнинг бир-бирига мувофиқ келадиган хоҳиш-иродасига асосланган
келишуви асосида ва қонунда кўрсатилган усулда тузилган мажбурият
манбаси ҳисобланган. Бунга кўра, шартнома қуйидаги ҳолларда вужудга 
келмаган: 1) шартнома тузиш лаёқатига эга бўлмаган шахслар томонидан
тузилса; 2) томонларнинг бир-бирига мувофиқ келадиган хоҳиш-иродасига 
асосланмаган бўлса; 3) мажбурият престацияси предметига асосланмаган 
бўлса; 4) субъектларнинг келишуви қонун томонидан кўрсатилган усулда 
ифода этилмаган бўлса. 
Ҳар бир шартнома ёки контрактда 4та муҳим ёки эссенциал ёки
конститутив белгилар мавжуд бўлиши шарт бўлган: 1) ҳуқуқий лаёқатга эга
томонлар; 2) томонларнинг бир-бирига тўғри келадиган келишуви; 3)
мажбурият престацияси предмети; 4) томонлар хоҳиш-иродасинининг 
қонунда кўрсатилган усулда ифода этилиши. 
Субъектларнинг ҳуқуқий ва муомала лаёқати.
Шартнома
субъектларининг ҳуқуқий ва муомала лаёқати алоҳида шахсларнинг 
мулкий ва иш юритиш лаёқати масалалари билан бир қаторда jus
civileда кўзда тутилган шартномалар ёки jus gentiumда кўзда тутилган 
шартномалар ҳақида гап бориш масаласи билан узвий боғлиқ бўлган.
Шартномада иштирок этувчи тарафларнинг бир-бирига тўғри келадиган
хоҳиш-иродаси. Мажбурият манбаси сифатида шартнома томонлар
розилигига асосланмаса, мавжуд бўлиши мумкин бўлмаган nullum esse
contractum, nullam obligationem, quae non habet in se conventionem.
Томонлар розилиги ёки шартлашаётган субъектларнинг бир-бирига 
мувофиқ келадиган хоҳиш-иродаси conventio ёки consensus ёхуд pactum
деб аталган. Рим юристлари conventio ёки consensus ёхуд pactum
(келишув) томонлар маълум бир предмет тўғрисида бир хил фикр 
билдирган пайтда вужудга келган.
а) Шартнома келиб чиқиши учун томонлардан биронтаси шартнома 
тузиш ташаббусини ўз қўлига олиши муҳим бўлган. Шартнома тузиш 


183 
ташаббусини ўз қўлига олган томон мажбурловчи ҳисобланган. Шартнома 
тузишга таклиф қилиш – 
offerta
музокаралардан олдин рўй берган.
Музокаралар мажбурловчи ва мажбур қилинувчи томонлар ўртасида
шартнома тузиш бўйича розиликка етишиш ёки етишмаслик билан 
якунланган. Шартнома тузишга розилик pactum de contrahendo деб
аталган. Pactum de contrahendo агар шартнома томонларнинг оддий
розилиги билан тузилиши ҳақида қайд қилинмаган бўлса,
контрагентларнинг эришган келишуви ҳуқуқ томонидан ўрнатилган 
тартибда ёки шаклда ифода этилмаган бўлса шартнома тузилишига олиб 
келмаган. 
б) Розилик expressis verbis ёки конклюдент ҳаракатлар билан
тасдиқланиши лозим бўлган. Expressis verbis томонлар розилигининг сўз 
ёрдамида ифода этилишидир. Конклюдент ҳаракатлар асосидаги розиликка
томонлар ўз розилигини бирон-бир ҳаракат ёки бирон-бир ишора
ёрдамида ифода этганда эришилган. Рим ҳуқуқида розиликка эришиш
nutu – маълум бир ишора ва ҳатто, tacite – сукут билдириш шаклида
ифодаланиш ҳоллари маълум эди. Tacite, яъни сукут билан розилик
билдириш контрагентлардан биронтаси ўз фикрини айтса, бошқаси эса
сукут билдирса ёки томонлардан биронтаси ўзининг хоҳиш-иродасини
ифода этса, бошқаси эса, сукут билан жавоб берганда ҳам ҳуқуқий деб 
танилган. Бундан ташқари, шартнома томонлардан биронтаси йўқ бўлган 
пайтда тузилса, розиликка хабар (nuntius) ва хат (per epistolas) ёрдамида
эришилган. Шартнома тузиш пайтида йўқ бўлган контрагентлар ўртасида 
розиликка эришиш лаҳзаси уларнинг умумий розилиги билдирилган пайт
ҳисобланган.

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   208   209   210   211   212   213   214   215   ...   299




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish