Узбекистон Республикаси Ташки Ишлар Вазирлиги



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet213/299
Sana18.11.2022
Hajmi5,01 Kb.
#867824
TuriДиплом
1   ...   209   210   211   212   213   214   215   216   ...   299
Bog'liq
РИМ ҲУҚУҚИ -дарслик

Шартнома предмети.
Шартнома предметини умумий жиҳатдан
мажбурият муносабатларининг предметини ташкил қилиши мумкин бўлган
барча ашёлар ташкил қилган. Бу белгисига кўра шартномалар бошқа
мажбурият муносабатларидан фарқ қилмаган.
Шартнома шакли.
Ҳар қандай шартноманинг тўртинчи асосий 
белгиси унинг шаклидир. 
Шартнома шакли муҳим белгилардан бири бўлган, чунки айнан 
қадимги Рим ҳуқуқида қуйидаги фикр мавжуд бўлган: forma dat esse rei –
шакл ашёнинг моҳиятини ифодалайди. Қадимги ҳуқуқнинг бу мулоҳазаси
анча юмшатилган бўлса ҳам классик ва классик даврдан кейинги ҳуқуқ 
бўйича қуйидаги формула амалда бўлган: «mutata forma propre interemit
substantiam rei» – шаклнинг ўзгариши ашё моҳиятини йўқ қилади. 
Рим ҳуқуқининг умуман – ҳуқуқий актлар учун, хусусан – шартномалар
учун шаклнинг ўта муҳимлиги ҳакидаги мулоҳаза қадимги ҳуқуқда
тўғридан-тўғри, классик ва классик даврдан кейин бир қатор истиснолар
билан қўлланиладиган қоидалар ёрдамида мустаҳкамланган эди. Асосий 
қоида қуйидагича баён этилган: conventiones quaedam actiones pariunt
…quae pariunt actiones in suo nomine non stant, sed transeunt in proprium
nomen contractus – айрим келишувлар даъволарни келтириб чиқарган… 
даъво келтириб чиқарган келишувлар 
келишув
деб эмас, балки 
шартнома


184 
деб аталган. Даъволарни келтириб чиқарган келишувлар (шартномалар)
мажбурият манбаси деб танилган. Бу келишувлар қонунда кўрсатилган
шаклда тузилиши шарт бўлган. Контрагентларнинг оддий хоҳиш 
билдириши билан тузиладиган келишуви ёки томонлар қонунда кўрсатилган 
шаклда хоҳиш билдирмаган келишувлар даъволарни келтириб чиқармаган 
ва, шу сабабли, улар мажбуриятга асос бўла олмаган: nuda pactio
obligationem non parit. Оддий келишув асосида pacta de contrahendo ёки
шартнома тузишга мажбурият ўрнатилган. 
Шартнома тузиш учун ўрнатилган шакллар хилма-хил бўлган. Қадимги 
ҳуқуқда шартномалар фақат формал шаклда тузилган. Шартнома тузиш 
пайтида томонлар ҳаракати ритуал жумлалар айтиш, рамзий ҳаракатларни 
бажариш ва гувоҳларнинг иштирокида берилган тантанали ваъдалардан 
иборат бўлган. Қадимги ҳуқуқда шартнома шакли gestum per aes et libram
бўлган. Per aes et libram шаклида тузилган шартномаларнинг формаллиги
хўжалик ҳаётининг ривожланишига тўсқинлик қила бошлаши билан Римда
шартнома тузишнинг вербал шакли пайдо бўлди. Вербал шаклда рамзий 
ҳаракатлар ва тантанали ваъдалар барҳам топди, фақат ритуал жумлалар
сақланиб қолди. Қарздор ва кредитор ўртасида содир бўладиган ритуал 
савол-жавоб бўлиб ўтгандан кейин шартнома тузилган ҳисобланган.
Шартномаларнинг реал шакли пайдо бўлгандан кейин – эрамизнинг 3 
асрида – қадимги ҳуқуқнинг формаллиги анча заифлашди. Шартноманинг 
реал шакли аввалги расмиятчиликлардан ҳеч бирини сақлаб қолмади, бу 
шакл оддий ашёни бериш билан тузила бошлади. 
Реал шартномалар келиб чиққандан бир оз вақт ўтгач, Римда шартнома 
тузишнинг литтерал шакли муомалага киритилди. Бу усулда томонлар
келишуви ёзма ҳужжат билан расмийлаштирилган. Лекин бу шакл Римда
кенг тарқалмади. Бу шакл хўжалик корхоналарининг пайдо бўлиши ва 
фаолияти билан боғлиқ бўлган. 
Шартнома шаклларининг энг кеч пайдо бўлган тури 
консенсуал 
шартнома 
бўлган. Шартноманинг бу шаклида томонлар ўзаро келишувга 
эришгани шартнома тузиш шакли ҳисобланган. Аниқроғи, бундай шаклда
шаклнинг ўзи эмас, томонларнинг ўзаро розилиги муҳим аҳамиятга эга 
бўлган. Бундай қараш аввалги қоидаларнинг инкор қилинишини англатган: 
«ex nudo pacto obligatio non nascitur». Лекин шартноманинг бу шакли
шартномаларнинг 4 турига тааллуқли бўлган: олди-сотди (

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   209   210   211   212   213   214   215   216   ...   299




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish