Узбекистон Республикаси Ташки Ишлар Вазирлиги


Шартномаларнинг иккинчи даражали белгилари



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet215/299
Sana18.11.2022
Hajmi5,01 Kb.
#867824
TuriДиплом
1   ...   211   212   213   214   215   216   217   218   ...   299
Bog'liq
РИМ ҲУҚУҚИ -дарслик

Шартномаларнинг иккинчи даражали белгилари.
Шартномаларнинг иккинчи даражали белгилари ёки accidentalia negotii
томонларнинг хоҳишига кўра шартнома мазмунини ўзгартириш мақсадида
шартномага киритиладиган ўзгаришлардир. Lex contractusда кўзда 
тутиладиган муҳим иккинчи даражали ёки акцидентал белгиларга
шарт-
шароитлар, муддатлар
ва
модуслар
кирган. 
Шарт-шароитлар.
Шарт-шароитлар ёки condiciones деб, ҳуқуқий 
актнинг келиб чиқиши ёки ҳаракати билан боғлиқ бўлган ва келажакда 
бўлиши мумкин бўлган номаълум ҳодисалар тушунилган. Бунга кўра,
шартноманинг бошланиши ва тугатилишини келажакда бўладиган ёки
умуман бўлмайдиган ҳодисаларга боғлиқ қиладиган иккинчи даражали
белгилари шарт-шароитлар ҳисобланган.
Ҳуқуқий актларни ҳар доим ҳам шартлаб бўлмаган. Қадимги Рим 
ҳуқуқи бўйича актлар ёки actus legitimi ҳеч қачон шартланмаган ва
муддатлар билан белгиланмаган. Bonae fidei шартномалари пайдо бўлиши 
билан судья ҳуқуқий актдан олдин бўлиб ўтган ва унинг ҳаракати 
давомида содир бўлган барча ҳолатларни ҳисобга олишини назарда тутиб,
шартномани шартлаш кенг тарқала бошлади. Ўша пайтдан бошлаб,
ҳуқуқий
ва
ҳуқуқий бўлмаган шарт-шароитлар
назарияси яратилди.
а) бирон-бир шартнома ҳаракатининг бошланиши ва тугатилиши
келажакда бўладиган ёки умуман бўлмайдиган номаълум ҳодисаларга 
боғлиқ бўладиган шароитлар ҳуқуқий деб тан олинган. Аниқроғи, ҳуқуқий
шарт-шароитлар қуйидагича бўлган: 1) бирон-бир бўлажак ва номаълум
ҳодиса тўғрисида келишиш; 2) келишилган ҳодиса мақсадга мувофиқ ёки 


186 
мувофиқ эмас деб қаралган; 3) келишилган ҳодисанинг бўлиши ёки 
бўлмаслиги табиий кучларга ёки инсон ҳаракатларига боғлиқ бўлиши 
мумкин; 4) келишилган ҳодисанинг бўлиш-бўлмаслигига тузилган 
шартнома ҳаракатининг келиб чиқиши ёки тугатилиши боғлиқ бўлган.
Қайд қилинган хусусиятларига кўра, ҳуқуқий шарт-шароитлар
позитив 
ва 
негатив, казуал, потестатив
ва 
аралаш, суспензив
ва 
резолютив
шартларга бўлинган. 
Позитив шартлар
деб, бирон-бир ҳуқуқий акт ҳаракатининг 
бошланиши ва тугатилиши келажакда бўладиган номаълум ҳодисага 
боғлиқ бўладиган шартлар, деб қаралса,
негатив шарт
деб эса, ёки
ҳуқуқий акт ҳаракатининг бошланиши ва тугатилиши келажакда умуман 
бўлмайдиган ҳодисага боғлиқ бўладиган шартлар деб қаралган. 
Казуал шартлар
деб, маълум шартномада бирон-бир ҳодисанинг содир 
бўлиши табиий кучларга ёки бу шартномадан манфаатдор бўлмаган
одамлар ҳаракатига боғлиқ бўлган шартлар деб қаралса,
потестатив
шартлар 
деб, эҳтимол тутилган, бўлажак ва номаълум ҳодисанинг содир 
бўлиши бу шартномада ҳуқуққа эга бўлган шахс (кредитор) иродасига
боғлиқ деб, қаралган.
Аралаш шартларга
эса, эҳтимол тутилган, бўлажак
ва номаълум ҳодисанинг содир бўлиши – ҳам ҳуқуқ эгаси бўлган шахс 
иродасига, ҳам табиий кучларга боғлиқ шартлар, деб қаралган.
Суспензив
ёки
кечиктириладиган шартлар
деб, ҳуқуқий акт ҳаракати
эҳтимол тутилган, бўлажак ва номаълум ҳодисанинг содир бўлиши ёки 
бўлмаслиги сабабли кечиктириладиган шартларга айтилган,
резолютив 
ёки
бекор қиладиган шартлар
эса ҳуқуқий акт ҳаракатининг бекор бўлиши
эҳтимол тутилган, бўлажак ва номаълум ҳодисанинг содир бўлиши ёки 
бўлмаслигига боғлиқ бўлган. Бунга кўра, суспензив ёки кечиктириладиган
шартларда ҳуқуқий акт ҳаракати эҳтимол тутилган, бўлажак ва номаълум 
ҳодисанинг содир бўлишига қараб кечиктирилган, резолютив шартларда – 
эса тузилган шартнома тузилиш пайтидан бошлаб ҳуқуқий оқибатларга эга 
бўлган, лекин бирон-бир ҳодиса содир бўлиши (позитив шартлар) ёки
бўлмаслиги (негатив шартлар) билан ҳаракатдан тўхтатилган. 
б) 
Ҳуқуқий бўлмаган шартлар
деб, бирон-бир ҳуқуқий акт ҳаракатининг 
келиб чиқиши ёки бекор бўлиши номаълум бўлган ёки мумкин бўлмаган 
ҳодисалар билан ахлоқий ва ҳуқуқий жиҳатдан мумкин бўлмаган ҳодисалар 
билан, шунингдек, ҳозирда бўлиб турган ёки ўтиб кетган ҳодисалар,
бўлиши муқаррар ёки ҳуқуқда кўзда тутилган ҳодисаларга боғлиқ бўлган 
шартларга айтилган.
Номаълум шартлар бирон-бир ҳуқуқий акт ҳаракати бирон-бир
мутлақо номаълум бўлган ҳодисанинг бўлиш-бўлмаслигига боғлиқ бўлган 
шартлардан иборат бўлган. Бу шартлар перплекс ёки ўзаро бир-бирини 
инкор қиладиган шартлар бўлиши мумкин бўлган. Агар номаълум ёки 
перплекс шартлар суспензив шартлар деб қараладиган бўлса, ҳуқуқий акт
ҳақиқий эмас, деб тан олинган, улар резолютив шартлар деб қаралса, – 
шартномадан ташқари деб қаралган. 


187 
Мумкин бўлмаган ёки иложи бўлмаган 

conditiones impossibiles
шартлар деб, шартномадаги томонлар бирон-бир ҳуқуқий акт ҳаракатининг 
бошланиши ёки тўхтатилиши табиат қонунлари нуқтаи назаридан мумкин 
бўлмаган ҳодисага боғлиқ деб ҳисоблаган шартларга айтилган: cui natura
impedimento est. Мумкин бўлмаган шартлар суспензив деб қараладиган 
бўлса, dissensus деган маънони англатган, яъни тузилган шартноманинг 
ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқарган.
Ҳуқуққа зид (conditiones illicitae) ёки ахлоққа қарши (conditiones
turpes) шартлар деб, бирон-бир ҳуқуқий акт ҳаракатининг бошланиши ёки
тўхтатилиши бўлажак ва номаълум ҳуқуққа зид ёки ахлоққа қарши
ҳодисаларга боғлиқ шартларга айтилган. Бу шартларнинг ҳаракати, одатда, 
conditiones impossibiles ҳаракатига тенглаштирилган. 
Ҳозирда мавжуд ёки ўтиб кетган шарт-шароитлар деб ҳуқуқий актнинг 
айни пайтда бўлиб турган ёки ўтиб кетган ҳодисага сохта равишда боғлиқ,
деб тан олинишига айтилган. Бундай сохта шарт-шароитларда тузилган 
шартнома шартсиз деб аталган ва у, суспензив шартланган бўлса, дарҳол
амалда бўлган, резолютив шартланган бўлса, – умуман кучга кирмаган. 
Муқаррар (conditiones necessariae) шартлар деб, бирон-бир ҳодисани 
аниқлашда грамматик ва мантиқан янглишишдан иборат бўлган шартларга 
айтилган ва бу шартларни бартараф қилиш мумкин бўлган. Бундай 
ҳолларда шартлашиш ҳақида эмас, балки ҳуқуқий актнинг муддати 
тўғрисида гап борган. 
Ҳуқуқда кўзда тутилган шартлар деб, ҳуқуқ кўрсатмаларига биноан
бирон-бир шартнома (conditiones juris) белгиларидан иборат бўлган
шартларга айтилган. Томонларнинг шартномасига бундай шартларнинг 
киритилиши муҳим бўлмаган, чунки улар томонларнинг хоҳишидан қатъий 
назар амалда бўлган. 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   211   212   213   214   215   216   217   218   ...   299




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish