Узбекистон Республикаси Ташки Ишлар Вазирлиги


Шартномаларнинг ҳақиқий эмас деб тан олиниши



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet218/299
Sana18.11.2022
Hajmi5,01 Kb.
#867824
TuriДиплом
1   ...   214   215   216   217   218   219   220   221   ...   299
Bog'liq
РИМ ҲУҚУҚИ -дарслик

Шартномаларнинг ҳақиқий эмас деб тан олиниши.
Ҳамма шартномалар ҳам ҳуқуқий жиҳатдан тан олинавермаган. 
Ҳуқуқий жиҳатдан тан олинадиган шартномалар зарурий бўлган 
белгилардан, яъни ҳуқуқий лаёқатга эга субъектлар ўртасидаги маълум бир 
предмет бўйича қонун томонидан белгиланган шаклда эришилган
келишувдан иборат бўлган. Агар қонунда кўрсатилган белгилардан 
биронтаси йўқ бўлса, бу ҳол шартномаларнинг ҳақиқий эмас, деб тан 
олинишига асос бўлган. Ҳақиқий эмас, деб тан олиниш даражасига қараб 
шартномалар мавжуд бўлмаган, мутлақ ҳақиқий эмас ва нисбий ҳақиқий 
эмас, деб тан олинган шартномаларга бўлинган. 
Мавжуд бўлмаган шартномаларга (negotium nuulum
) ижро этилиши
мумкин бўлмаган престацияли ёки шартнома шакли тўғрисидаги қоидаларга 
амал қилинмаган шартномалар кирган. Бундай шартномалар ҳеч қандай 
ҳаракатга эга бўлмаган ёки conventiones ёки pacta de contrahendo
сифатида фақат ахлоқий мажбуриятларни келтириб чиқарган. 
Мутлақ (абсолют) ҳақиқий эмас
,
деб тан олинган шартномаларга судья 
ўз мансабидан (ex officio) келиб чиқиб, бу камчиликларни эътиборга 
олиши шарт бўлган. Бу шартномаларга ҳуқуқий лаёқатга эга бўлмаган 
шахслар томонидан тузилган, мумкин бўлмаган престацияни мақсад 
қилган ва ҳуқуққа ҳамда ахлоққа зид равишда тузилган шартномалар
кирган. Мутлақ ҳақиқий эмас деб тан олинган шартномалар ёки negotia
irrita уларнинг сабаби аниқланса, улар тузилиш пайтидан бошлабоқ 
ҳақиқий эмас, деб тан олинган ва ҳеч қандай ҳуқуқий таъсирга эга бўлмаган. 
Нисбий ҳақиқий эмас
деб тан олинган ёки бузилган шартномаларда
(negotia rescindibilia) деб судья бу шартномаларни манфаатдор шахс талаби 
билан бекор қилишга мажбур бўлмаган камчиликларга эга бўлган
шартномаларга айтилган. Бу шартномалар янглишиш, алдов ёки қўрқитиш
билан тузилган шартномалар, шунингдек, вояга етмаган шахсларга зарар 
келтирадиган шартномалардан иборат бўлган. Бу шартномаларни бекор 
қилиш учун махсус эксцепциялар ва даъволар (rescissoria actio) хизмат
қилган. 
Ҳақиқий эмас
деб тан олинган шартномаларнинг юридик кучини 
эътироф этиш. Мавжуд бўлмаган ҳуқуқий актлар юридик жиҳатдан 
ҳақиқий деб тан олинмаган: quod ab initio vitiosum est, non potest tractu
temporis convalescere. Мавжуд бўлмаган шартнома таъсирига эришиш учун 
томонлар аввалги шартномада бўлган нуқсонлардан халос бўлган янги 
шартнома тузишлари лозим эди. Мутлақ ҳақиқий эмас, деб тан олинган
шартномаларнинг юридик кучини тан олиш ҳақиқий эмас деб тан олиш 
сабаблари бартараф қилинмагунча мумкин бўлмаган. Нисбий ҳақиқий
эмас, деб тан олинган шартномалар даъво қўзғатиш ёки эксцепция қўллаш
ҳуқуқидан воз кечган қарздор хоҳиши билан ёки қайд қилинган воситаларни 
қўллаш муддати (fructus temporis) ўтгандан кейин юридик кучга эга, деб 
тан олиниши мумкин бўлган. Нисбий ҳақиқий эмас, деб тан олинган
шартномаларнинг бундай қўшимча кучайиши
ratihabitio
деб аталган. 


190 
Ҳуқуқий актлар конверсияси бошқача ҳаракатга эга бўлган. Конверсия
ҳуқуқий акт jus civile бўйича ҳуқуқий кучга эга эмас, деб тан олинган, 
лекин jus honorarium ёки jus gentium бўйича ҳуқуқий битим белгиларига 
эга бўлган. Бундай ҳолларда ўз манфаатларини таъминлаш учун томонлар
янги шартнома тузиши шарт бўлмаган, чунки шартнома мақсадларига
амалдаги претор ҳуқуқини қўллаш орқали етишиш мумкин бўлган. 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   214   215   216   217   218   219   220   221   ...   299




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish