192
бўлган. Бу шартномани тузиш пайтида ашёга бўлган мулк ҳуқуқи
манципантдан манципаторга ўтган. Бу ритуал жумланинг айтилиши билан
содир бўлган: hunc ego hominem meum esse aio isque mihi emtus esto
hoc aere aeneaque libra. Бунга мувофиқ, манципация шартномаси икки
томонлама тенг шартнома contractus bilaterales aequales ҳисобланиб, бир
вақтнинг ўзида, яъни шартнома тузиш пайтида унинг ижроси ҳам амалга
оширилган, аниқроғи, ашёга ва унинг қийматига бўлган мулк ҳуқуқи
берилган. Мазкур хусусиятига кўра, манципация олди-сотди шартномаси
бўлиб намоён бўлади.
Ижро этилган манципация асосида манципант манципаторга қўлга
киритилган ашёга бўлган мулк ҳуқуқини ва сотилаётган ернинг аниқ
баҳосини кафолатлаши шарт бўлган. Манципантнинг мажбуриятлари actio
auctoritatis ва actio de modo agri ёрдамида суд мажлисида муҳокама
қилиш учун асос бўлган.
Римда олди-сотди консенсуал шартномаси киритилгандан кейин
манципация мажбурият асоси сифатида ўз аҳамиятини йўқотди. Бу мулкни
қўлга киритиш усули сифатида сақланиб қолди, кейинчалик Юстиниан
даврида бу усул ҳам традиция усули билан алмашди.
Nexum.
Нексум энг оддий кредит муносабатларини ўрнатиш учун хизмат
қиладиган формаллашган шартнома бўлган. Per aes et libram шаклида
тузилган нексумда кредиторлар қарздорга пул ёки натурал кредит берган,
келишилган муддатда қарздор бу ёки бошқа ваъда берилган престацияни
бажариши шарт бўлган. Қарздор престацияси кредитор престациясига тенг
бўлиши шарт бўлмаган. Нексумнинг нункупациясида қарздор кредитордан
олганидан кўпроқ тўлаш мажбуриятини олган. Римда судхўрлик кенг
тарқалганлигини ҳисобга олиб, олинган қарздан кўпроқ пул бериш
тўғрисидаги келишув оддий ҳол бўлган. Шу сабабли, нексум қарздор учун
онероз шартнома бўлиб, бир томонлама шартнома contractus unilaterales
ҳисобланган.
Нексум бир томонлама шартнома бўлганлиги сабабли, бунинг асосида
кредитор – талаб қилиш ҳуқуқига, қарздор эса – фақат мажбуриятга эга
бўлган. Кредиторнинг асосий ҳуқуқи қарздор олган қарзни талаб қилишдан
иборат бўлган. Қарзни ўз вақтида ва керакли равишда узмаган қарздор
шахсий экзекуцияга йўлиққан: олган қарзи эвазига ўз оиласи билан
кредиторга қулликка тушиб қолиши мумкин бўлган. Кредитор бундай
қарздорни trans Tiberium бўйича қулликка сотиб юбориши, ўлдириши ёки
қул сифатида ўз уйида сақлаб туриши мумкин бўлган.
Нексум шартномаси ва уни бажармаслик оқибатида келиб чиқадиган
қарз эвазига қуллик қарздорлар томонидан жиддий исёнларга сабаб бўлиши
мил. ав. 326 йилги lex Poetelis нексумнинг мажбурият муносабатлари ва
олинган мажбуриятларни бажармаганлик учун қуллик манбаси сифатида
бекор қилинишига олиб келди.
Do'stlaringiz bilan baham: