solutio
– уларнинг
бажарилиши, яъни қайд этилган престациянинг ижро этилишидир.
Мажбурият муносабатлари тугатилишининг бу усули шартномалар
тузилишининг реал шаклига коррелятив ҳисобланган. Бу усул ҳар қандай
мажбуриятлар тугатилишининг умумий усули бўлган: tollitur autem obligatio
praecipue solutione ejus quid debetur.
Мажбуриятларнинг solutio йўли билан тугатилиши учун қарздор қайд
қилинган престацияни ижро этиши лозим бўлган, яъни кредитор талаб
қилган барча ишни бажариши шарт бўлган. Престация тўлалигича
бажарилиши шарт бўлган. Истисно тариқасида, сукцессив мажбуриятлар
ҳақида гап борганда, престацияни қисмларга бўлиб бажариш мумкин бўлган.
Юстиниан қонунчилиги бўйича белгиланган мажбуриятларда кредитор
қарзни бўлиб-бўлиб тўлашга рози бўлиши керак, ҳатто beneficium
competentiae ҳуқуқига эга бўлган қарздор ҳам қарзини тўлиқсиз узишига
қаршилик кўрсатиши мумкин бўлмаган.
Мажбурият бажарилиши белгиланган вақтда содир бўлиши шарт. Агар
томонлар престация бажарилиш вақтида келишиб олишмаган бўлса,
қарздорнинг мажбурияти шартнома тузиш пайтида пайдо бўлган: quotiens in
obligationibus dies non ponitur, praesenti die pecunia debetur. Қўйилган
мақсадга эришиш учун керакли вақт талаб қилинадиган мажбуриятларда
қарздор мажбуриятни ана шу вақт давомида бажариши шарт бўлган: tunc
enim incipit actio, cum ea per rerum natura peraestari potest. Бу муддат
табиий муддат бўлиб, кредитор бу муддат ўтмагунча қарздор билан
судлашишга ҳаққи бўлмаган.
Престация шартномада кўрсатилган жойда бажарилиши шарт бўлган.
Агар тарафлар бажарилиш жойи ҳақида келишиб олишмаган бўлса,
мажбурият қарздорнинг яшаш жойида бажарилиши лозим бўлган. Қарздор
ўз хоҳишига кўра кредитордан мажбурият бошқа жойда бажарилишига
розилик олиши мумкин бўлган. Лекин шунга қарамай, кредитор actio de eo
quod certo loco ёрдамида престацияни келишилган жойда ёки уни бажариш
табиий ҳисобланган бошқа жойда бажарилишини талаб қилиши мумкин
бўлган.
Престация
бажарилишини кредитор, унинг қонуний вакили
(мандатарий, ҳомий, васий, адстипулятор) қабул қилиб олган. Қарзнинг
бошқа шахсга тўланиши мажбурият муносабатларини тугатмаган.
Intuiti personae мажбуриятлари ҳақида гап борганда, престация қарздор
томонидан шахсан бажарилиши шарт бўлган. Бошқа ҳолларда мажбурият,
қарздорнинг қаршилигига қарамай, қарз тўлаш мақсадида бажарилаётган
бўлса, учинчи шахс томонидан бажарилиши мумкин бўлган.
Do'stlaringiz bilan baham: |