Узбекистон Республикаси Ташки Ишлар Вазирлиги


vadiatura, praeditura ва vindex



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet198/299
Sana18.11.2022
Hajmi5,01 Kb.
#867824
TuriДиплом
1   ...   194   195   196   197   198   199   200   201   ...   299
Bog'liq
РИМ ҲУҚУҚИ -дарслик

vadiatura,
praeditura ва vindex
деб аталган. Қадимги кафилликнинг энг маълум
кўринишлари in iure ва aped judicem жараёнида қўлланилган ва 
жавобгарнинг суд жараёнида иштирокини таъминлашдан иборат бўлган. Бу 
ҳолларда кафиллик берувчи шахслар (vides) қарздор суд жараёнига етиб 
келишини таъминлашган, агар қарздор суд мажлисига келмаса, ўзлари 
қарздор ўрнига жавоб беришган. Кафолатнинг бошқа кўриниши
vindex
деб 
аталиб,
vindex
қарздорнинг қарз тўламагани учун кредитор томонидан 
бирон-бир жазога тортилиши юзасидан кредитор билан низолашган фуқаро
бўлган. Бу ҳолда қарздор қарзидан халос қилинган, vindex эса кредитор 


168 
билан бошқатдан мажбуриятнинг ҳақиқийлиги тўғрисида низолашган. Агар
vindex низони ютқазса, мажбурият суммасининг 2 баравар қиймати 
миқдорида жарима тўлаши шарт бўлган.
Қадимги ҳуқуққа маълум бўлган хусусий интерцессиянинг учинчи 
кўриниши
praeditura
деб аталган. Praedes жавобгар низони ютқазган 
ҳолда даъвогарга гаров пули –
sacramentum 
тўлаши ёки низо предметини
қайтаришини кафолатлайдиган шахс бўлган. Агарда бу ҳол рўй бермаса,
рraedesнинг ўзи жавобгарликка тортилган. 
б) Кумулятив интерцессия ёки ўзга мажбуриятларни қарздор билан 
бирга кафолатлаш Рим ҳуқуқида стипуляция билан бирга пайдо бўлди.
Кумулятив интерцессия ёки биргаликдаги жавобгарлик тўғрисидаги қадимги
шартномалар кафил ва асосий қарздор ўртасида анъанавий савол-жавоб 
шаклида: «Idem dari spondes – Spondeo» тузилган бўлиб, бундай
sponsioнинг асосида кредитор мажбурият бажарилишини асосий қарздордан
ёки кафил шахсдан талаб қилиши мумкин бўлган. Кафил шахс кредитордан 
аввал қарздор бидан судлашишни талаб қила олмаган. Бундан ташқари,
кафил шахс асосий қарздорга нисбатан регресс даъво қўзғатиш ҳуқуқига эга 
бўлмаган, унинг асосий ҳуқуқи мажбурият асосий қарздор мажбуриятидан 
оғирроқ бўлмаслигини талаб қилишдан иборат бўлган. Кафил шахснинг 
мажбуриятлари шахсий табиатга эга бўлиб, улар мерос бўлиб ўтмаган. 
в) Кафил шахснинг (sponsor) sponsio шаклида тузиладиган кафолат 
шартномаларидаги оғир ҳолати бундай шартномаларни тузиш пайтида ва,
айниқса, кредит операцияларида бир қатор қийинчиликларга олиб келди.
Айнан шу сабабдан, Рим қонунчилиги республика даврида кафолатнинг бу 
туридаги мушкулликни енгиллаштиришга қаратилган эди. Кафолат 
шартномасининг янги тури савол-жавоб кўринишида тузилган: 
«Fidepromitis – fidepromitto» бўлиб, fidepromissio деб аталган эди. Кўпгина 
қонунларда кафолат шартномасидаги кафил шахснинг ҳолати
енгиллаштирилди. 
Lex Publilia бўйича фидепромиссорлар асосий қарздордан унинг 
қарзини тўлаб юборгани учун регресс ҳуқуқини олдилар. Бу ҳуқуқ actio
depensi билан амалга оширилган. Actio depensi қарз тўлангандан кейин 6 
ой давомида қўзғатилиши мумкин бўлган. Жарима тўланган сумманинг 2 
баравари миқдорида тайинланган. 
Lex Fufia бўйича кафил шахснинг мажбурияти 2 йилдан кўп давом 
этиши мумкин бўлмаган. Агар кафил шахслар кўп бўлса, мажбурият кафил 
шахслар сонига бўлинган, бошқача қилиб айтганда, мажбурият 
бажарилиши бир қатор шахслар томонидан кафолатланса, кредитор кафил 
шахслар билан судлашмоқчи бўлса, у мажбуриятни кафил шахслар сонига 
бўлган. Ҳар бир кафил ўзига тегишли бўлган мажбурият қисмига жавоб
берган. Агар кафиллардан биронтаси вафот этса ёки қарз тўлаш 
имкониятини йўқотса, кредитор қарз узилмаслиги хавфи остида қолган. 
Қарз тўлаш пайтида алдовнинг олдини олиш учун кафилларнинг сонини
олдиндан билиш муҳим бўлган. Бу масалалар lex Cicereia билан тартибга 
солинган ва бу қонун бўйича кафолат шартномасида кафил шахсларнинг 


169 
сони ва уларнинг ҳар бирига тегишли қарз ҳажми кўрсатилмаган бўлса, 
бундай шартномалар ҳақиқий эмас деб топилган. Ва ниҳоят, lex Cornelia
бўйича битта кафил шахс 1 йил давомида бир кредитор учун 20 000 
сестерцийдан ортиқ пулга кафиллик бериши мумкин бўлмаган.
Кафолат шартномасида кафил шахсларнинг ҳолатини енгиллаштиришга 
қаратилган бу чораларга қарамай, кафолат шартномаси кумулятив 
интерцессия шартномаси бўлган, лекин унда кафил шахсларнинг
биргаликдаги жавобгарлиги барҳам топган. 
г) Республика даврида ўтказилган кафил шахслар аҳволини
енгиллаштиришга қаратилган чоралар кредиторлар кафолат шартномаларни 
тузишни истамаслигига олиб келди, чунки кредиторлар ўз талабларини 
бундай шартномалар ёрдамида қондиришларига ишонч ҳосил қила 
олмасдилар. Бу ҳолатнинг олдини олиш мақсадида кафолат шартномасининг 
fidejussio деб аталган янги тури киритилди. Fidejusso савол-жавоб 
тариқасида: «Fide tua esse jubes – Fidejubeo» ва бошқа атамалар ёрдамида
тузилган. 
Lex Cornelia кўрсатмаларидан ташқари fidejussio шартномасида 
республика даври қонунлари қўлланилмаган. Фидеюссорлар ўзаро ва асосий 
қарздор билан ҳамкор кафиллар ҳисобланган. Истисно тарзида fidejussio
indemnitatis шартномаси мавжуд бўлса, кредитор асосий қарздордан 
ололмаган қарзи бўйича кафил шахслар билан ҳам судлашиши мумкин 
бўлган. Асосий қарздорга тааллуқли бўлган регресс ҳуқуқини фидеюссорлар
кредитор томонидан бериладиган даъво ёрдамида амалга оширганлар. 
Кафил шахсларнинг ўзаро муносабатлари Адриан томонидан тартибга 
солинган. У кредиторлар барча низода иштирок қилаётган ва иштирок 
қилмаётган фидеюссорлар билан талабнинг кафилларга тегишли қисмлари 
бўйича судлашиш тўғрисида фармойиш берди, яъни янгидан beneficium
divisionisни киритди. Судга мурожаат қилган фидеюссор бу қоидани
exceptio doli generalis seu ordinis ёрдамида ўзгартиришни талаб қилиши 
мумкин бўлган. Бусиз у actio pro socio асосидаги регресс даъвони 
қўзғатиши мумкин бўлмаган. 
д) Юстиниан даврида кафолат шартномаси умуман бошқача тарзда 
тартибга солинган. Шартнома фақатгина fidejussio шаклида тузилган
бўлиб, бунда субсидиар интерцессия ўрнатилган. Бунга кўра, кредитор
асосий қарздордан қарзни ололмаган пайтда қарзни кафил шахсдан талаб 
қилиши мумкин бўлган.

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   194   195   196   197   198   199   200   201   ...   299




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish