Узбекистон Республикаси Ташки Ишлар Вазирлиги



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet200/299
Sana18.11.2022
Hajmi5,01 Kb.
#867824
TuriДиплом
1   ...   196   197   198   199   200   201   202   203   ...   299
Bog'liq
РИМ ҲУҚУҚИ -дарслик

Аёллар интерцессияси.
Аёлларнинг кафолат шартномаси тузишда ва 
асосан, ўз зиммасига ўзга мажбуриятларни олиш масаласи аёллар муомала 
лаёқатига эришгандан бошлаб қўйилди. Ўша даврда аёллар муомала 
лаёқатига эришганига қарамай, римликлар, аёлларга кафолат шартномаси 
тузишга рухсат бериш мумкин эмас деб ҳисоблаган: facilius se mulier
obligat quam alieni donat. Шунинг учун senatus consultum Vellaeanum 
(мил.ав. 46 йил) аёллар учун ҳар қандай интерцессияни тақиқлаб қўйди.
Аёлларга на кумулятив, на субсидиар интерцессияга рухсат берилган эди. 
Шу билан бир қаторда, улар учун intercessio tacita, яъни ўз номидан сукут 
сақлаш йўли билан шартнома тузиш ҳам тақиқланган эди. Фақатгина
Юстиниан даврида аёлларга ўз эри фойдасига интерцессия қилишга рухсат
берилган, у ҳам бўлса, албатта камида 3 гувоҳ иштирокида ва ёзма 
шаклда бўлиши шарт бўлган.
 
6-§. Мажбурият бажарилиши 
Мажбурият бажарилиши усулларининг тушунчаси ва турлари.
Мажбурият муносабатлари кредитор ва қарздор ўртасидаги муносабатлар 
бўлиб, унинг асосида белгиланган престацияни бажаришни кредитор талаб 
қилиш ҳуқуқига эга, қарздор эса – ана шу престацияни бажариш 
мажбуриятига эга бўлган. Бу муносабатлар кредиторнинг талаб қилиш 
ҳуқуқи ва қарздорнинг мажбурияти барҳам топган заҳоти тугатилган. Бу 
ҳодиса мажбурият муносабатларининг барҳам топтириш усуллари 
ҳисобланган ҳуқуқий фактлар ёрдамида содир бўлган: omnia quae jure
constituuntur contrario jure pe reunt. 


171 
Мажбуриятлар тугатилишига олиб келувчи ҳуқуқий фактлар турлича 
бўлиб, вужудга келиш вақтига, мажбурият турига ва ниҳоят, бажариладиган 
ҳаракатларга қараб фарқланган. 
Мажбурият тугатилишига олиб келувчи усуллар, вужудга келиш вақтига 
қараб, қадимги ҳуқуқ бўйича анъанавий усулларга ва классик ҳамда классик 
даврдан кейинги даврда киритилган усулларга бўлинган. Мажбурият турига 
қараб, шартномадан келиб чиқадиган мажбуриятларни тугатиш усулларига 
ва деликтлар(ҳуқуқбузарлик)дан келиб чиқадиган мажбуриятларни тугатиш 
усулларига бўлинган. Содир этиладиган ҳаракатларга кўра, мажбуриятни
тугатиш усуллари ipso jure тугатиладиган мажбуриятлар ва ope exceptionis
тугатиладиган мажбуриятларга бўлинган. Ipso jure усули билан
тугатиладиган мажбурият муносабатларида мажбурият тўғридан-тўғри
тугатилиб, кредиторнинг престацияни бажаришни талаб қилиш ҳуқуқининг 
барҳам топишига олиб келади. Ipso jure усулларидан биронтаси билан 
мажбуриятнинг бажарилиши мажбурий бўлмаган ижро деб тан олиниб, бу 
мажбуриятни ижро этган шахсга ижро этилган престацияни реституция 
қилишда condictio sine causaни қўллашга имкон берган. Мажбуриятни 
тугатишнинг ope exceptionis усули кредиторнинг қарз тўланишини талаб 
қилиш ҳуқуқини тугатмаган, бу усуллар қарздорга мажбуриятни 
бажармаслик ва кредиторнинг талабига қарши чиқиш ҳуқуқини берувчи
бир қатор фактлар мавжудлигини тасдиқлаш имконини берган. Мабодо
бундай фактларнинг мавжудлигига қарамай, қарздор мажбуриятни бажарса, 
у ҳолда қарздор реституция талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлмаган. 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   196   197   198   199   200   201   202   203   ...   299




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish