Lxxxil амир соҳИБҚироннинг бағдоддан қайтиб, табриз томон



Download 1,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/55
Sana10.11.2022
Hajmi1,25 Mb.
#862846
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   55
Bog'liq
zafarnoma

XI. ХИТОЙ ЮРИШИ БАЁНИДА 
Бир неча кун чуқур ўйлаш ва машваратдан сўнг (ҳазрат Соҳибқирон) Хитой томон 
юришга қатьий қарор қилди. Қишнинг қоқ чилласи эди. Тоғ ва қирлар қора чўққисига оқ 
парда спинган, чўл зангори кийимини симобий либосга алмаштирган, тақдир заргари 
Сайҳун дарѐсини худди кумуш қуймасидск қилиб қўйган, қиш-нинг пўстинчиси (ер юзи) 


иқлимларининг эни ва бўйига мослаб оқ либос бичган, ариқнинг устки сатҳи бир найза 
бўйича бамисоли яшм тошидск бўлган, саҳро саҳни ва дарѐ юзи қор қопламидан сатҳи 
бир хил бўлиб қолган мавсум эди. (Шеър): 
Бунчалик (кўп) қорпи ҳали ҳсч ким кўрмаган,
Ер қор оғзида iyc бир луцмадск эди.
Худди пахтанинг ичидаги чигит мисоли
Тогларнинг гавдаси қорга бурканган. (451) 
(Шсър): 
Булут оғзидан қор элар эди,
Қор жаҳсшни остин-устун қилганди.
Ўшал тог ва даштга ѐққаи қордаи гўѐ,
Фалак "ўн" бўлмиш-у, ер бўлмиш "саккиз 
Ўша кезларда ҳаво шу даражада совиб кстдики, кўпчилик акобирлару 
зодагонларнинг баъзи аъзоларини совуқ олди, оддий одамлар ва ходимларнинг кўпчилиги 
ҳалок бўлди. Қавс (ойи)нинг бошидан то ҳут (ойи)нинг охиригача Жайҳун ва Сайҳун 
дарѐларининг барча кечув-ларидан лашкарлар, карвонлар, аравалар, филлар ва ҳоказо 
муз устидан ўтдилар. Совуқнинг қаттиқлигидан тил оғизда уюшиб қоларди, (она) 
қорнидаги болага ҳам зарар етиши аниқ эди. 
Саккиз юз еттинчи йил қутли ражаб ойининг ўн иккинчисида (1405 йил 15 январ) 
(ҳазрат Соҳибқирон) Ўтрор шаҳрига келиб тушди. Кузатиб қўйиш учун мулозимликда 
бўлган бир гуруҳ оқолар, фарзандлар ва аркони давлатнинг хушдиллик, хурсандлик ва 
бахту саодат ила қайтиб кетишларига рухсат бермоқчи бўлиб, (шу муносабат билан) 
шароб ичмоққа рағбат қилди. Бир неча кеча-кундуз базм соқийлари қўлидан тўла қадаҳ 
ва жом олиб, гўзал паривашлар юзидек гулгун . бода ва райҳондек (хушбўй) шароб 
ичмоқ ила ғанимат тонги бошини мурод ѐқасидан чиқарди, айш-ишрат қуѐши 
хуррамлик машриқидан чиқди. Шодлик манбаи ва дил-хушлик сармояси бўлмиш шароб 
лашкари кетма-кст 
ДИМОР 
майдонига от суриб, ғамнинг гсрдайган (бўйни) ва ўйловнинг 
бозорини синдирар, хуррамлик боғлари-ю, айшу тараб ниҳолини янгидан яшнатар эди. 
Шу орада (ҳазрат Соҳибқирон) ароқ келтирмоқни буюрди, муҳайѐ қилдилар; у кўринишда 
сувдек, лскин аслида оловдек бир жавҳар эди, бағоят латофатли бўлганидан, (452) 
^авога ўхшаб кўзга кўринмас эди; ўта суюушгидан дағал тупроқ билан қўшилмас эди. 
Соқий наргисдек олтин қадаҳни кумушранг қўлга қўйиб, ўз манзили бўйлаб борастган 


ой мисоли узлуксиз қадаҳ узатарди. 
(Аллох^нинг) қули бўлмиш ҳазрат Соҳибқирон яна икки кеча-кундуз ушбу 
арақдан ичиш билан машғул бўлди ва бирорта овқатдан оғзига олмади. Кейинги кун 
муборак мизожида бир оз ўзгариш ссзди. (Мисра): унда хумор аломати бўлса керак, 
дсйишди. Тузалиш учун, шсърда: 
<Лаззат олмоҳ учун бўшатдинг косани,
Бошқасини ундан даво олмоқ учун ич>, 
дсйилганидск, яна бир-икки қултум ичди. Зоҳирида со-вуқлик (борлиги) сабабли, иситма 
бир мунча таскин топди, дсб ўйладилар. Аммо мсъда исигач, иситма кўтарилиб кстди. (Назм): 
Тажриба юзасидаи солдим мсн назар, шундай экап:
Жаҳонпииг хурсапдчшшклари қўлнинг қичиганига ўхшар экан. 
Аввалида қў.чга қичиш сқади, Охирда қўл-қўлпи олондск қизитади. 
Шуига ўхшаш, дунѐ жоми ҳам сқимли эрур 
 
Аввалида мастлик, охирда 
хумор келгирур. 
Ул муқаддиманинг хулосаси муродсизликдан иборат бўлди. Аѐвсиз тақдир ичмоқ 
ортидан ўч олмоқ ништарини санчди; бевафо дунѐ хурсандчиликни йиғига ва базмни 
мотамга айлантирди. (Байт): 
Токи айлапар экяи фалак, шундай зрур — Шаробу заҳар, адовату меҳр биргадур. 

Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish