қўшинлар, юзликлар ва ўнликлар тартиб билан ҳар ^айсиси ўз жиргаси ортида жавқ-
жавк бўлиб ўрнашди; тавочи, аюдочи ва ясовул амирлари хос бедовларга миниб
олиб тарқу ва назли тортмоқ учун гуруҳларни тартибга кслтирдилар. Оламнинг турли
тарафларидан йиғилган тиллари ва кийимлари бир-бирларидан фарқли ҳар қайси мамлакат
созандалари, ҳар бир иқлимнинг санъат аҳлларию ҳунар соҳиблари гуруҳ-гуруҳ бўлишиб
ҳар диѐрнинг ўзида расм ва одат қилинган зсб-зийнат буюмлари, тақинчоқлари,
кийим-
кечак ва матолари билан ясаниб, ўзларига оро бердилар. Хушнағма созандалар ва
хушовоз хонандалар форс тариқасида, ажам тартибида, араб қоидасида, турк йўсунида,
мўғул аѐлғусида, хитой русумида, алтой услубида соз чалмоқ, ашула айтмоқ ва о^анг
боғламоқ ила машғул эдилар. Тўй тайѐргарчиликлари тугаб,
айш-ишрат учун зарур
нарсалар муҳайѐ этилгач, салтанат, ҳашамат ва (447) улуғликнинг махсус тахтини
боргоҳнинг марказига ўрнатдилар. Хотинлар, кслинлар, ўғиллар, султонлар ва
шаҳзодаларга,
шунингдек, қадрдон ва шон-шуҳратли
ҳръ~
чинларга ҳам ҳар бири учун ўз
мартабасига қараб жой белгиладилар. Шоҳлик палоси ва шаҳаншоҳлик кўрлачаларини
бирин-кстин ѐзиб чиқдилар.
Ҳазрат Соҳибқирон барчадан иззатлироқ улуғвор бир мақомда, шараф гўшангасида,
саодат маснадида ҳашамат билан ўтирди ва свни куйдириш сифатидан базмни
қиздириш сифатига ўтди, куч-қудрат либосини гўзаллик кийимига алмаштирди. (Қитъа):
Ул жойдаки қаҳри қиличи шам каби нур сочган экан,
Бош (думалаб) ѐтмагап бир қадам ҳам жой кўрмайсап.
Ул жойгаки лутфи кўзи бнр бор назар солган экан,
Замона боғида гуллаб-япшамаган биронта шох кўрмайсаи.
Ҳар ким ўз жиргасида ўтирсин, деган фармон бўлди. Сувчилар коса тутмоқ ила машғул
бўлдилар. Давлат амирлари, ҳазрат (Соҳибқирон)нинг яқинлари ҳамда мулк ва миллат
мутасаддилари жирғомиши ва тузғу қилмоққа киришдилар. Аѐқчилар улкан ширахона
қуввати туфайли еру кўкни маст қилиб ташладилар. Қўш ва қаров, тўра ва жирга
тутиб бўлингач, турли мамлакатлардан — Хитой, Алтой , Чскка Мағриб , Миср,
Рум, Фаранг ва Ҳинд мамлакатларидан келган элчиларнинг ҳар бирини ўз жиргасига
чорлаб, тортиқ ва инъомлар улашилсин, дсган олий фармон бўлди. Рубъи
маскуннинг тўрт чсккаси ва етти иқлим ҳоқонлари, ҳукмдорлари ва қайсарларининг
хизматкорлик ва ҳамжиҳатлик ҳақида айтган сўзларини бирма-бир шарҳлаб бердилар. Ҳар
бир ўлкадан келган бойликлар ва хирож миқдорининг таф-силотини арзга стказдилар.
(Амир Соҳибқирон) улар юборган (элчиларни) ўз тарбият ва эътиборига сазовор этди.
Жаҳон ва ундаги эл-улус аҳволи ҳақида қисқача маълумот олгандан сўнг, уларни қаров
одати бўйича сийламоқчи бўлди; катта-кичик ҳамма тиз чўккан ҳолда ѐрлиғ ва фармонга
мунтазир бўлдилар. Ҳазрат Соҳиб-қирон шундай буюрди: (448)
"Тенги йўқ Тангри ва ранг-баранг оламнинг
эгаси рубъи маскундаги
мамлакатларнинг ихтиѐр жиловини бизнинг қудрат чангалимизга тутқазган ҳамда
жаҳоннинг қуруқлигию сувларидаги барча махлуқотни бизнинг ам-римизга
бўйсундирган экан, оламни ѐритувчи офтоб мисоли, узоқ ва яқинни бир хил билиб,
барча давлатлар ва миллатлардаги кучли ва заиф, фақир ва шариф, катта ва кичик
ҳаммасини ўз марҳаматимиз ҳимояси ва шаф^атимиз соясида бир хил кўришни, ҳар
бир кишини ўз мавқеига қараб бу буюк давлат маҳсулидан баҳраманд этишимизни шарт
қилиб қўймиш. Сизлар ҳам ҳар доим, <агар (берган нсп^матларимга) шукр қилсангизлар,
албатта уларни зиѐда қилурман> , (деган оят) ҳукмига кўра, Аллоҳ таолога шукрона
қилмогингиз лозим. Токи, <агар ношукурчилик қилсангизлар сўзсиз азобим ҳам қат-
тиқдир> , (деган оят) сўзларининг оғир кулфатига ги-рифтор бўлмагайсиз".
Сўнгра (ҳазрат Соҳибқирон) Хитой сари черик торт-моқликка
азм айлади ва
буюрди:
"Биз машриқ мамлакатини эгаллашни ва ул томон кофирларини забт этмоқни мақсад
қилиб қўйганлигимиз учун сизлар, то биз ул юришдан қайтиб кслгунга қадар, ҳар
қайсингиз ўз саоҳадларингизда булиб, аҳдлашилган ҳарор, ѐсоқ услуби ва улуғ тўра
йўлидан четга чиқмаслигингиз лозим. Чунки, худо кўрсатмасин, баъзи-ларнинг
калтафаҳмлиги сабабли, улуғ тўрага хилоф иш юз берса, буюк давлатимизнинг узун
уқруқи албатта унга чора кўради ва бир смоннинг емонлиги туфайли кўплаб солиҳ
кишилар ҳам жазо ва бандга ма^кум бўладилар". Ушбу сўзларни
таъкидлаб айтгач,
катта укалко тарқатишни улус тавочиларига топширди, барча қўшин бошлиқлари ва
олампаноҳ боргоҳ солорларини тўн ва совғ&лар билан тақдирлаб, сарафроз этди.
(449)
Do'stlaringiz bilan baham: