Искаидар (Шайхий)дск Жаҳаппамдарага кетади.
Нусрат шиор байроқлар йигирманчи зулқаъда жума куии (1404 йил 30 май)
Чаловга стиб кслди. Искандар ва унинг тобелари (440) Чаловни ташлаб қочиб кстган
эдилар.
Ғолиб аскарлзр йигирма учинчи (зулқаъда) душанба куни (1404 йил 2 июн) ^адиксиз ва
қоровулсиз
дабдаба билан, унинг ѐнида Жайҳун дарсси тақвим жадвали (чизиғи)дан
ҳам кичик бўлиб кўринадиган, Ҳарос дарѐ-сидан ўтиб, Жа^аннамдара тоғига
кўтарилдилар. Йигирма олтинчи (зулқаъда) пайшанба куни (1404 йил 5 июн)
Искандар (Шайхий) ортидан (таъқиб қилиб) кетган бир гуруҳ ўрмонзорда уларга стиб
олди. Искандар (Шайхий) тоғнинг баландлиги ва ўрмоннинг қалинлиги ғолиб аскарлар
шаштини қайтаради, деб ўйлаган эди, Ҳазрат Соҳибқирон аскарлари дубулғаларининг
нурлари савлати тўсатдан алангаланди ва учқунлари у томонга ѐпирилди;
уларнинг
табиатидаги жазо довули тўсатдан қўзгалди ва тўзони Мскандар Шайхийнинг иқболи
кўзини хира ^илди, умидининг зилолдек (осмонини) қоронғу этди.
Қаттиқ жанг бўлди. Ўша куни Вафодор мардлик билан жднг қиластган чоғда юзига
найза санчилди ва унинг зарбидан тишлари отилиб кстди. Шунчалик қаттиқ яра-ланган
бўлишига қарамай шиддат билан жанг цилди. (Байт);
У сардорлар бошини танидан жудо қиларди,
Папжаси тупроққа беланган, оғзи тўла қон.
Ўша куни Искандар Шайхийнинг тобсълари ва тараф-дорларидан кўпчилигини
доруллаънатга жўнатдилар, баъ-зияарини эса тирик қўлга олдилар.
Бир неча киши, —
мисра: у билан бирга ўрмонда бскиндилар. (Шундай қилиб), унинг димоғида ошѐна
қурган ғурур қуши ва фитна савдоси (оятда): <улар билан ўзлари истайдиган нарсанинг
ўртаси тўсиб қўйилдн> , деб таъкидланган қилмишга эришди ва подшоҳнинг изғирин
шамоли қаҳридан девсифат малъунлар билан биргаликда қочди; аждарҳодск ҳайбатли
сипоҳ қўр^увидан чумоли кўзидан йўл изларди; сон-саноқсиз лашкар даҳшатидан илондай
тўлғонарди. (Байт):
Чумоли қанот чиқарса ҳалок бўлади,
Сеиинг душманииг қанот чиқаргап чумоли кабидир.
(441) Эртасига Рустамдор (вилояти) қўрғонларидан бўлмиш Hyp қалъаси яқинида
голиб аскарлар Искандар (Шайхий) акасининг ўғлини, унинг бир гуруҳ яқинлари ва
навкарлари билан бирга тутиб, ҳазрат (Соҳибқирон) ҳузурига кслтирдилар ва у марҳамат
айлаб уларнинг қонидан кечди ҳамда жонларига амонлик берди.
(Ҳазрат Соҳибқирон у ердан) Гилон томонга Ҳарсо қалъаси сари йул олди. (йўлда) бир
неча кун Кулора-дашт водийсида тўхтади. Шу орада сайид Камолиддин-нинг ўғли амир
Ғиѐсиддинга марҳамат кўргазиб ҳамда у билан Искандар (Шайхий) ўртасида
илгаридан адоват борлигини ҳисобга олиб, Омул ва Сорий вилоятларини унга берди.
Ҳозиргача ул мамлакат унинг ихтиѐрида ва бу ҳа^а салтанатшиорли ҳазрат
(Шоҳрух)нинг,— Аллоҳ, унинг подшоҳлигини ва салтанатини абадий этсин,— таоихи
баѐнида айтилажак. Ғолиб аскарлар ўша атрофда чопқинлар қилиб, кўплаб қорамол ва қўй
олиб кслдилар. (442)
Do'stlaringiz bilan baham: