вазифасига кўра
:
асосий жаёнлар,
бажарилиши натижасида бино ва иншоотларнинг элементлари ва
қисмлари яратилади. Бу жараёнлар қурилиш ишлаб чиқариш махсулотини олишни
таъминлайди ва қурилиш жараёнларининг моддий элементларига ишлов бериш, шаклини
ўзгартириш ва янги сифатлар беришдан иборат бўлади;
ёрдамчи жараёнлар
(тайёргарлик) асосий жараёнларни меъёрида бажариш учун зарур
бўлган ғишт териш учун ҳавозалар қуриш, траншеяларнинг деворларини тўсиш, монтаж
қилишдан олдин конструкцияларни йириклаштириб йиғиш, монтаж қилинаётган
конструкцияларни ёрдамчи осма мосламалар билан жиҳозлаш;
тайёрлов жараёнларига
қум, шағални қазиб олиш, қоришмани, бетонни тайёрлаш,
қолип (опалубка), арматура элементларини ва ҳ.к. ларни тайёрлаш. Улар қурилаётган
объектни яримфабрикат махсулотлар, деталлар ва буюмлар билан таъминлайди. Бу жараёнлар
одатда карьерларда, ихтисослаштирилган корхоналар: товар бетон заводларида, арматура ва
ёғочга ишлов бериш цехларида ва ҳ. к. да бажарилади;
транспорт жараёнлари
, қурилиш майдонига талаб этиладиган моддий ресурслар ва
юкларни элтиб бериш учун зарур. Горизонтал транспорт ташқи (юкларни қурилиш майдонига
етказиш учун) ва ички (юкларни майдон доирасида кўчириш учун) га бўлинади. Вертикал
транспорт материалларини ишлар амалга ошириладиган зона (ҳудуд)га узатишни
таъминлайди. Транспорт жараёнларига одатда ортиш-тушириш ва омборга жойлаш ишлари
киради. Қурилиш майдонидан грунтни кўчириш ва унга келтириш бўйича кичик гуруҳни
ажратиш мумкин (самосваллар, скреперлар, бульдозерлар);
жараёнларни бажариш хусусиятига кўра:
узлуксиз жараёнлар,
кейинги жараёнларини амалга оширишга дарҳол киришишга
имкон берувчи жараёнлар – ғишт териш, айрим конструкцион элементларни монтаж қилишни;
узлукли жараёнлар,
кейинги жараёнларни бажариш олдидан мажбурий технологик
танаффусларни талаб этувчи жараёнлар бетоннинг керакли мустахкамлигини олгунга қадар
кутиш, сувоқнинг қуришини кутиб туриш;
аҳамиятга кўра
(бажаришнинг устиворлигига кўра):
етакчи жараёнлар,
бино ва иншоотни барпо этишнинг якуний муддатларини
белгилаб берувчи;
қўшма жараёнлар,
фақат етакчи жараёнлар билан паралел равишда бажариладиган
(монтаж ва туташув жойларини бекитиш, ғишт териш ва суваш, умумқурилиш ва махсус
ишлар). Қўшиб олиб бериладиган жараёнлар қурилишнинг муддатига таъсир кўрсатувчи
етакчи жараёнга айланишига йўл қўйиб бўлмайди. Иккинчи томондан, жараёнларни бирга
қўшиб бажариш қурилишнинг давомийлигини анча қисқартиришга имкон беради.
Бажарилаётган жараёнлар таркиби доимий ҳисобланмайди ва аниқ шароитга боғлиқ
ҳолда – машина ва ускуналарнинг мавжудлигига, йил фаслига, иқлим ва геологик шароитларга
боғлиқ ҳолда ўзгариши мумкин.
Бино ва иншоотларни барпо этишда бажариладиган ишлар мажмуини уч гуруҳга
бирлаштириш мумкин:
Do'stlaringiz bilan baham: |