1. Ҳозирги замон қурилиш ишлаб чиқаришининг асосий принциплари



Download 0,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/18
Sana06.11.2022
Hajmi0,98 Mb.
#861294
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
01-маъруза ҚЖТ асосий тушунчалар

Нарядсиз тўлов тизими 
– бригада ва звеноларга иш ҳақи мехнатга соатбай ҳақ 
тўлашдан келиб чиқиб ва ходимнинг малакасига мувофиқ бажарилган ишлар қиймати 
ҳисобидан тўланади. 
Ишчиларнинг звено ва бригадалари 
 
Қурилиш жараёнларини муваффақиятли бажариш учун ишчилар ўртасида уларнинг 
малакасига ҳамда уларнинг биргаликда ишлашини ташкил этишга мувофиқ мехнат 
тақсимланиши талаб этилади. Аксарият қурилиш жараёнлари ҳозирги замон техника 
даражасида ишчилар гуруҳи билан бажарилади. 
Звено
– биргаликда айнан бир хил турдаги ишларни бажарувчи, бир касбдаги 
ишчилар гуруҳи. Звено аъзоларининг малакаси ҳар хил бўлганда разряди анча юқори бўлган 
ишчилар анча мураккаб ишларни бажаришади. Звенодаги ишчилар сони мехнатни оқилона 
ташкил этишга боғлиқ; таркиби одатда 2...5 киши атрофида бўлади. 
Бригада
– айнан бир хил кўринишдаги ишни биргаликда амалга ошириш учун 
бирлашган ишчиларнинг бир неча звеноси. Звенолар ва бригадаларнинг миқдорий ва 
малакавий таркиби ишларнинг ҳажмига, бажарилаётган жараёнларнинг мураккаблигига, 
ишларнинг режалаштириладиган муддатларига, ишларни амалга оширишнинг қабул қилинган 
услуб (метод)ларига боғлиқ ҳолда белгиланади. Қурилишда энг кўп тарқалган бригада 
ихтисослаштирилган ва комплекс бригадалардир. 
Ихтисослаштирилган бригада
(одатда 25...30 кишигача), бир хил турдаги ишларни 
(сувоқчилик, пардозлаш, плита ётқизиш) бажарувчи, бир касбдаги ишчи звенолардан ташкил 
топади. 
Комплекс бригада
(40....50 кишигача) – пировард маҳсулотнинг бирлиги билан 
боғлиқ (пардозчилар бригадаси – пардозчилар, сувоқчилар ва плита ётқизувчилар, бетончилар 
бригадаси – қолип (опалубка)чилар, дурадгорлар, арматурачилар, бетончилар) бўлган, бир 
вақтда кечувчи қурилиш жараёнларини бажариш билан банд турли касб ишчиларидан ташкил 
этилади. Мехнатни бундай ташкил этиш бригада аъзолари орасида ишни тўғри тақсимлашга 
имкон бериб турли касб эгаларини биргаликда ишлашини амалга ошириб ва унга боғлиқ ҳолда 
ишларда бўладиган турли хил бекор туришларни олди олинади. Комплекс бригада бошлиғи 
энг малакали ва етакчи ихтисосликдаги обрўли ишчилар ёки муҳандис-техник ходим 
(МТХ)лар орасидан тайинланади. 
“Пировард (якунловчи, якуний) маҳсулот” комплекс бригадаси (60....70 кишигача) 
айрим тугалланган комплекс ишлар (йиғма элементлардан бино каркасини монтаж қилиш, 
монолит темир бетондан бинонинг конструктив элементларини барпо этиш) ёки бино ва 
иншоотни тўлиқ қурилишини бажариш учун яратилади (тузилади). Бундай бригада турли хил 
касбдаги ишчилардан иборат звенолардан ташкил топади ва бинонинг ер усти қисмини барпо 
этиш бўйича умумқурилиш ишларининг бутун бир мажмуини бажаради, бунга барча 
пардозлаш ишлари ҳам киради. Қурилишни ташкил этиш ва иш фронтининг мавжудлигига 
боғлиқ ҳолда бригадани мустақил объектларда ягона ритмда ишловчи учта комплекс 
бригадага ажратиш мумкин – бири ноль циклдаги ишларни бажаради, иккинчиси қўшни 
корпусни барпо этади, учинчисида пардозлаш ишларини олиб боради. 
Ижрочиларнинг анча юқори малака даражаси туфайли, механизация воситаларидан 
оқилона фойдаланиш ва ишчиларнинг масъулияти юқори экани туфайли бундай бригадаларда 


ишлаб чиқариш ҳажми одатдаги ишлаб чиқариш бригадаларига қараганда 20...25% юқори 
бўлади. Натижада объектларнинг қурилиш муддатлари қисқаради, моддий ҳаражатлар 
камаяди ва ишлар сифати ошади. 
Бригада ва звеноларни шакллантириш 
улардаги ишчилар сонини ҳисобга олиш ва 
бригаданинг касбий ва малакавий таркибини танлаш асосида ишлаб чиқариш 
топшириқларини муддатида бажариш учун, мехнат унумдорлигини ошириш, махсулотнинг 
юқори сифатли бўлишини таъминлаш ва ишчилар мехнатига тўғри ҳақ тўлаш учун муҳим 
аҳамиятга эга бўлади. Тўғри шакллантиришни амалга оширишда ҳар бир ишчининг касби ва 
малакасидан самарали фойдаланиш, барча ишчиларнинг бир хил ҳажмдаги иш билан 
таъминланиши, касбларнинг оқилона бир-бирига кўриниши ва қурилиш машиналаридан вақт 
бўйича максимал фойдаланиш таъминланади. 
Иш ўринларини ташкил этиш ва хизмат кўрсатиш
ишловчиларнинг хавфсизлигига 
кафолат берувчи зарур шартномаларни ва тадбирларни назарда тутади. Иш ўринлари шундай 
ташкил этилиши керакки, бунда асосий ишларда банд бўлган ишчилар уларнинг касби ва 
малакасига мос келмайдиган ёрдамчи ишлар ва жараёнларга жалб қилинмаслиги керак. Ишлаб 
чиқаришдаги ишлар қабул қилинган ишлар технологияси ва ижрочилар таркибига мувофиқ 
бутланган дастаки ва механизациялашган (электрлаштирилган) асбоблар, жиҳозлар монтаж 
қилиш ва мосламаларининг оқилона тўплами билан таъминланган бўлиши керак. 
Мехнат шароитлари
ишчиларнинг соғлиғини сақлаган ҳолда бир вақтнинг ўзида 
уларнинг юқори иш қобилиятларига ёрдам бериши керак. Бу талаблар мехнат ва дам 
олишнинг оқилона режимларига амал қилиш билан, ишловчиларнинг организмга зарарли 
таъсирларнинг (шовқин, титрашлар, чанг, газланганлик) салбий оқибатларини камайтириш 
бўйича тадбирлар ўтказиш, ишчиларни зарур махсус кийим ва пойабзал, индивидуал ҳимоя 
воситалари, қурилиш майдонида зарур санитария-маиший хизматини ташкил этиш билан 
таъминланади. 
Ишчиларнинг малакасини ошириш
қурилиш-монтаж ишлари технологиясини янада 
такомиллаштириш ва мехнат унумдорлигини ошириш учун муҳим шарт ҳисобланади. Шу 
муносабат билан ишчиларни тайёрлашга, қайта тайёрлашга, малакасини оширишга биринчи 
даражали эътибор берилади. Ишчиларни ўқитиш ишлаб чиқаришдан ажралган ва ажралмаган 
ҳолда амалга оширилади. Ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўз малакасини ўқиётган 
ишчи-қурувчиларнинг тахминан 75% оширади.
Айрим мехнат операцияларини ташкил этиш ва бажариш учун асосий норматив ва 
йўриқнома тарзидаги ҳужжат бўлиб, мехнат жараёнлари харитаси (МЖХ) хизмат қилади. 
МЖХ да мехнатнинг юқори унумдор усуллари ва методлари, ишчилар звеноларини 
шакллантириш, иш ўринларини оқилона ташкил этиш бўйича тавсиялар бўлади. Мехнат 
жараёнлари хариталари тўртта бўлимдан иборат: 

харитани қўлланиш соҳаси ва самарадорлиги; 

жараённи тайёрлаш ва бажариш шартлари; 

ижрочилар, буюмлар ва мехнат қуроллари; 

жараён технологияси ва мехнатни ташкил этиш. 
Хариталарда ишчилар звеноси аъзолари ўртасида вазифалар аниқ ажратиб берилади, 
унда айрим ишлаб чиқариш операцияларини бажариш бўйича графиклари оқилона ишчи 
харакатлари ва усулларини тавсия қилган ҳолда берилган. 
Бино ва иншоотларни барпо этишда фойдаланиладиган техник воситаларни уч 
гуруҳга ажратиш мумкин: асосий, ёрдамчи ва транспорт. 
Асосий техник воситалар
бевосита қурилиш жараёнида – конструкцияларни монтаж 
қилиш, грунтга ишлов бериш, қозиқлар қоқиш, пардозлаш ишларини амалга ошириш ва ҳ. 
к.ларда бевосита иштирок этади. Уларга қурилиш машиналари, механизмлар, дастаки, 
механизациялашган ва электрлаштирилган асбоблар киради. 
Ёрдамчи техник воситалар
конструкцияларни бевосита барпо этишда ишлатилмайди, 
аммо бунга ёрдам беради (баландликда ишлаш учун супалар, икки ёққа очиладиган нарвонлар, 
монтаж қилиш майдонлари, траверса ва строплар ва бошқ). Ёрдамчи техник воситалар 


таркибига ташишда, омборда сақлашда ва бевосита иш ўрнида материалларни 
бузилмаслигини, бутунлигини таъминлашга мўлжалланган контейнерлар, кассеталар, 
бункерлар, струбциналар, газли баллонлар, суюқ моддали идишлар ва бошқа турли хил 
керакли яроқлар киради. 
Транспорт воситалари
моддий ресурслар ва техник воситаларни фақат барпо 
этилаётган бинолар ёнига эмас, балки ишлар амалга ошириладиган ҳудуд (зона)га ҳам етказиб 
берилишини таъминлайди.

Download 0,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish