Муаллифлар: Ходиев Б. Ю., Бегалов Б. А., Расулев Д. М., Абидов



Download 3,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/196
Sana27.07.2022
Hajmi3,71 Mb.
#845981
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   196
Bog'liq
272 Ахборот технологиялари ва тизимлари Ходиев Б Ю ва бош Ў қ 2011

Такрорлаш учун саволлар 
1.
Ахборот тизими деганда нимани тушунасиз?
2.
Бошқарув даражасига кўра ахборот қандай тақсимланади?
Маълумот қарор 
қабул қилувчи
Ахборот тизимлар
 
Қўлда амалга 
ошириладиган
Автоматлашти-
рилган
Автоматик
Интеграллаш 
 
ганан
Ташкилий 
бошқарув
Техналогик 
жараёнлар 
бошқаруви
Автоматлаштирилган
лойиҳалаш тизими
Маълумот изловчи
Бошқарувчи
Маслаҳат берувчи


54 
3.
Ахборот тизимлари турлари ва бошқарув даражаларининг ўзаро 
алоқаларини тушунтириб беринг. 
4.
Ахборот тизимлари қандай мақсадлар учун хизмат қилади? 
5.Мақсадли фаолият кўрсатувчи тизим таркибига қандай 
тизимлар киради? 
6.Иқтисодиётдаги ахборот тизимларига мис оллар келтиринг? 
7. Стратегик ахборот тизимлари деганда нимани тушунасиз? 
8.Оператив даражадаги ахборот тизимлари нима? 
9. Бошқариш даражаси кўра ахборот тизимларининг туркумланиши 
айтиб беринг?
10. Функционал аломатига кўра ахборот тизимларининг туркумланиши 
айтиб беринг?


55 
 
 
 
АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ 
 
3.1. Технологияларнинг умумназарий жиҳатлари 
 
3.1.1. Ахборот технологиясининг таърифи ва масалалари.
Технологиялар. 
«Технология» грекча сўз бўлиб(techne) моҳирлик, 
усталик, бирор ишни уддалай олишни англатади. Бу маълум бир жараёнга 
нисбатан қўлланилган. Жараён деганда эса мақсадга эришишга йўналтирилган 
хатти-ҳаракатлар мажмуи тушунилган. Ушбу жараён киши томонидан 
танланган стратегия билан белгиланади ва турли хилдаги воситалар, усуллар 
ёрдамида амалга оширилади. 
Умумий ҳолларда технология деганда, маҳсулотни ишлаб чиқариш 
жараёнида амалга ошириладиган хом-ашё, материал ёки ярим тайёр маҳсулот 
шакли, хусусияти, ҳолатининг ўзгариши, уни қайта ишлаш, тайёрлаш 
усулларининг мажмуи тушунилади. Бу бирор бир ишни юқори даражада 
уддалаш деганидир.
Ахборот технологиялари тўғрисида гап кетганда, материал сифатида ҳам, 
маҳсулот сифатида ҳам ахборот иштирок этади. Бироқ бу объект, жараён ёки 
ходиса тўғрисидаги сифат жиҳатидан янги маълумот бўлади. Технология 
ходимнинг ахборот билан ишлаш усули ва услуби ҳамда техник воситалар 
орқали намоён бўлади. 
Саноат ишлаб чиқаришида ҳар қандай технология маҳсулотни 
яратишнинг бошидан охиригача бўлган технологик жараённи қамраб олувчи 
таркибий элементлари мажмуининг баёнини ифодалайди. Таркибий 
элементларининг (технологикоперациялар) таркиби икки асосий омил билан 
аниқланади: биринчидан, мазкур технологик жараён асосига нисбатан 
сифатли усуллар ва принциплар орқали, иккинчидан, маҳсулотни 
тайёрлашнинг охирги жараёнидаги технологик операцияни бажариш учун 
жалб этиш мумкин бўлган асбоб-ускуна воситалари орқали.
Услублар айрим маҳсулотларни олишнинг принципиал имкониятини 
тавсифлаб беради. Уларнинг асосини инсон томонидан ўрганилган (балки 
тўлиқ эмас) табиий (физик, кимиёвий, биологик) жараёнлар ёки мазкур соҳа 
мутахассисларининг илмий изланишлари натижасида тўпланган тажрибани 
акс эттирувчи айрим қонуниятлар ташкил этиши мумкин. Одатда муайян бир 
технология усуллар ва принципларни белгиловчи бутун мажмуага таянади. Бу 
мажмуа элементларининг аҳамияти ҳам турлича. Улардан бири ишлаб 
3-БОБ 


56 
чиқаришнинг техник жиҳатларини, иккинчиси ишнинг иқтисодий томонини, 
бошқа бири ташкилий тузилмани белгилайди.
Услублар ва принципларнинг турлича роли уларнинг технология 
тузилмасига нисбатан таъсири ҳар хил бўлишини келтириб чиқаради. Баъзан 
айрим услуб ёки принципларнинг ишлаб чиқаришга нисбатан таъсири ҳисобга 
олинмаслиги мумкин.
Услуб ва принциплар ишлаб чиқаришнинг охириги жараёнидаги 
маҳсулотни олишни белгилаб беради. Ушбу маҳсулотни олишга эришиш 
учун, ишни ким ва қандай бажариш давомийлиги аниқ белгиланган бўлади. 
Маҳсулотни яратиш жараёнида турли хил ишни амалга ошириш учун 
фойдаланилиши мумкин бўлган асбоб-ускуна воситалари технология таркиби 
учун алоҳида аҳамият касб этади. Асбоб-ускуна воситаларининг мавжудлиги 
(ёки бўлмаслиги) тайёр маҳсулот кўринишида натижалар олиш учун зарур 
бўлган технологик операциялар рўйҳатини белгилайди. Агар уни яратиш 
бўйича белгиланган барча функциялар амалга оширилса (асбоб-ускуна 
воситалари ёрдамида ёки уларни қўлламасдан), амалда ўша буюмни олиш 
технологиясини ишлаб чиқиш мумкин. Аксинча, айрим функциялар 
бажарилмаса ёки мавжуд асбоб-ускуналар билан уни бажариш ўта мураккаб 
бўлса, у ҳолда тегишли операцияни бажара оладиган асбоб-ускуналарни 
яратиш вазифаси қўйилади ёки бундай технологияни яратиш имконияти 
йўқлиги ҳақида қарор қабул қилинади. Моддий ишлаб чиқариш технологияси 
деганда, тайёрлаш, қайта ишлаш воситалари ва усуллари орқали 
белгиланадиган хом ашё, материал ҳолати, хусусияти ва шаклининг ўзгариш 
жараёни тушунилади.

Download 3,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish