Муаллифлар: Ходиев Б. Ю., Бегалов Б. А., Расулев Д. М., Абидов



Download 3,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/196
Sana27.07.2022
Hajmi3,71 Mb.
#845981
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   196
Bog'liq
272 Ахборот технологиялари ва тизимлари Ходиев Б Ю ва бош Ў қ 2011

Автоматлаштириш - 
бу инсон иш фаолиятини машина ва механизмлар 
билан алмаштириш демакдир. У техник, ташкилий ва иқтисодий мазмундаги 
хатти-ҳаракатлар ҳамда тадбирлар комплексидан иборат бўлиб, ишлаб 
чиқариш жараёни, бошқарув жараёнининг у ёки бу ишини амалга оширишда 
инсон иштирокини қисман ёки бутунлай чеклаш имконини беради.
1.3- жадвал. 
Маҳсулот ишлаб чиқариш учун технология компонентлари 
Моддий маҳсулот 
Ахборот маҳсулоти 
Хом ашё ва материаллар тайёрлаш 
Маълумотлар ёки бошланғич ахборотни 
йиғиш 
Моддий маҳсулот ишлаб чиқариш 
Маълумотларни қайта ишлаш ва якуний 
ахборотга эга бўлиш 
Истеъмолчиларга 
ишлаб 
чиқарилган 
маҳсулотни сотиш 
Унинг асосида қарор қабул қилиш учун 
якуний ахборотни узатиш
Автоматлаштириш қачон зарур бўлади?
Қуйидаги ҳолларда 
бошқарувни автоматлаштириш, демак, ахборот тизимини, технологияни 
автоматлаштириш зарур бўлади:
инсоннинг физиологик ва психологик имконияти мазкур жараённи 
бошқариш учун етарли бўлмаса; 
бошқарув тизими инсон ҳаёти ва саломатлиги учун хавфли муҳитда 
бўлса; 
бошқарув жараёнида иштирок этиш кишидан ўта юқори малакани талаб 


58 
этса; 
бошқариш керак бўлган жараён ўта танг ёки авария ҳолатида бўлса. 
 
3.1.3. Янги ахборот технологияси ва компьютер 
 
Ахборот технологияси
тушунчаси маълумотларни тайёрлаш, қайта 
ишлаш ва фойдаланиш усулларини щамда турли хил ҳисоблаш техникаси 
воситаларини ўзида мужассамлаштиради. Шу сабабли ҳам, ахборот 
технологияси маълумотларни сақлаш, ишлаш ва узатиш каби жараёнларни 
техник воситалар ёрдамида бажарадиган тизим сифатида ўрганилади. 
Жамият ривожланишининг турли босқичларида ахборот технологияси 
одамлар, 
инженерлар, 
давлатлар 
ўртасида 
маълумот 
алмашувини 
таъминланади щамда ахборотларни қайд этиш, сақлаш, ишлаш ва узатиш 
тизимининг имкониятларини акс эттиради. Инсон щар доим ахборот 
технологиясидан фойдаланади. Анна энди ахборот технологиясининг 
ривожланиш босқичлари тўғрисида тўхталсак. 
Ахборот технологиясининг ривожланишига ёзувнинг пайдо бўлиши 
мущим щисса қўшган. Сўнгра китобнинг чоп этилиши натижасида ахборот 
ташувчиларнинг щажми ортди, бу эса ўз навбатида, ишлаб чиқариш 
кучларининг ўсишини таъминлади.
Ахборотни ишлаш техникаси қадим замонларда пайдо бўлган. 
Жумладан, ахборотни қайд қилиш ва сақлаш усуллари қоялардаги белгилар, 
дарахт пўстлоғидаги расмлар орқали бошланган. Ҳозирги вақтда қоғоз, магнит 
лента, магнит диск, СД диск ва бошқалар ахборот ташувчи восита 
ҳисобланади. 
Ахборот алмашуви жараёни уни узатишни ҳам ўз ичига олади. Бу 
мақсадни амалга ошириш учун инсон куръер, алоқа, телеграф каби усуллардан 
фойдаланган. Алоқа соҳасида қилинган янги кашфиётлар ахборотларни 
узатиш имкониятларини жуда ҳам ўзгартириб юборди. Ҳозирги пайтда кабель 
ва спутник алоқа йўллари орқали катта ҳажмдаги ахборотларни ҳам бир зумда 
тегишли жойга узатиш мумкин. 
Янги ахборот технологиясини ҳосил қилишда компьютер алоҳида ўрин 
эгаллайди. Компьютерларни яратилиши билан инсон қийин амалларни 
бажаришдан озод бўлди ва ҳисоб - китоб ишларини бажариш янада тезлашди. 
Замонавий компьютерлар катта ҳажмдаги ахборотларни сақлаш ва талаб 
бўйича тегишли маълумотларни чиқариш имкониятига эга. Ҳар бир 
фойдаланувчи компьютерга боғланиш орқали ахборотларни кўрсатув 
ойнасига чиқариб олиши ва ундан фойдаланиши мумкин. 
Китобнинг чоп этилиш қоғозли технологияга асос солган бўлса, 
компьютерларнинг пайдо бўлиши натижасида «қоғозсиз» технология яратила 
бошланди. Аввал ахборотларни ишлашнинг автоматлаштирилган тизимлари 
пайдо бўлди. Телефон тармоғи, ахборотларни узатишнинг махсус тармоғи ва 
бошқаларни яратилиши компьютерларни ўзаро боғланишига, ҳисоблаш 


59 
комплексларини ва тақсимланган компьютер тармоқларини яратишга асос 
солди.
Ахборотлаштириш усуллари орқали компьютерлашган маълумотлар 
базаси, автоматлаштирилган ахборот тизими, электрон алоқа тизими ва 
телеанжуман, бошқаришнинг автоматлаштирилган тизими ва бошқалар 
яратилмоқда. 
Ахборот технологиясини ишлаб чиқиш йўли 1.4 - жадвалда берилган. 
1.4-жадвал 
1900 Телевидение 
1920 
Коаксиал кабел 1949 Телецентр 
1895 Радио 
1951 ЭҲМ I-авлоди 
1870 Коммутатор 
1930 
Узатувчи 
электрон 
трубка 
1956 
Рақамли алоқа 
тизими 
1876 Телефон 
1960 ЭҲМ II-авлоди 
1850 Микрофильмлар 
1938 
Ксерокопия 
1962 Спутник 
1839 Тасвирлаш 
1962 Лазер 
1832 Телеграф 
1943 
ЭҲМ 
1963 
Маълумотлар 
базаси 
1970 ЭҲМ III-авлоди 
1971 Микропроцессор 
1980 Калькулятор 
1981 
Коммуникацион 
алоқа тизими 
1988 
Компьютер 
тизими 
1990 ЭҲМ IV-авлоди 
Телеанжуман 
Видеотекс 


60 
Электрон алоқа 
Бу жадвалдан кўриниб турибдики, ахборот технологияси ҳисоблаш 
техникаси, алоқа ва ахборотни сақлаш воситаларининг ўзаро боғланиши 
орқали вужудга келади. 
Техника соҳасидаги учта ютуқ ҳозирги замон ахборот технологиясининг 
асосини ташкил қилади. 
1. Ахборотларни йиғувчи янги воситаларнинг яратилиши; 
2. Алоқа воситаларининг ривожлантирилиши; 
3. Компьютер орқали ахборотларни автоматлаштирган ҳолда қайта 
ишлашнинг йўлга қўйилиши. 
Умуман 
олганда, 
замонавий ахборот технологияси ахборот 
жараёнларини 
автоматлаштиришга 
асос 
солади. 
Баъзи 
ахборот 
технологиялари ўз тарихига эга, бошқалари эса нисбатан яқиндагина пайдо 
бўлди. Қуйидаги янги ахборот технологияларини яратиш жараёни билан 
танишамиз. 
Компьютер, узоқ муддатли хотира воситалари, телефон тармоғи ва 
кўрсатув ойналари асосида видиотасвирий ахборот хизмати, яъни видеотекст 
номли тизим ҳосил қилинади. Кўрсатув ойнаси ва телефон рақамига эга 
бўлган фойдаланувчилар бир вақтнинг ўзида юқоридаги тизимларнинг 
абонентлари бўладилар ва улар турли хил кўринишдаги маълумотларни 
ахборот базасидан олишлари мумкин. 
Электрон почта тизими ахборотли технологиянинг кўринишларидан 
бири ҳисобланади. Бу тизимни яратиш учун компьютер, узоқ муддатли хотира 
қурилмалари, тасвирларни факсмиллик ҳолида узатувчи ва маълумотларни 
узатиш тармоғи керак. Электрон почта ахборот хизматининг янги тури бўлиб, 
келажакда у оддий почта хизматининг ўрнини эгаллайди. Биз юқоридаги 
тизимлар билан кейинги бобларда тўлиқ танишамиз. 
Ахборот омборлари компьютер ва узоқ муддатли алоқа воситалари 
асосида яратилади. Бу хотирада катта щажмдаги ахборотлар сақланади. 
Тегишли дастурий воситалар ёрдамида турли хил маълумотларни ахборот 
базасидан чиқариб олиш ва улар устидан турли амалларни бажариш мумкин. 
Бу вазифаларни бажариш учун ахборот базасини бошқариш тизими яратилган. 

Download 3,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish