4.4.2. Паст босимли гидроузелларда иншоотларни жойлаштириш
Паст босимли гидроузеллар текислик ва тоғ дарёларида қурилади.
Биринчи ҳолатда улар кема қатновини, ёғочларни оқизишни ҳамда сув
таъминотини яхшилаш учун иккинчи ҳолатда энергетик ва ирригасион
мақсадлар (каналларда сув олиш учун сув сатҳини кўтариш) учун барпо
этилади. Гидроузел таркибига тўғондан ташқари кема қатнови шлюзи, ёғоч
оқизиш ва сув олувчи иншоотлар, баъзида гидроэлектростанциялар бино-лари
(кема қатновли – энергетик тугунларда), қуйи ҳолларда балиқларни ўтказиш
қурилмалари киради.
Ташиш ва энергетик иншоотларни, одатда, турли қирғғоқларда жойлаш-
тирилади (4.23 - 78расм), чунки шлюзлар ишлаши гидроэлектростанция иши
билан боғлиқ эмас. Биринчи навбатда, гидроэлектростанция биносини қуришга
киришилади, чунки у қурилмаларни бириктириш учун кўп вақт талаб этади.
Шлюз иложи борича гидроэлектростанция билан бир вақтда барпо этилади, шу
билан бирга агар маҳаллий шароит тақозо этса, шлюзни деривасион каналга
чиқариш энг қулай ҳисобланади.
4.23 - расм. Шлюз ва ГЭС биноси-
нинг турли қирғоқларида жойлаш-ган
транспорт – энергетик тугун:
1-электр
станцияси; 2-ГЭС биноси;
3-кема ўтказувчи шлюз; 4-сув ташловчи
тўғон; 5-грунтли тўғон; 6-йўллар; 7-ГЭС га
келувчи ташқи йўллар.
152
Гидроэлектростанция биноси ва шлюзларни бир қирғоқда жойлаш-тириш
уларга хизмат кўрсатишда бир мунча қийинчиликлар туғдиради, лекин бир
мажмуадаги бетон иншоотлари қурилишини енгиллаштиради. Ушбу вариантда
гидроэлектростанцияга оғир қурилмаларни келтириш шлюзлар орқали амалга
оширилиб, махсус кўприклар қуришни талаб этсада, гидроэлектростанция
биносини дарё ўзанига яқинроқ жойлаштириш афзал ҳисобланади (4.24 - расм).
4.24 - расм. Паст босимли гидроузел:
а-гидроузел ўқи бўйича кесим; б-план; 1-сув ташловчи тўғон; 2-ГЭС биноси; 3-кема
ўтказувчи шлюз; 4-шлюзнинг йўналтирувчи иншоотлари; 5-бўлувчи девор; 6-ён девор; 7-
қайир қирғоқлари.
Агар дарё кенглигини гидроузел иншоотлари учун таҳлил қиладиган
бўлса, у ҳолда қурилмаларнинг бир қисми қирғоқдаги қазилмага чиқарилади
(4.23 - расм). Гидроэлектростанция биносини водослив билан бирга
жойлаштириш энг мақбул ҳисобланади, лекин бунга кичик босимларда эришиш
жуда қийин; гидроагрегатларни тўғон оралиқ деворларида жойлаштириш
самарали ҳисобланади.
Тўғон дарёларида тўғон сув оқиб тушиш қисми кўпинча ясси ёки сегмент
затворли паст бетон бўсағали кўринишида, юқори бефда сув сатҳи ўзгариб
турадиган бўлса–затворсиз барпо этилади.
153
Текисликдаги ва тоғли дарёларда кема ўтишига мўлжалланган тугун
(узел)ларда босим 3-4 м гача бўлганда кема ўтишига мўлжалланган тўғонлар,
фермалари буриладиган тик таянчли ясси затворли ва бошқалар қабул
қилинади. Агар кема ўтишга мўлжалланган узел босим 3 м гача бўлганда
энергетик иншоотлар билан биргаликда қурилса, у ҳолда фермалари
буриладиган тик таянчли ясси затворли тўғонлар фойдаланишга яроқсиз
ҳисобланади, чунки жуда кўп шлюзлар орасидаги тирқишлардан сув жуда кўп
йўқотилади ва улар совуқ вақтда ишлашга мослашмаган. Бундай ҳолатларда
ясси, сегментли, томсимон ва секторли затворлар, бетон тўғонларни қўллаш
мақсадга мувофиқ бўлади.
Паст босимли гидроузелларда иншоотларни мақбул жойлаштиришни
қуйидаги мисолларда қараб чиқамиз. 4.25 - расмда Камск гидроузелининг
схематик кўриниши тасвирланган. Уни қуришнинг асосий мақсади
гидроэнергетика ҳисобланади. Гидроузел 22 м ли босим ҳосил қилади. Бундай
шароитларда лойқа деярли йўқ ва улар иншоотни лойиҳалаш учун ҳеч қандай
таъсир этгани йўқ. Гироузелнинг сув ўтказувчи иншоотлари юқори ўнг
қирғоқда кучсиз қоятошли жойда жойлаштирилган. Қазилма ишлари ҳажмини
камайтириш мақсадида ГЭС биноси сув ташлаш иншооти билан биргаликда
қўшиб барпо этилган; уларнинг иш фронти пастки бьефдаги ўзаннинг
кенглигидан ҳам кичик бўлди. Оқимнинг ортиқча кинетик энергияси
солиштирма сув сарфлари ниҳоятда катта бўлган (1 м га 57 м
2
/с) ҳолларда ҳам
пастки бьефдаги бетон қопламаларида сўндирилади.
Дарё қайири чапдаги юқори қирғоқгача грунтли тўғон билан тўсилган
бўлиб, у шағал аралаш аллювиал қум билан ювилган. Тўғон кема юрадиган
шлюз билан қирқилган. Шлюзнинг биринчи ва иккинчи камералари юқори
бьефда жойлашган. Улар деворларининг ишлашини яхшилаш учун ўнгдан ва
чапдан дамбалар барпо этилган. Кемаларни боғлаш учун қурилган дамба сув
омборининг ичкарисида жойлашган. Кема юриш йўли ўқининг йўналиши
шундай танланганки, бунда кемалар йўлнинг ушбу мураккаб участкани
бурилишсиз ўтади.
154
Гидроузелнинг бетонли иншоотлари пўлатли шпунтлар билан
ҳимояланган ҳолда қурилган; қурилиш даврида сув сарфи ўзаннинг бўш қолган
чап қирғоғидан ўтган.
4.25 - расм. Камск гидроузелини жойлаштириш схемаси:
Do'stlaringiz bilan baham: |