149
4.4. Гидроузел таркибида сув олиш иншоотларининг жойлашиши
4.4.1. Гидроузелларни жойлаштиришга қўйиладиган талаблар
Гидроузелни жойлаштириш жуда мураккаб ва
маъсулиятли вазифа
ҳисобланади. I ва II синфли гидроузеллар учун жойлаштириш схемаси
лаборатория тадқиқотлари натижаларига кўра асосланиши керак. III ва IV
синфли гидроузеллар учун лаборатория тадқиқотлари жойлаштиришнинг янги
схемалари қўлланилганда мажбурий ҳисобланади.
Гидроузел
иншоотларини таркиби, конструкцияси ва уларни
жойлаштириш масалаларини ишлаб чиқишда қуйидаги талабларга риоя этиш
тавсия этилади:
иншоотларининг ишончли ишлаши
таъминланган гидроузел сув
хўжалиги масалаларини ҳал этганда энг яхши ва кўпроқ иқтисод қиладиган
ечимга эга бўлиши;
қурилиш қийматини пасайтириш ва муддатини қисқартириш учун табиий
имкониятлардан (топографик, геологик, гидрологик) тўлароқ фойдаланиш,
маҳаллий грунт материалларини ишлатиш ва ш.к.;
сув хўжалиги масалаларининг келажакда ривожланишни ҳисобга
олган
ҳолда комплекс ечимини топиш;
мавжуд табиий шароитларда қурилиш сув сарфини ўтказишнинг ва
ўзанни тўсишнинг энг самарали схемаларини қўллаш;
навбати билан гидроузелни фойдаланишга топшириш имконияти (ёки
зарурати) бўлиши;
гидроузел қурилишида энг илғор технологияларни қўллаш ва бунда
ёрдамчи иншоотлар сонининг минимал бўлиши ва ишлаб чиқариш
базаси
объектларининг қулай жойлашишига эришиш;
экологияни инобатга олиш, фойдали жараёнларни сақлаб қолиш ёки уни
ўрнини тўлдириш, табиатга бегона бўлган ёки инсонга зарарли жараёнларни
(сув сифатини ёмонлашиши, суғориладиган ҳудудлардаги тупроқнинг ёппасига
150
эрозияга учраши ва ш.к.) келтириб чиқарувчи шароитлар ёки сабабларни
олдини олиш;
санитар тайёргарлик ва сув омбори зонасини қўриқлаш ва санитар
хавфсизлик (сув таъминоти учун сув олиш зарурати бўлганда)
талабларини
ҳисобга олиш;
хизмат кўрсатувчи механизмларни, ёрдамчи хоналарни ва бошқа
объектларни мақбул жойлаштириш, конструкция ва
иншоотларни кузатиш ва
таъмирлаш қулай бўлиши;
юқори ва пастки бьефларда ўзан деформасиясини (лойқа босиши,
дарёдаги сув сатҳи ва грунт сувлари оқимида қўшимча димланиш юзага
келиши ва унинг кучайиши, умумий ювилишда сув сатҳининг
пасайиши,
қирғоқдаги деформасиялар) инобатга олиш;
юқори ва пастки бьефларда иссиқлик режимининг ўзгариши
мумкинлигини (ҳамда юқори бьефда музнинг тўпланиб ва тиқилиб қолиши
содир бўлганда сув сатҳи кўтарилиши мумкинлигини) инобатга олиш;
гидроузелга эстетик кўриниш бериш
учун ландшафтдан унумли
фойдаланиш;
келажакда қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш (масалан, сув оқими
тўлиқ ростланганда ГЭС, НАЭС ва ГАЭС учун қўшимча агрегатлар ўрнатиш,
сув олиш ҳажмининг ортиши ва ш.к.) имкони бўлиши учун заҳира бўлиши,
келгусида тўлиқ механизасиялаш ва телебошқариш учун имкониятлар
бўлишини инобатга олиш;
қулай рекреасион шароитлар яратиш, табиий ва маданий ёдгорликларни,
мавжуд ва келгусида фойдаланиладиган фойдали қазилмалар конларини
сақлаш;
ҳарбий ҳолат вақтида объектни ва ишлаб чиқариш ўта юқори бўлган
жойларни ҳимоя қилиш.
Гидроузелни жойлаштириш бир неча босқичларда олиб борилади.
Жойлаштиришнинг энг сўнгги схемаси вариантларнинг техник-иқтисодий
151
кўрсаткичларини таққослаш ёки экологик нуқтаи назардан (уни иқтисодий
баҳолаб бўлмайди) танлаб олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: