159
4.5. Тўғон замини тайёрлаш ва унга қуйиладиган талаблар
Тўғонларнинг ер ости контури шаклини танлашда, унинг алоҳида
элементлари узунлиги, вертикал ва горизонтал элементлари узунликлари
нисбати ва дренажларнинг жойлашув ўрни, заминнинг тузилишига, заминдаги
грунтларнинг донодорлик таркибидаги ва ишқаланиш коэффициентига,
уларнинг умумий ва маҳаллий мустаҳкамлигига, босимли грунт сувларининг
мавжудлигига, сув ўтказмайдиган қатлам юзасигача бўлган чуқурлик, маҳаллий
материаллар ва транспорт йўлларининг мавжудлиги ва қатор бошқа омиллар
ҳисобга олинади.
4.6. Тўғон чизмалари. Сув ташлама тўғоннинг ер ости қисмини шакл
ва ўлчамлари
Замонавий ер ости контурларида вертикал элементлар (тишлар, шпунт
қаторлари, буробетон деворлар, диафрагмалар, ҳар-хил турдаги тўсиқ пардалар)
ҳамда горизонтал ва вертикал дренажлар кенг қўлланилади. Бу эса ер ости
контурининг горизонтал элементларига (тўғон товони, сув урилма ва ҳ.з)
таъсир қилувчи фильтрация босимини сезиларли даражада камайтиришга
имкон беради. Тўғон тиши олдида вертикал дренаж ва анкерли понур олдида
вертикал элементларни ўрнатиш сезиларли даражада самара беради. Заминнинг
умумий мустаҳкамлигини таъминлаш учун ер ости контурининг бундай
ечимида, тўғон олдида ўрнатилган понур устига катта миқдордаги сув
массасининг тўпланиши, ишқаланиши кичик бўлган грунтларда унинг
устиворлигини таъминлайди.
Тўғон остидаги грунтни фильтрация сувлари таъсирида ювилиб
кетмаслигини таъминлайдиган ва тўғоннинг сув ўтказмайдиган қисмини ер
ости контури пойдевори плитаси дренажли ёки дренажсиз қилиб лойиҳаланади.
остидаги грунт ёпишқоқ бўлмаган қумоқ тупроқ бўлса ҳамда сув ўтказмайдиган
қатлам чуқур (20 м дан ортиқ) жойлашган бўлса, ер ости контури дренажсиз
қилиб лойиҳаланади (4.29 - расм, а).
160
Тўғон ер ости контурининг зарурий узунлиги понур ҳамда пойдевор
плитанинг олд қисмларида шпунт деворни ўрнатиш билан ҳосил қилинади.
Фильтрация сувлари сув урилмада жойлаштирилган, товони томонига тескари
фильтр ўрнатилган дренаж тешиклари орқали сув урилма устига чиқариб
юборилади. Сув ўтказмайдиган қатлам унча чуқур жойлашмаган бўлса (15 м
дан кам) бу қатлам шпунтли девор билан беркитиб қўйилади (4.29 - расм, b).
Сув ўтказмайдиган қатлам 5 м чуқурликда бўлса, бу қатламни пойдевор
плитанинг тишлари билан (битта ёки иккита) беркитиб қўйиш тавсия қилинади.
Бунда тишининг учи сув ўтказмайдиган қатламга 0,5...1,0 м чуқурликда
киритилади (4.29 – расм, d,e).
Фильтрация сувлари босимини пасайтириш мақсадида ва сув
ўтказмайдиган қатлам чуқур (20 м дан ортиқ) жойлаштирилган ҳолларда ер
ости контури дренажли қилиб лойиҳаланади. (4.29 - расм, f,g). Пойдевор плита
остидаги горизонтал дренаж йирик донали грунтдан яхлит қилиб қурилади
ҳамда лой босиб қолмаслиги учун тескари фильтр билан ҳимоялаб қўйилади.
Тескари фильтрлар сони ва шунингдек, фильтрнинг донодорлик таркиби тўғон
заминидаги грунтнинг хоссаларига боғлиқ бўлиб, махсус ҳисоблашлар йўли
билан белгиланади. Фильтрни 2...3 қатлам, қатламларнинг қалинлигини эса
15...20 см га тенг қилиб олиш мумкин. Тўғон остидаги грунт йирик донали
бўлса, тескари фильтр ўрнатишга ҳожат қолмайди.
161
4.29 – расм. Тўғоннинг сув ўтказмайдиган қисмининг ер ости контури схемалари:
а,b, d, e, - дренажсиз; e, j – горизонтал дренажли; 1 – понур; 2 – сув урилма; 3 – рисберма;
4 – шпунт; 5 – тескари фильтр; 6 – дренаж.
Тўғон ер ости контурнинг схемаси ва ер ости контурнинг ўлчамлари
фильтрация ҳисоби натижасига асосланиб қабул қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |