3.14 - расм. Ён ва оралиқ деворлар жойлашув схемаси:
а-паст жойлашган хизмат кўприги билан; b-юқори кўтарилган паз ва транспорт ўтиш
кўприги билан; d-иккита хизмат кўприги билан; e-уч каторли паз, иккита хизмат кўприги ва
битта транспорт ўтиш кўприклари билан.
Ён деворлар грунтларни ўпириб тушишдан сақлайди ва затвор ҳамда
кўприклар учун қирғоқдаги таянч вазифасини бажаради.
Массив бетонли ён деворлар гравитацион тиргак девор кўринишида
бўлади, уларнинг ўлчамлари силжишга устуворлик шарти асосида қабул
қилинади. Массив бетонли ён деворлар асосан уч турга бўлинади (3.15 - расм).
Биринчи турдаги (3.15 - расм,
а
) ён деворлар шандорлар учун пазлар ва
затвор ўрнатиладиган ерда қурилади. Иккинчи тур (3.15 - расм, b) ён
деворларини қуриш учун материал кам сарф бўлади ва сувга қараб турган
томони қия, грунт билан туташиб турган томони тик қилиб барпо этилади.
Уларни шандор қурилмалари ўрнатилмайдиган жойда қуриш мумкин. Учинчи
турдаги ён деворларни (3.15 - расм, d) қуриш учун материал кам сарфланади,
анча арзон ва у ўтиш участкаларини мустаҳкамлаш учун қўлланилади.
3.15 - расм. Массив бетонли ен девор турлари:
а-ташқи тик ва ички қия қирралар билан; b-ташқи қия ва ички тик қирралар билан; d-қия
девор; 1-ен девор; 2-конструктив чок; 3-массив плита.
68
Массив бетонли ён деворларнинг конструкциясини қабул қилишда тагининг
кенглиги тахминан баландлигининг 0,5...0,6 қисмига тенг қилиб олинади. Ён
деворлар одатда узунлиги бўйича бир сатҳда қурилиб, горизонтал бўлади ва унинг
тепаси хисобий сув сатхидан 0,5 м баланд қилиб олинади. Темирбетон-дан
қурилган ён деворлар асосан тўрт турга бўлинади (3.16 - расм).
Биринчи турдаги (3.16 - расм,
а
) ён деворлар темир-бетонли бурчакли ёки
консол кўринишида бўлади уларни 4 м баландликкача қуриш мумкин.
Иккинчи турдаги (3.16 - расм, b) ён деворлар қовурғали бўлади. Бу
хилдаги деворлар қурилиш жиҳатидан анча мураккаб ҳисобланади ва
баландлиги 4,0 м дан ортиқ бўлади. Учинчи турдаги (3.16 - расм, d) ён деворлар
қутисимон шаклда қурилади, бу турдаги деворлар қовурғали деворларга ўхшаш
бўлиб, улар флютбет темир-бетондан қурилганда ишлатилади. қурилиш
жиҳатидан бундай деворлар юқорида кўрсатилган деворларга нисбатан анча
мураккабдир.
3.16 - расм. Темир-бетонли ён деворлар турлари:
а-бурчакли ёки консолли; b-қовурғали; d-қутисимон; e-ётиқ қовурғали.
Туртинчи турдаги (3.16 - расм, e) ён деворлар эса эгри ён деворлар
кўринишига ишлатилади.
Оралиқ деворлар иншоот кенглиги катта бўлган холларда, уларни бир
нечта оралиқларга бўлади. Оралиқ деворларда шандорлар учун пазлар
жойлаштирилади, ҳамда улар затвор ва кўприклар учун таянч вазифасини
69
бажаради. Оралик деворлар барча ростловчи иншоотларнинг зарур конструктив
элементи ҳисобланмайди. Кўпинча гидромелиоратив тизимлар каналларида
қурилган кичик ростлагичларда улар ўрнатилмайди, шандорлар учун пазлар
конструкцияси ва хизмат кўприклари ён деворларга жойлаштирилади.
Хизмат кўприги затворларни бошқаришда фойдаланиладиган ҳар хил
доимий ва вақтинчалик қурилмаларни жойлаштириш ҳамда хизмат қилувчи
ҳодимларнинг харакатланиши учун хизмат қилади. Хизмат кўприклари оддий
бўлиб, улар асосан темир-бетон плиталардан ва металлардан қурилади.
Затворлар иншоотда сув сатҳини, сув сарфини ростлаш, муз парчаларини
ва сузгичларни ўтказиб юбориш, чўкиндиларни ювиб юбориш учун хизмат
қилади. Затворлар тўғрисида маълумотлар VI-бўлимда берилган.
Сув урилма иншоотнинг барча оралиқлари учун битта қабул қилинади.
Унинг асосий вазифаси иншоот орқали оқувчи сувнинг энергиясини
сўндиришдан иборат (3.11 - расм). Сув урилма конструкцияси иншоот орқали
оқиб ўтадиган сувнинг солиштирма сарфи, бъефларни туташтириш режими,
ортиқча кинетик энергия миқдори, турли сузинди ва чўкиндиларни пастки
бъефга ўтказиб юбориш тартибларига боғлиқ бўлади. Сув урилмада турли
энергия сўндиргичлар жойлаштирилади. Иншоот остидан сингиб ўтадиган
оқимнинг босими сув урилмани кўтариб юбормаслиги учун у етарли миқдорда
қалин ва оғир бўлиши шарт. Сув урилманинг қалинлиги фильтрация ҳисоблари
натижасида узунлиги эса затвор, кўтаргичлар, кўприкчаларни жойлаштириш
ҳамда сув оқимининг энергиясини сўндириш шартларини назарга олиб
гидравлик ҳисоблашлар орқали аниқланади. Сув урилма чегарасида
фильтрация сувларини чиқариб юбориш учун тескари фильтр ва диаметрлари
0,1 м ли тешиклар ўрнатилиб, улар бир-бирларидан 1,0…1,5 м оралиқда
жойлаштирилади. Сув урилма тубининг кенглиги бир хил ёки пастки бьеф
томон кенгайиб бориши мумкин. Сув урилманинг кўндаланг кесим юзаси тўғри
бурчакли ёки трапеция шаклида бўлади.
Қуйи туташтирувчи қисм бирлаштирувчи деворлари ўрта қисмни
кетувчи канал билан бирлаштириш учун хизмат қилади. Улар тескари девор,
70
кенгаювчи тескари девор, шунғувчи девор, қийшиқ девор ва х.з. кўринишларда
бўлади (3.17 - расм).
Ростлагич оралиқларининг кенглиги тенг ёки бир мунча катта бўлса
тескари девор, кенгаювчи тескари девор ёки шунғувчи девор ўрнатилади
(3.17 - расм
а
, b, d). Агар кетувчи канал кенглиги ростлагич оралиқлари
кенглигидан анчагина катта бўлса, унинг чиқиш қисмини кенгаювчи тескари
деворли (3.17 - расм, г) қилиб лойиҳалаш тавсия этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |