75
бўлади. Босимли режимда ишлайдиган-қувурли
ростлагичлар димловчи, сув
ташловчи ва лойқа ювувчи иншоотларда кам қўлланилади, чунки сувдаги
сузиндиларни пастки бъефга ўтказиб юбориш қийинлашади. Босимсиз режимда
ишлайдиган ростлагичлар бъефдаги сув сатҳлари орасидаги фарқ кам миқдорда
бўлганида қўлланилади. Босимли режимдаги қувурлар тўлиқ кесим билан
ишлайди ва унда сув сатҳлари орасидаги фарқ жуда катта миқдорда бўлиши
керак. Босимли режимда ишлайдиган-қувурлар ўлчамлари босимсиз
режимдагига нисбатан кичик бўлади. Шу билан бирга юқорида
келтирилган
икки режимдан (босимсиз, босимли) режимдан ташқари қувурли конструк-
циялар ярим босимли режимда ҳам ишлаши мумкин. Гидромелиоратив
тизимлардаги иншоотларда ярим босимли режимда ишлайдиган қувурли
конструкцияларни куллаш тавсия этилмайди. Қувурли иншоот конструкцияси
3.22 - расмда кўрсатилган.
Қувурли иншоотларни ғишт, тош, ёғоч, бетон ва темир-бетондан қуриш
мумкин. Қувурларнинг кўндаланг
кесим юзлари доира, тўғри бурчакли ёки
бошқа шаклда бўлиши мумкин (3.23 - расм). Сув сарфини ўтказишига кўра,
улар бир ёки кўп кўзли қилиб барпо этилади.
Қувурли ростлагичларни асосий учта қисмга бўлиш мумкин:
1) юқори туташтирувчи қисм - унга понур, кириш каллаги ва унда
ўрнатилган ясси затвор киради;
2) ўрта қисмга бир ёки бир нечта темир-бетонли қувур ва йўл ўрнатилади;
3) пастки туташтирувчи қисм таркибига пастки бъефдаги кириш каллаги,
сув урилма, энергия сундиргичлар, рисберма киради.
76
3.22 - расм. Қувурли иншоот:
1-кириш каллаги; 2--қувур; 3-фильтрацияга қарши диафрагма; 4-лойли грунт; 5-чиқиш
каллаги; 6-сув қудуғи.
3.23 - расм. Қувур кўндаланг кесим юзлари.
Қувурли иншоотлар кириш каллаги кўпинча гравитацион девор шаклида
барпо этилади. Унда ясси затворлар учун пазлар жойлаштирилади. Пастки
бъефда чиқиш каллаги ҳам кириш каллаги конструкциясига ўхшашдир. У ҳам
гравитацион девордан иборат бўлиб, лекин унда затворлар учун пазлар
жойлаштирилмаганлиги сабабли, унинг юқори қисми кенглиги кичик қабул
қилинади. Кириш ва чиқиш каллаклари шунғувчи девор конструкциясига эга.
Энергия сундиргич чиқиш
каллагига туташ жойлаштирилади, кўпинча
сув урилма қудуқ қўлланилади. Кириш ва чиқиш каллаклари қувур билан
бирлашган жойларини деформация чоклари билан ажратилади. Кириш каллаги
қувур билан диафрагма ёрдамида бирлаштирилади.
77
Иншоотнинг ўрта қисмига жойлашган қувур узунлиги қатнов йўли
кенглиги билан аниқланади. Йўл кенглиги қишлоқ хўжалик машиналарининг
харакатидан келиб чиққан ҳолда 7 м дан кам қабул қилинмайди. Қувурлар
шағал, қум аралашмаси ёки бетон тушама устига ўрнатилади.
Қувур ташқи юзасининг (узунлиги бўйича)
грунт билан туташувида
фильтрация оқими кучайиши кўпаяди ва бу ўз навбатида фильтрация
деформацияларини содир бўлишига олиб келади. Уларни йўқотиш мақсадида
қувур диаметри буйлаб бетонли, темир - бетонли ва сув ўтказмайдиган грунтли
диафрагмалар ўрнатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: