Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти



Download 10,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/145
Sana22.02.2022
Hajmi10,18 Mb.
#83925
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   145
Bog'liq
gidrotexnika inshootlari

Рисберма иншоот чиқиш қисмидан сўнг жойлаштирилиб, иншоотнинг 
барча оралиқлари учун битта қабул қилинади. Рисбеманинг асосий вазифаси 
қуйидагилардан иборат: 
1) иншоотдан чиқувчи оқимнинг тезлигини каналдаги ювилиш 
тезлигидан катта бўлган вақтларда пастки бъефни ювилишдан сақлаш; 
2) сув урилмада тўла сундирилмаган оқимнинг энергиясини сундириш
3) иншоотдан чиқувчи оқимнинг каналга текис таркалишини таъминлаш. 
 
3.17 - расм. Ўрта қисм билан сувни олиб кетувчи канални бирлаштирувчи девор 
турлари: а-тескари девор; b-кенгаювчи тескари девор; d-шунғувчи девор; e-тескари девор; 
f-эгри девор.
 


71 
Рисбермалар икки хил, деформацияланмайдиган ва деформациялана-
диган кўринишда бўлиши мумкин. Рисберманинг бош ва этак қисмларининг 
конструкциялари оқимнинг характерига, канал грунтининг ҳусусиятига ва 
ресберма оҳиридаги канал участкасининг йўл қуярлик ювилиш чуқурлигига 
боғлиқдир. Рисберманинг канал туби билан туташган қисмини ювиладиган ва 
ювилмайдиган қилиб лойиҳалаш мумкин. Рисберманинг горизонтал қисмининг 
сатҳи сув урилма сатҳи билан бир текис ёки оқим ҳусусиятига, ўзан грунтлари 
учун йўл қуйиладиган тезлика қараб ундан баланд ёки паст қилиб олинади (3.18 
- расмда) рисберманинг схемаси кўрсатилган. 
Диформацияланмайдиган рисбермалар бетон, темир-бетон, металлдан 
ясалган қутилар ичига тўлдирилган тош ва бошқа материаллардан, 
деформацияланадиган рисбермалар эса тўкма тош, эгилувчан йиғма темир-
бетон плиталардан ва бошқа материаллардан қурилади. Иншоотдан чиқувчи 
оқимнинг каналга бир хил тезликда равон киришини таъминлаш учун рисберма 
канал ўзанига яқинлашган сари у кенгайиб боради. Рисберманинг кенгайиб 
бориш бурчаги 16
0
дан ошмаслиги тавсия этилади. Қанақа материалдан 
қурилган бўлишидан қатъий назар, рисберма иншоот остидан сингиб келувчи 
фильтрация сувларини ўз танасидан ўтказиш қобилиятига эга бўлиши шарт, 
бунинг учун рисбермада тешиклар қилинади, улар тескари фильтрлар билан 
жиҳозланади (рисберманинг таг томонига ҳам тескари фильтрлар 
жойлаштирилади). Оқим тезлигини бир хил ҳолга келтириш учун рисберма 
юзаси гадир-будур қилинади. Рисберманинг ўзанга туташган жойидан бошлаб 
каналга тош тўкиб қуйилади. 


72 
3.18 - расм. Рисберманинг схемалари. 
 
Тескари фильтрлар иншоот заминини фильтрация деформацияларидан 
ҳимоя қилади ва фильтрация оқимини эркин чиқишини таъминлайди. 
Шпунтлар иншоот заминларида ўрнатилиб, улар фильтрация йўлини 
узайтириш учун хизмат қилади. Шпунтлар ёғоч, металл ва темир-бетондан 
барпо этилади. Тескари фильтрлар ва шпунтлар тўғрисида маълумотлар III-
бўлимда батафсил келтирилган. 
Юқорида кўриб чиқилган ишоот элементларининг пойдевор қисми 
флютбет
деб аталади. Флютбет икки вазифани бажаради яъни сув оқими 
иншоотнинг олди томонидаги грунтни ювиб кетишдан ва иншоот остидан 
сингиб ўтувчи фильтрация оқимининг зарарли таъсиридан ҳимоя қилади. 
Каналлардаги иншоотлар флютбети уч қисмдан: понур, сув урилма ва 
деформацияланмайдиган рисбермадан ташкил топади (3.19 - расм). 
3.19 - расм. Флютбетнинг таркибий қисмлари. 


73 
Флютбетнинг конструктив шакли флютбет материали, заминдаги грунт ва 
иншоот ўлчамларига боғлиқ. Флютбет тош, бетон ва темир-бетондан қурилади. 
Бетон флютбетлар сув урилма қисмида поғонали (4.20 - расм, а) ёки таги қия 
(3.20 - расм, b) шаклларда барпо этилади. 
Таги қия шаклдаги флютбет тежамлирок ва ҳамма турдаги грунтларда 
қўлланилади. Тошдан (ғиштдан) терилган флютбетлар ҳамма вақт поғонали 
бўлади, поғоналар баландлиги терилган тош қатлами қалинлигига тенг (0,3м 
атрофида), ғишт терилганда эса 7,5 см қалинликда бўлади. Сув ўтказувчанлиги 
кўп бўлган грунтларда уч қаторли шпунт ўрнатиш тавсия этилади. Понур, сув 
урилма узунликлари ва қалинликлари қийматларини қабул қилиш юқорида 
келтирилган тавсиялар бўйича амалга оширилади. 
 
3.20 - расм. Бетон флютбетлар. 
Темирбетонли флютбетлар кичик иншоотлар учун плитасимон 
кўринишда ясалади ва уларнинг ишчи арматуралари кўндаланг 
жойлаштирилади, катта иншоотларда эса флютбетлар қовурғали қилиниб, 
уларнинг ишчи арматура-лари иншоотнинг бўйича қараб жойлаштирилади 
(3.21 - расм). 
 
3.21 - расм. Қовурғали темир-бетонли флютбет: 
1-ишчи арматура; 2-монтаж (ёрдамчи) арматуралар. 


74 
Флютбет сув урилма қисми чегарасида фильтрация сувларини чиқариб 
юбориш учун тешиклар ва тескари фильтрлар ўрнатилади. 
Хавфли зўриқишларни олдини олиш учун бетондан ва тошдан қурилган 
флютбетлар конструкция чоклар билан ажратилади. Чоклар иншоот оғир 
қисмлари билан енгил қисмлари, масалан, флютбет оралиқ ёки ён девор билан 
бирлашган жойда ўрнатилади бундай чоклар чўкиш чоклари деб аталади. 
Конструктив чокларнинг алоҳида қисмлари сув ўтказмайдиган тахта, 
эластик изоляция материаллари (рубероид, полиэтилен ва х.з.), зангламай-диган 
металл пластинка билан бириктирилади. Иншоотнинг узун ва юпқа 
элементларини хароратнинг ўзгариши таъсирида уйғотиладиган зўриқишлар ва 
деформацияланишларидан ҳимоя-лаш учун харорат чоклари қолдирилади. 
Харорат чоклари иншоот қисмларини қалинлиги бўйича тўлиқ қирқилмайди. 
Улар иншоот қалинлигига қараб ҳар 5…20 м дан кейин ўрнатилади. 
Конструктив чоклардан бошқа яна қурилиш вақтида ҳосил бўладиган 
чоклар ҳам ҳосил бўлади. Бундай чоклар, масалан, бетон қуйиш вақтида иш 
тўхтаб қолса, у қотиб қолиб, янги бетон билан бирлаша олмай, чок ҳосил 
бўлади. Бундай чокларни йўқотиш мақсадида қотган бетоннинг устки қатлами 
олиниб ташланади ва унинг устига янги бетон қуйилади. 

Download 10,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish