- расм. Канал билан иншоотни бирлаштирувчи девор турлари:
а - кенгайиб борувчи тескари девор; b-шунғувчи девор; d-эгри девор; e-конусли тескари
девор.
Кенгайиб борувчи тескари девор иншоот кириш қисми ва канал тубининг
кенглиги ҳар хил бўлган ҳолларда қўлланилади (3.13 - расм,
а
). Бу конструк-ция
сув оқимини иншоотга бир текис киришини ва тубининг кенглиги катта
каналдаги кириш қисмининг кенглиги кичик бўлган иншоотга бир текисда
ўтишини таъминлайди. Кенгайиш бурчаги ён девор бўйлаб сув оқими девордан
ажратмасдан оқишини таъминлаш шарти асосида қабул қилинади ва унинг
қиймати = 14…22
0
оралиғида бўлади.
Шунғувчи деворли конструкция кичик иншоотларнинг кириш қисмида
ўрнатилади, у конус ва тескари деворларга нисбатан оддийдир, лекин бунда сув
оқимининг иншоотга текис ва гирдобсиз киришини тўла таъминлаб бўлмайди.
(3.13 - расм, b,e). Деворнинг этак томонларида гирдоб ҳосил бўлиб, сувда оқиб
келувчи лойқаларнинг иншоот олдида чўкиб қолишига сабаб бўлади, бу эса
затвор ўрнатиладиган новларни кенгайтириб қўяди. Бу каби конструкциялар
66
иншоот атрофидан фильтрация сувларининг сингиб ўтиши учун қулай
гидравлик шароитлар туғдирганидан улар катта иншоотлар учун
қўлланилмайди. Канал нишаблигидан шунғувчи девор нишаблигига ўтиш эгри
чизиқли юза орқали амалга оширилади. Шунгувчи девор узунлиги унинг ён
бағирлар қияликлари ва баландлиги бўйича аниқланади.
Эгри деворли конструкциянинг (3.13 - расм, d) юза қисми ўзгарувчан
қияликка эга. Бу қиялик канал билан туташадиган жойда каналнинг қиялигига
тенг, агар иншоот ўрта қисми тўғри бурчакли қисмга эга бўлса, улар деворлар
билан туташувида вертикал ҳолатда бўлади, канал билан иншоотни бир текисда
туташтирувини таъминлайди, шунинг учун киришдаги босим йўқолиши бу
жойда кам миқдорда бўлади. Бундай конструкциялар катта иншоотлар учун ҳам
ишлатилади, лекин бу каби деворларни қуриш анча мураккаб бўлиб, махсус
қолиплар талаб қилинади.
Тескари деворли бирлаштиришнинг конструктив схемаси 3.13 - расмда
келтирилган. Тескари деворлар оддийлиги туфайли гидротехника
иншоотларида кенг қўлланилади. қурилиш материалларининг кўп сарф
бўлиши, иншоот кириш жойида гирдоб ҳосил бўлиши натижасида ноқулай
гидравлик шароит ва бўйлама девордан оқимнинг силжиши юз бериши тескари
деворнинг асосий камчиликларига киради. Унча катта бўлмаган қийматларда
сунгги ҳолат сезиларли аҳамиятга эга эмас.
Ён ва оралиқ деворлар ростловчи иншоотнинг ўрта қисми
конструкциясини белгиловчи асосий элементларидан биридир, улар ўзининг
ташқи кўриниши билан оддий конструкциядан мураккаб конструкцияга ўтувчи
хилма-хил кўринишларда бўлади. (3.14 - расм). Ён деворлар тури ва қалинлиги
иншоот ўрта қисмига затворлар учун мўлжалланган пазлар, хизмат ва
транспорт воситалари катнови учун мўлжалланган кўприкларнинг
жойлашувига боғлиқ. Затворларни кўтариб-тушириш шароитидан келиб чиққан
ҳолда ва иншоот олдидаги сув чуқурлиги 1…1,5 м дан катта бўлса, хизмат
кўприги иншоот сатҳидан юқорига кўтарилади ён ва оралиқ деворлар устига
ўрнатилган вертикал деворларга таянади.
67
Do'stlaringiz bilan baham: |