57
Қияликларни ювилишдан, муз ва шамол таъсирларидан ҳимоя-лаш
мақсадида канал қияликларига тош терилади. Тошнинг шакли ва ўлчамлари
танланиб, улар қалинлиги 10…15 см тўшама устига қўлда терилади. қоплама
усти виброкатоклар ва пневмозичлагичлар билан зичланади.
Терилган тош
қалинлиги 15…20 см гача ўзгаради. Бундай каналлар сирти ғадир-
будурликларга эга бўлиб, улар 100 йил ва ундан ортиқ ишлайди.
Катак ичига тош тўлдирилган қутилар кўринишидаги мустаҳ-камлаш
таъмирлаш ва авария ишларида ишлатилади. Катталиги 10 см
ли тош
ўлчамлари 10 х 10 см ли металдан ясалган турли катак-ларга жойлаштирилади.
Бетон ва темир-бетонли қопламалар нисбатан силлиқ юзага эга бўлиб,
бу ўз навбатида каналнинг сув ўтказиш қобилиятини оширади, қияликлари ва
тубини ювилишдан сақлайди, каналдан фильтрация туфайли йўқолишини
кескин камайтиради, каналдаги сув сифатини яхшилашга имкон беради. Унинг
асосий камчилик-ларидан бири жуда кўп миқдорда чокларни ўрнатишдир.
Бетон ва темир-бетонли қопламалар монолит ва йиғма бўлиши мумкин
(3.6 - расм, е). Монолит қопламалар қурилиш жойида тайёрланади ( 3.7;
3.8; 3.9; 3.10 – расмлар), алоҳида плиталардан ташкил топган йиғма қопламалар
эса темир-бетон заводларида тайёрланади.
3.7 - расм. Канал ўзанини бетонлашга тайёрлаш:
59
3.10 - расм. Қуйилган бетонга техник қаров ишларини амалга ошириш
а) янги қуйилган бетон қопламада биринчи 3 кунгача ўтказиладиган қаров; б) янги қуйилган
бетонга 3 ... 7 кун ичида ўтказиладиган техник қаров; 1 – қоплама устига ётқизилган бўз
мато; 2 – автобетонқоргич ёрдамида қоплама юзасини намлаш.
Монолит бетонли қопламалар қалинлиги 10 - 20 см ли яхши текисланган
шағал, шағал қум аралашма устига ётқизилади.
Агар канал лойли грунтларда
ўтган бўлса, тушама қалинлиги 30 - 50 см гача ошади. Бундай қопламаларда ён
бағирлар, қияликлар қиймати 1:1,5 дан тик бўлмаслиги керак. Уларни ётқизиш
замонавий комплекс бетон ётқизувчи машиналар билан бажарилади. Монолит
темир-бетонли қопламалар бетон қопламаларга нисбатан бетон қалинлиги ва
пўлат арматуранинг қалинлиги билан фарқ қилади. Арматуранинг ишлатилиши
унинг мустаҳкамлиги ёриқлар ҳосил бўлишига қаршилигини оширади,
деформацияланиши
ва
чўкиши
олдини
олади.
Уларни
кучли
деформацияланадиган ва устуворлиги кам бўлган грунтларда қўллаш мақсадга
мувофиқдир. Ўзидан иссиқлик чиқариб қизиши, бетоннинг кичрайиши, ҳарорат
ўзгар-иши монолит бетоннинг емирилишига олиб келади.
Буни олдини олиш
учун унда аввалроқ бўйлама ва кўндаланг
деформация чоклари, (сиқилиш,
кенгайиш ва қурилиш) чоклар ўрнатилади. Кенглиги 8 - 10 мм кўндаланг
сиқилувчи чоклар ҳар 3…6 м дан сўнг ўрнатилиб, қоплама қалинлиги
яримигача ёки унинг қалинлигини учдан биригача қирқилади. Кенглиги 20…25
мм ли кўндаланг кенгаювчи чоклар ҳар 12…16 м
дан кейин, бўйлама чоклар эса
60
қиялик канал туби туташган чизиғи бўйича ўрнатилади. чоклар қоплама
қалинлиги бўйича тўлиқ қирқилади ва зичлагичлар сифатида ёғоч, тол,
пластика ёки асфальт мастика қўлланилади.
Темир-бетонли қопламаларда деформация чоклари бетон қопламаларга
нисбатан камроқ ишлатилади, баъзи бир холларда кенглиги 0,5 м ва ҳар 15…20
м дан сўнг фақат вақтинчалик кўнда-ланг қўлланилади. Бу чоклар узун бетон
секцияси кичрайгандан сўнг бетон билан беркитилади. Йиғма қопламаларда
монолит қопламаларга нисбатан меҳнат ишларининг камлигидир. Бу
қопламаларнинг камчиликларига уларда чокларнинг кўп бўлиши, сувнинг кўп
ўтказувчанлиги, қияликлар деформацияси
туфайли уларнинг силжиш
эҳтимолининг ошишидир.
Мелиоратив каналлар қурилишида узунлиги 5 м, кенглиги 1,5 ва 2,0 м ли
олдиндан кучлантирилган НПК турдаги силлиқ
темир бетонли плиталар кенг
қўлланилади. Йиғма плиталар ёрдамида ўзаро боғланмаган грунт ўзанли
каналларнинг ўзани қопланади. Қоплама ҳосил қилишдан олдин канал таги ва
қирғоқлари текисланиши шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: