Канал қопламалари. қопламалар ҳимояловчи ва фильтрацияга қарши
турларга бўлинади. Ҳимояловчи қопламалар канал ўзанини ювилишдан
сақлайди, сувда оқиб келувчи жисмлар ва муз таъсирларидан ҳосил бўладиган
бузилишларини олдини олади. Фильтрацияга қарши қопламалар каналлардан
фильтрация туфайли сув йўқолишларини камайтиради. Улар лойли, грунтли,
полимерли, асфальтбетонли битумли, бетон ва темир бетонли турларга
бўлинади. ҳар бир ҳолат учун қоплама тури вариантларни техник – иқтисодий
таққослаш асосида танланади.
54
Грунтли қопламалар (экранлар) грунтли тўғон экранларига ўхшаш
бўлиб, лекин уларнинг калинлиги кичик бўлади ва канал-даги сув чуқурлигига
ҳамда қиялик қийматига боғлиқдир. (3.6 - расм, а).
Агар канал трассаси сув ўтказмаслиги кам лойли грунтлардан ўтган
бўлса, унда грунтли қоплама ўша лойдан барпо этилади. Бунда фақат грунтнинг
структураси ўзгартирилади: ёриқлар ва ғовакликлар камайтирилади; ер ўювчи
жониворлар йўллари беркитилади. Бунинг учун канал туби ва қияликларининг
юқори қатлами 40 см чуқурликкача юмшатилади ёки ағдарилади ва катоклар
билан зичланади ва шиббаланади. Агар канал боғлан-маган грунтларда
қуриладиган бўлса қияликлари ва туби юқори қатлами боғланган (ёпишқоқ)
яхши зичланган сув ўтказмайдиган лойли ёки соғ грунтлар билан
алмаштирилади.
Канал ўзани грунтдан ёки бошқа суъний материаллардан ясалади. Агарда
канал ўзанида грунтдан қоплама қилинса, унинг тагидаги грунт қалинлиги
0,4…0,6 м ва қияликларда 0,6…1,0 метрни ташкил қилади. Агарда қоплама
бетондан ясалса, унинг қалинлиги 8…10 см қабул қилинади. Қирғоқ
қияликлари 1:2…1:1,5 дан катта қабул қилинмайди. Агарда қопламанинг
ювилиши эҳтимоли бўлса, бундай ҳолатда ҳимояловчи қатлам сифатида
боғланмаган қалинлиги 0,2…0,3 м ли шагал ва галечник-дан фойдаланилади.
Совуқ иқлим шароитли ҳудудларда лойли экранни музлашдан сақлаш учун
унинг устига маҳаллий грунт ёки шағал тўкилади. Унинг қалинлиги
қияликларда минимал сув сатҳидан пастда 0,5 м, сув сатҳидан юқорисида грунт
музлаш қалинлигига тенг қилиб олинади. Агар ён бағирлар қияликлари m ≥ 3
бўлса, қоплама жойлаштирилади ва контур қатламлар бўйича зичланади, агар m
≤ 2,5 бўлса канал ўқи бўйича горизонтга нишаблиги 0,1…0,5 миқдорга қатлам-
қатлам қилиб жойлаштири-лади.
55
3.6 - расм. Канал қопламалари схемаси:
а - грунтли (лойли экран билан); б - полимерли (синтетик пленка билан);
в -тўкилган тошли ёки тош ётқизилган; г - кўндаланг ва бўйлама чок ўрнатилган бетон ва
темир-бетонли; 1,4, 9 – ҳимоя қатлами мос равишда қалинлиги 0,2 м ли шағалдан, бетон
плитадан, 2-лойли экран; 3-муз; 5-симметрик пленка; 6-гравий қумли тушама;
7-қалинлиги 0,1…0,3 м ли тўкилган тош;8-бир қаторли тушама тош; 10 - ўлчами 8 х 8 см ли
ёғоч брус; 11-дренаж.
Do'stlaringiz bilan baham: |