299
қияликларини ётиқроқ ва мустаҳкамроқ қилиб қурилади. Сув остида қоладиган
дамбалар юқориси ва ички қияликларни мустаҳкамлаш дамбадан сув
қуйилишини ҳисобга олиб белгиланади. Ювиладиган грунтлардаги дамба
заминларини ювилишдан фартук билан ҳимоя қилинади, яъни тубдаги ёйилган
тушамани бир қисмини чиқариш (7.18 - расм,d,e,f), тош тўкиш, бўйлама
дамбага туташган жойда қисқа кўндаланг иншоотларни қуриш (шпоралар).
Дамба юқориси кенглиги қурилишни
олиб бориш ва эксплуатация
шароитлари асосида 4...6 м гача (2,5 м дан кичик бўлмаган) белгиланади.
ҳисобий сув сатҳидан дамба юқорисигача бўлган заҳира 0,5...1 м оралиғида
қабул қилинади. Оқимни йўналтирувчи дамба юқорисига бўйлама йўналишда
нишаблик берилади. Иншоотнинг 20...25 м узунликдаги таг қисмига нишаблик
1.:10...1:25 оралиғида белгиланади, дамба юқориси қолган қисми нишаблиги
эса эркин сатҳ сирти буйлама нишаблигига тенг қилиб олинади.
Тўсувчи дамбалар. Дамбаларнинг вазифаси ва жойлашуви. Тўсувчи
дамбалар (чегараловчи дамбалар) дарё қирғоқлари ёки кўллар
буйлаб
жойлаштирилади ва қайирдаги қишлоқ хўжалик экинларини сув босишидан,
йўлларни, аҳоли пунктларини ва саноат корхоналарини сув тошқинидан
ҳимоялаш учун, балиқ етиштириладиган ҳовузлар ва дарё қайирларида
ҳавзалар яратиш учун, сув омборлари пайдо бўлганда
сув босадиган
майдонларни камайтириш учун қурилади.
Чегараловчи дамбалар ўраб олинган ерларни қишлоқ хўжалигида
фойдаланиш бўйича қуйидагича бўлиш мумкин; 1)
сув остида қолмайдиган,
йил давомида нормал ва фавқулотдаги эксплуатация шароитларида дамба
юқорисидан сув қўйилишига йўл қуйилмайди; 2)
сув остида қоладиган, сув
босишдан майдонлар фақат йилнинг алоҳида даврларида тўсилади,
гидрогеологик ва хўжалик шароитлари бўйича аниқланади. Дамбаларни
ўзаннинг иккала қирғоғига ёки сув босадиган тўсиладиган
майдон
жойлашувига кўра фақат унинг бир томонига қуриш мумкин.
Ўраб олиш
туташган ва
туташмаган бўлиши мумкин. Туташган
дамбаларда сув тошқинлари пайтида дамба орқали ўтган
атмосфера
300
ёғингарчиликларининг муаллақ оқими ва фильтрация сувлари ўраб олинган
майдон паст қисмларида ушлаб қолинади. Бу сувлар сувнинг паст сатҳида
дамба остида ётқизилади ва затвор ўрнатилган махсус қувур орқали дарёга
ташланади. Туташмаган дамбаларни нишаблиги катта бўлган дарёларда қуриш
мақсадга мувофиқдир. Сув босиш майдонини камайтириш учун кўндаланг
кўтармалар –
траверсалар қурилади ва улар сув босмайдиган сатҳгача
кўтарилади ва сув ташлаш қурилмалари билан таъминланади. қурилган ўраб
оладиган дамбалар эксплуатация жараёнида ўраб олинган майдонни
вақтинчалик суғориш учун фойдаланилади ёки тошқин сувларнинг ҳосилдор
илли зарралари ушлаб қолинади.
Do'stlaringiz bilan baham: