56
3/2022
Бухгалтерия ҳисоби ва аудит
Хўжалик раҳбари НМА таркибида ҳисобга олиш мақсадида ҳисобот даври
учун активлар қийматининг камроқ чегарасини белгилашга ҳақли бўлиб, ҳисоб
сиёсатида ушбу қийматни мезони кўрсатилиши лозим.
Номоддий активларни тан олишда активни фойдаланишга тайёрлаш ва уни
квалификацияланган деб тан олиш учун зарур бўладиган вақт чегарасини мустақил
равишда белгилаш лозим. Бу нарса квалификацияланадиган активни харид қилиш
ёки ташкил қилиш учун бевосита олинган ва мазкур даврда ўз ўрнига эга бўлган
қарзлар бўйича харажатларни НМАларнинг бошланғич қийматига
киритиш
мақсадида қилинади. Ҳисоб сиёсатида аниқ давр кўрсатилиши лозим.
38-БҲҲСда номоддий активларни тан олиш тадбиркорлик субъектидан модда
қуйидагиларни қаноатлантиришини намойиш этишини талаб этади: (a) номоддий
актив таърифини; (б) тан олиш мезонларини. Бу талаб номоддий активни сотиб
олишда ёки ички яратишда сарфланган ҳамда қисмни қўшиш, алмаштириш ёки
унга хизмат кўрсатишда сарфланган харажатларга нисбатан қўлланилади. Ушбу
стандартда номоддий актив тан олиниши лозим, фақатгина агарда: (a) тадбиркорлик
субъекти томонидан номоддий актив билан боғлиқ келгуси иқтисодий наф олиниши
эҳтимоли мавжуд бўлса; (б) активнинг таннархи ишончли баҳолана олса деб
эътироф этилган.
Активнинг фойдали хизмат муддати давомида мавжуд бўладиган иқтисодий
шароитлар мажмуи бўйича раҳбариятнинг энг яхши баҳолашини акс эттирадиган
оқилона ва тасдиқловчи фаразлардан фойдаланган ҳолда, тадбиркорлик субъекти
кутилган келгуси иқтисодий нафларнинг эҳтимолини баҳолаши лозим.
Хўжалик юритувчи субъектларда (соҳалар бўйича) 7-БҲМС мувофиқ,
амортизация харажатлари уларнинг фойдаланиш объектларига нисбатан
тақсимланади. Бунда ушбу стандартларга айрим тушунчалар мавжуд:
а) амортизация – фойдали хизмат муддати мобайнида номоддий активнинг
амортизацияланадиган қийматини унинг вазифасидан келиб чиққан ҳолда маҳсулот
(ишлар, хизматлар) таннархига ёки давр харажатларига тизимли тақсимлаш ва
киритиш;
в) амортизацияланадиган қиймат – кутилаётган (баҳоланган) тугатиш қийматини
чегирган ҳолда активнинг бошланғич (қайта тиклаш) қиймати суммаси;
г) фойдали хизмат муддати – корхона томонидан активдан фойдаланиш кўзда
тутилган давр ёки корхона ушбу активдан фойдаланишдан олишни мўлжаллаётган
маҳсулот (ишлар ва хизматлар) миқдори.
Бунда, НМАларни дастлаб тан олингандан сўнг, улар молиявий ҳисоботларда
қуйидаги икки усулда акс эттирилади:
– жамланган амортизация айирилган ҳолда бошланғич қиймат (қолдиқ қиймат)
бўйича;
– қайта баҳоланган қиймат (муқобил усул) бўйича.
НМА дастлаб тан олингандан сўнг молиявий ҳисоботда акс эттиришда
қўлланадиган усул мажбурий тартибда хўжаликнинг ҳисоб сиёсатида кўрсатилиши
лозим.
Субъект номоддий активнинг бошланғич қийматидан ва хизмат муддатидан
келиб чиққан ҳолда, мустақил равишда амортизация меъёрларини белгилайди.