3/2022
Бухгалтерия ҳисоби ва аудит
Амалиётда амортизация ҳисоблаш бюджет ташкилотларида қуйидагича амалга
оширилган жараёнларни бухгалтерия ҳисоби счётларида акс эттириш тартибини
кўриб чиқамиз.
Маҳсулот ишлаб чиқарувчи субъектларда ҳисобланган амортизация суммасига,
дебет 23, 24, 25, 26, 27 ёки 28 -ҳисобварғини тегишли ҳисобварағи, кредит
01-ҳисобварағига ҳисобдан чиқарилади.
020 ҳисобварақда йиғилган харажатлар 23, 24, 25, 26, 27-ҳисобварақларга, бу
ҳисобварақлардаги сумма 28-ҳисобварағини дебетига ўтказилади. Яъни якуний
молиявий натижани камайтиради.
Бюджет ташкилотларида 2169-йўриқномага [4] асосан, номоддий активларга
амортизация ҳисобланмайди. Амортизация одатда фойда ёки зарар сифатида тан
олинади.
Бироқ, ушбу 2169-йўриқномада активнинг эскириш ҳисобланадиган қийматини
унинг фойдали хизмат муддати давомида систематик тарзда харажатларга олиб
бориш учун турли амортизация усулларидан фойдаланиш мумкин. Ушбу усуллар
тўғри чизиқли усул, камайиб борувчи қолдиқ усули ва ишлаб чиқариш бирлиги
усулини қамраб олиши назарда тутилган.
Фойдаланадиган усул активда мужассамланган кутилган келгуси иқтисодий
наф сарфланишининг кўзда тутилган тарзига асосланган ҳолда танланади ва даврдан
даврга мувофиқ равишда қўлланилади, бунда ушбу келгуси иқтисодий нафни
сарфланишининг кўзда тутилган тарзида ўзгаришлар бўлмагунча. Бироқ, айрим
ҳолатларда активда мужассамланган келгуси иқтисодий наф бошқа активларни
юзага келтириш учун сарфланади. Бундай ҳолатда, амортизация суммаси бошқа
актив таннархининг таркибий қисмини ташкил этади ва унинг баланс қийматига
киритилиши эътироф этилган.
Бюджет ташкилотларига 414-сонли қарорга [2] мувофиқ, фаолият тури бўйича
товар (иш ва хизмат) лар ишлаб чиқариш ва сотиш имконияти берилган. Фаолият
турига кўра, товар (иш ва хизмат) лар ишлаб чиқариш ва сотишдан олинган
даромадлар бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармасига тушади ҳамда
амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисобга олиниши назарда тутилган.
2169-сон йўриқномада бюджет ташкилотларида маҳсулот ишлаб чиқариш,
хизмат кўрсатиш ҳамда ишлар бажаришга қилинадиган харажатлар ва уларни
таннархини шакллантириш 54-сонли Низомга [3] мувофиқ амалга оширилиши
таъкидланган. Ушбу низомда номоддий активлардан фойдаланишда амортизация
харажатлари таннархга ёки давр харажатларига тўғридан -тўғри ҳисобдан чиқариш
назарда тутилган.
Бироқ, ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланиладиган номоддий активларнинг
амортизацияси товар-моддий захираларнинг баланс қийматига (БҲХС 2 “Товар-
моддий захиралар”) ҳисобдан чиқарилмоқда.
Фикримизча, юқоридаги келтирилган натижалар 54-сонли Низом билан
2169-йўриқнома бир-бирини тўлдирмаслигидан далолат беради.
59
Do'stlaringiz bilan baham: |