3/2022
Бухгалтерия ҳисоби ва аудит
Бюджет ташкилотларида маҳсулот ишлаб чиқариш, ишлар бажариш ва
хизматлар кўрсатиш билан бевосита боғлиқ бўлган харажатлар 090 -Товар (иш
ва хизмат) ларга харажатлари субсчётнинг дебети бўйича акс эттирилади. Ушбу
харажатлар 090-Товар (иш ва хизмат) ларга харажатлари субсчётнинг дебетига
товар-моддий захиралар, меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ходимлар билан ҳисоб-
китоблар ва бошқаларни ҳисобга олувчи тегишли субсчётларнинг кредитидан
ҳисобдан чиқарилади. Тақсимланадиган харажатлар, дебет 090-субсчёти, кредит
210-Тақсимланадиган харажатлар субсчётига ҳисобдан чиқарилади.
090 -субсчётининг дебетида тугалланган маҳсулот ишлаб чиқариш, иш ва
хизматларни бажаришнинг ҳақиқий таннархи акс эттирилади. Ушбу суммалар, дебет
050-Тайёр маҳсулот субсчёти ёки 200 -Маҳсулот (иш, хизмат) лар реализацияси
субсчётлари, кредит 090- субсчётига ҳисобдан чиқарилади.
090-Товар (иш, хизмат)ларга харажатлар субсчёти бўйича ой охиридаги қолдиқ
тугалланмаган ишлаб чиқаришнинг таннархини кўрсатади. Аналитик ҳисоб
харажатларнинг турлари ва чиқарилаётган маҳсулотларнинг турлари бўйича 292-сон
шаклдаги жорий ҳисоблар ва ҳисоб-китоблар дафтарида (карточкасида) юритилади.
Хулоса
2169-йўриқномага, шунингдек, бухгалтерия ҳисоби ёзувларига асосланиб,
бюджет ташкилотларида номоддий активларни ҳисобини тўғри ташкил этишда
қуйидаги таклифларимиз ўринли деб ҳисоблаймиз:
– номоддий активлардан фойдаланишда уларнинг фойдаланиш муддатларини
аниқлаштириш (мустақил белгилаш);
– номоддий активлар бўйича амортизация харажатларини 54-сонли низом
талабларига мослаштириш;
– бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисобининг счетлар режасидаги
03-Бошқа узоқ муддатли номоддий активлар счётига 035-Номоддий активлар
амортизация субсчёти (контр актив) ни киритиш;
– 2169-йўриқноманинг 03 -«Бошқа узоқ муддатли номолиявий активлар» счёти
бўлимига амортизация харажатларини ҳисобга олиш тартиби бўйича қўшимча
киритиш;
– ушбу амортизация харажатлари маҳсулот ишлаб чиқариш, ишлар бажариш ва
хизматлар кўрсатиш билан бевосита боғлиқ бўлган харажатлар харажат моддаларига
мувофиқ, жорий йилнинг ҳақиқий харажатларига ҳисобдан чиқариш тартибини
ишлаб чиқиш;
– номоддий активларга амортизация ҳисоблаш усулининг энг самарали
усулини танлаш лозим.
Шундай қилиб, бюджет ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилаётган ҳисоб
сиёсатида юқорида келтирилган таклифларимиз инобатга олинса, ўйлаймизки,
номоддий активлар ҳисобини тўғри ташкил қилишда қулайлик яратилади ва
объективликни таъминлайди.
60
Do'stlaringiz bilan baham: |