Калит сўзлар:
бухгалтерия ҳисоби, директор жамғармаси, назорат, смета,
ҳисобот, умумтаълим муассасалари.
Ключевые слова:
бухгалтерский учет, директорский фонд, контроль, смета,
отчет, общеобразовательные учреждения.
Keywords:
accounting, director’s fund, control, estimate, report, general education
institutions.
_____________________________________________________________________
62
3/2022
Бухгалтерия ҳисоби ва аудит
Кириш
Умумтаълим тизими ижтимоий соҳанинг энг муҳим бўғини ҳисобланиб,
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 41-моддасида белгиланганидек,
“Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга. Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан
кафолатланади. Мактаб ишлари давлат назоратидадир.”[1] Шу сабабдан ҳам, ушбу
соҳада фаолият юритаётган бюджет ташкилотлари, яъни умумтаълим муассасалари
бевосита давлат бюджетидан молиялаштирилади.
Хусусан, биргина 2022 йилнинг ўзида умумтаълим тизимини давлат бюджетидан
молиялаштириш учун 30823,4 млрд. сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган.
Айни вақтда умумтаълим тизимида умумтаълим муассасалари 10764 тани ташкил
қилиб, шундан умумтаълим мактаблари 9905 та, махсус мактаблар 89 та, мактаб-
интернатлари 211 та, “Меҳрибонлик” уйлари, “SOS” болалар шаҳарчалари, болалар
маҳаллалари 29 та, “Баркамол авлод” болалар мактаблари 214 та, болалар мусиқа
ва санъат мактаблари 316 тани ташкил қилиб, ушбу муассасаларда жами 6177,8
минг ўқувчилар таълим олмоқда[7].
Умумтаълим тизимидаги муассасалар фаолиятини амалга оширишда таълим
ва тарбия бериш билан боғлиқ энг муҳим вазифалар албатта ўқитувчилар
зиммасига тушади. Шу сабабдан ҳам, ўқитувчиларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ва
самарали фаолиятини муносиб рағбатлантириб бориш мақсадида Ўзбекистон
Республикаси Президентининг «Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол
этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги
босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарор қабул қилиниб, ёшларни
маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-
тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш
устувор вазифа
сифатида белгиланди[2]. Ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш, шунингдек,
умумтаълим тизими ходимларининг ижтимоий мавқеи ва нуфузини ошириш
мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Умумий ўрта
таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантириш
тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди ва умумий ўрта
таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг
директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби
белгилаб берилди[3].
Ўз навбатида, умумтаълим тизимида ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда
белгиланган вазифаларни узлуксиз амалга ошириш, умумий ўрта таълим
муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ҳамда ўрнак кўрсатган ходимларни
муносиб рағбатлантириб бориш билан боғлиқ молиявий муносабатлар ва
жараёнларни тизимлаштириш, улар тўғрисида ахборотларни шакллантириш
учун ҳисоб ишларини ташкил этиш ҳамда юритиш зарурияти вужудга келади.
Бу эса, умумтаълим муассасаларида директор жамғармаси маблағлари ҳисоби
масалаларини тадқиқ этиш ва такомиллаштириш юзасидан тадқиқот олиб боришни
тақозо қилади.
63
Do'stlaringiz bilan baham: |