3/2022
Бухгалтерия ҳисоби ва аудит
– умумтаълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган педагог (улар умумий
сонининг кўпи билан 50 фоизи), психолог ва кутубхона ходимларининг базавий тариф
ставкасига ҳар ойлик устама белгилаш йўли билан уларни моддий рағбатлантириш;
– умумтаълим муассасалари ходимларини мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам
бериш;
– тежалган маблағлар мавжуд бўлган тақдирда, ушбу маблағлар ҳисобидан
ходимларнинг вақтинча меҳнатга лаёқатсизлиги бўйича тўланмаган нафақаларни
молиялаштириш.
Директор жамғармаси маблағларининг сарфланиши, яъни ходимларга ҳар ойлик
устамалар тайинлаш, бир марталик моддий рағбатлантириш бериш, моддий ёрдам
бериш билан боғлиқ масалалар умумтаълим муассасасининг педагогик кенгаши
қарори асосида, муассаса директорининг буйруғи билан камида етти кишидан
иборат тоқ сонда ишчи гуруҳ таркиби тасдиқланади. Ишчи гуруҳига умумтаълим
муассасаси директори раҳбарлик қилади, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари
ишчи гуруҳнинг масъул котиби ҳисобланади.
Педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкаларига ҳар
ойлик устамалар педагог ходимларнинг фаолиятини баҳолаш мезонлари асосида
тарбиявий жараённинг амалга оширилиш сифати ва самарадорлигига, синфдан
ташқари ишларга ҳамда ўқувчиларни инсонпарварлик ва меҳр-оқибат руҳида
тарбиялашга, тегишли синфлар ва ўқув фанлари учун тасдиқланган умумий ўрта
таълимнинг давлат таълим стандартларида назарда тутилган билимлар ва кўникмалар
тўлиқ ҳажмининг ўқувчилар томонидан ўзлаштириб олиниши даражасига ва ўқув
жараёнига қўшилган аниқ ҳисса, ўқитишнинг юқори самарадорлиги ва сифати учун
40 фоизгача миқдорда белгиланади.
Умумтаълим муассасаларида директор жамғармаси маблағларининг
шакллантирилиши ва сарфланиши билан боғлиқ жараёнларнинг қонунийлигини
таъминлаш, улар билан боғлиқ асослантирувчи ҳужжатларнинг расмийлаштирилиши,
тўловларнинг ҳаққонийлигини таъминлаш, жамғарма маблағлари ҳаракати
тўғрисида ахборотларни ҳосил қилиш учун уларнинг ҳисоби юритилади.
Умумтаълим муассасаларида меҳнат ҳақи фондининг кўпи билан 15
фоизи миқдорида директор жамғармаси маблағларининг шакллантирилиши
харажатларнинг иқтисодий таснифига асосан 41 11 210 харажат моддасида[4]
бюджет маблағлари ҳисобидан режалаштирилади ҳамда молия йили давомида
ушбу маблағларнинг сарфи ушбу харажат моддаси бўйича амалга оширилади.
Дейлик, умумтаълим муассасасининг меҳнатга ҳақ тўлаш фонди 800,0 млн.
сўмни ташкил қилса, директор жамғармаси маблағлари 120,0 млн. сўм миқдорида
режалаштирилади.
Ушбу режалаштирилган маблағлар харажатлар сметаси тасдиқлангач
ходимларга рағбатлантириш, устама тайинлаш, моддий ёрдам бериш мақсадларида
сарфланиши мумкин бўлади. Бунинг учун ишчи гуруҳ томонидан қабул қилинган
қарор, ушбу қарорнинг педагогик кенгаш томонидан тасдиқланиши ҳамда
раҳбарнинг расмийлаштирилган буйруғи асос сифатида қаралади. Қайд этилган
66
Do'stlaringiz bilan baham: |