3/2022
Бухгалтерия ҳисоби ва аудит
Хизмат муддати патент, гувоҳноманинг амал қилиш даврига ва Ўзбекистон ёки
хорижий давлатнинг қонун ҳужжатларига, шунингдек, тегишли шартномаларга
мувофиқ, интеллектуал мулк объектларидан фойдаланиш муддатларининг бошқа
чекловларига боғлиқ бўлади. Ушбу муддат хўжалик фаолияти муддатидан ортиқ
бўлиши мумкин эмас. Фойдали фойдаланиш муддатини аниқлашнинг имкони
бўлмаган ёки қийинчилик билан аниқланадиган номоддий активлар объектлари
бўйича эскириш нормалари 5 йил ҳисобида белгиланади, бироқ бу муддати хўжалик
фаолияти муддатидан ортиқ бўлмаслиги лозим.
Номоддий активларнинг амортизацияси қуйидаги усуллардан бири бўйича
ҳисобланади:
а)
тўғри чизиқли,
б)
ишлаб чиқариш усули,
в)
тезлаштирилган усул,
яъни: 1) камайиб борувчи қолдиқли усул, 2) сонлар йиғиндиси - кумулятив усул.
Хўжаликнинг ҳисоб сиёсатида алоҳида банд этиб, хизмат муддатини белгилаш
тартиби ва қўлланиладиган амортизация усуллари кўрсатилади.
Ҳисобот йилидаги инвентарлаш миқдори, уларни ўтказиш санаси,
инвентарланадиган мол-мулк рўйхати хўжалик раҳбари томонидан белгиланади.
Ҳисоб сиёсатида номоддий активларни инвентарлаш тартиби ва шартлари очиқ
кўрсатилади. 7-сон БҲМСда инвентарлаш сонига қараб энг кам талаблар 2 йилда
камида 1 марта номоддий активларни инвентарлаш ўтказиш белгилаб қўйилади.
38-сонли БҲХСда эса, қуйидаги тушунчалар мавжуд:
Амортизация – бу номоддий активнинг эскириш ҳисобланадиган қийматини
унинг фойдали хизмат муддати давомида систематик тарзда харажатларга олиб
боришдир.
Эскириш ҳисобланадиган қиймат – бу активнинг тугатиш қиймати
чегирилгандаги танннархи ёки таннарх ўрнига акс эттириладиган бошқа қийматидир.
Фойдали хизмат муддати – бу: (a) активнинг тадбиркорлик субъекти томонидан
фойдаланиши учун яроқли бўлиши кутилган давр ёки (б) тадбиркорлик субъекти
томонидан активдан олиниши кутилган ишлаб чиқариш ҳажми (миқдори), ёки
шунга ўхшаш бирликлар сони.
38-сонли БҲХСда номоддий модда бўйича харажат у сарфланганда харажат
сифатида тан олинади, қачонки: (a) харажат тан олиш мезонини қаноатлантирадиган
номоддий актив қийматининг таркиби бўлмагунча; (б) модда бизнес бирлашувида
сотиб олинган бўлиб, номоддий актив сифатида тан олинмагунча. Бундай ҳолатда,
харажат харид санасида гудвилл сифатида тан олинган қийматнинг таркибини
ташкил этади (3-сон МҲХС).
Номоддий активни ҳисобга олиш унинг фойдали хизмат муддатига асосланади.
Фойдали хизмат муддати аниқ бўлган номоддий актив амортизация қилинади,
фойдали хизмат муддати аниқсиз бўлган номоддий актив амортизация қилинмайди.
Муҳокама. Шундай қилиб, хўжалик юритувчи субъектларда номоддий
активларга амортизация ҳисоблаш Солиқ қонунчилигида белгилаб қўйилган
меъёрлар асосида маҳсулот (иш ва хизматлар) таннархига, амортизация ҳисоблаш
қайдномасига асосан амалга оширилади.
58
Do'stlaringiz bilan baham: |