3/2022
Бухгалтерия ҳисоби ва аудит
келмайди. Субъект томонидан танлаб олинадиган ҳисоб тизими ўз олдига қўйган
вазифаларни бажариш учун талаб қилинадиган ахборотлар билан таъминланиши
лозим.
Шунинг учун ҳам рақобатлашган бозор тизимида хўжалик юритувчи субъектлар
(соҳалар бўйича) бухгалтерия ҳисобини ташкил қилишга жиддий таъсир кўрсатди.
Бугунги кунда давлат корхоналарини хусусийлаштириб, турли мулк шаклига
келтириб, уларни бошқаришда, фаолиятини назорат қилишда, раҳбарият томонидан
маълум чораларни амалга оширишда бухгалтерия ҳисобининг ўрни муҳим аҳамият
касб этмоқда.
Демак, бухгалтерия ҳисоби ахбороти мустақил, ҳаққоний, ички ва ташқи
фойдаланувчиларга тушунарли бўлиши лозим, бунинг учун қонунлар ва меъёрий
ҳужжатлар чуқур ўрганилиши, хўжалик фаолиятини баҳолашга беғараз ёндашишни
талаб қилади. Бундай ахборотларни олиш учун хўжалик раҳбари қуйидагиларни
амалга ошириши мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз: ҳисоб ва ҳисоботнинг ички
тизимини шакллантириши; хўжалик операциялари устидан назоратни доимий
ўрнатиши; тўлиқ ва ишончли ахборотга эга бўлиши; ҳисоб ҳужжатларининг
сақланишини назорат қилиши; якуний молиявий ҳисоботни халқаро стандартларига
мувофиқ, молиявий ҳисоботларини ўз вақтида тузишлари ва ҳ.к.
Шу нуқтаи назардан, амалдаги қонунчиликда субъектлар (соҳалар бўйича)
томонидан бухгалтерия ҳисобини юритишнинг қоидалари ва тамойилларини
ишлаб чиқиш мустақиллиги берилган. Бухгалтерия ҳисобини бундай тарзда йўлга
қўйишнинг моҳияти шундаки, ҳар бир субъект давлат томонидан ўрнатилган
бухгалтерия ҳисобини юритишнинг умумий қоидаларига асосланган ҳолда ишлаб
чиқариш (иш ва хизмат) ва молиявий фаолиятида кўзланган мақсадга эришиш учун
мустақил равишда ҳисоб тизимини ишлаб чиқади.
Маълумотлар ва услуб
Мамлакатимизда ва МДҲ давлатларида 1990 йилдан бошлаб ҳисоб сиёсатини
шакллантириш масалалари бўйича илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Уларнинг
натижалари матбуотда ва иқтисодий адабиётларда ўз аксини топган.
Шунингдек, хорижлик иқтисодчи олимлар томонидан ҳам ҳисоб сиёсати
соҳасида Р.А Алборов., А.А.Бакаев, М.С.Ержанов, А.А.Ефремова, М.И.Кутер,
Н.П.Кондраков, З.В.Кирьянова, С.А.Николаева, Н.Н.Селезнова, Л.Р.Смирнова,
И.П.Хабарова, А.Д.Шеремет каби иқтисодчи олимлар илмий ишларида тадқиқ
қилинган [16].
Хусусан, ўзбекистонлик олимлардан А.С.Абдуллаев, О.Б.Бобожонов,
Н.Ю.Жўраев, А.М.Жуманов, А.Х.Пардаев, М.Қ.Пардаев, А.А.Ризоқулов,
Н.С.Санаев, А.С.Сотиволдиев, М.М.Тўлаходжаева, А.Усанов, Б.А.Ҳасанов,
Р.О.Холбеков, М.Э.Пўлатов, Н.К.Ризаев, Ж.Ю.Қурбонбоевларнинг ҳам илмий
ишларида ўз ифодасини топган [17].
52
Do'stlaringiz bilan baham: |