3/2022
Бухгалтерия ҳисоби ва аудит
– аудиторлик фаолиятини баҳолаш мезонлари (рейтинги).
Аудиторлик хизматлари сифатини бошқариш механизми аудиторлик
фаолиятини тартибга солиш тизими ва элементларини акс эттиради: ҳуқуқий
тартибга солиш, аудит стандартларининг ҳолати, сертификатлаш ва малака ошириш,
лицензиялаш, аудиторлик хизматларининг ташқи ва ички назорати.
Аудиторлик бизнесининг кенгайиб бориши ва кенгайиши шароитида тартибга
солиш функцияларини давлатдан бошлаб аудиторлик хизматлари сифатини
бошқариш, биринчи навбатда, аудиторлик ташкилоти даражасида амалга
оширилиши керак.
Сифат менежменти тизими муайян аудиторлик ташкилоти фаолиятини ҳисобга
олган ҳолда ишлаб чиқилиши ва белгиланган сифат мақсадларига эришиш учун
сифатни режалаштиришнинг муайян сиёсати ва сифат назорати тартибини амалга
оширилишини таъминлаши керак. Аудиторлик ташкилотининг сифат менежменти
тизими кўлами бозорда аудиторлик хизматлари сифатини таъминлаш мақсад ва
вазифаларига мос келиши керак.
Аудиторлик хизматларининг сифат менежменти тизими интеграциялашган
ёндашув, аудитнинг ички стандартларини ишлаб чиқиш методологияси ва
усулларига асосланади. Тизимнинг асосий мақсади – ташкил этилган аудиторлик
хизматларининг сифати ва ташкилий-услубий даражасини доимий равишда ўсишни
таъминлаш, режалаштирилган сифат, ички аудит стандартлари талаблари ва
мижозларнинг талабларига мувофиқ келиши ҳисобланади.
Ички аудит стандартида сифат назоратининг умумий мақсадлари қуйидагиларга
қаратилиши лозим:
а) касбий талаблар.
Ходимлар касбий хулқ-атворнинг мустақиллиги, ҳалоллилиги, объективлиги,
махфийлиги ва аудит стандартларига риоя қилишлари керак;
б) қобилияти ва ваколатлари.
Ходимлар билан таниш бўлган ва техник стандартларга риоя этадиган,
шунингдек, еҳтиёткорлик билан ўз вазифаларини амалга ошириш учун зарур
профессионал ваколатига эга ходимларидан иборат бўлиши керак;
в) топшириқ.
Аудиторлик иши ушбу шароитда зарур бўлган техник тайёргарликка ва
тажрибага ега бўлган ходимларга берилиши керак;
г) жамоага ваколат .
Бажарилган ишнинг тегишли сифат стандартларига жавоб беришини таъминлаш
учун барча даражадаги ишларни етарли даражада бошқариш, доимий мониторинг
қилиш ва назорат қилиш керак;
д) консалтинг.
Зарур ҳолларда тегишли эксперт мутахассислар билан аудиторлик ташкилоти
доирасида ва ундан ташқарида маслаҳатлашиш;
е) мижозларни қабул қилиш ва сақлаб туриш.
Потенциал мижозларни доимо баҳолаш ва мавжуд мижозларни кўриб
чиқиш керак. Мижозни қабул қилиш ёки у билан ҳамкорлик қилишни давом
34
Do'stlaringiz bilan baham: |