3/2022
Бухгалтерия ҳисоби ва аудит
Аудитор ишининг сифатини назорат ишлари услубиётини кўп қирралилигига
яна бир мисол. Амалиёт нуқтаи назаридан, аудиторлик текширувлари иши сифатини
С.М.Бичкова, Е.Ю.Итигиловалар
3
еттита ёндашув – сифат кўсаткичлар бўйича
кўриб чиқишган.
Юқоридаги С.М. Бичкова, Е.Ю. Итигиловаларнинг ва бошқа олимлар
4
ёндашувлари урғуни кўпинча мижознинг талабларига қаратганлар, ваҳоланки,
ҳозирги глобаллашув жараёнида аудитнинг иш сифатини, қолаверса, бошқа ҳар
қанақа соҳада мижознинг хоҳиши билан бир қаторда умумий дунёвий стандартдан
фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Халқаро миқёсда аудитнинг иш сифати билан
боғлиқ қуйидагича стандартлари мавжуд:
аудитнинг иш сифатининг халқаро стандарти, сифат назоратининг халқаро
стандарти (СНХС), молиявий ҳисоботлар аудити ва уларни кўриб чиқиш, ишонч
билдириш ва турдош хизматлар кўрсатиш бўйича бошқа келишувларни бажарувчи
аудиторлик ташкилотларида сифат назорати:
1)
(International standard on quality control.) Бунда аудиторлик текширувининг
мақсади мижознинг бизнесига ёрдам бериш ҳисобланади.
2)
220 Халқаро аудиторлик фаолияти стандарти (International standart on
auditing 220) - «Молиявий ҳисоботлар аудити сифатини назорат қилиш»да аудитнинг
иш сифати мезонлари умумий концепцияси кўрсатилган.
Бугунги кунда аудит сифатини назорат қилишнинг самарали методик ва
методологик асослари талаб даражасида деб бўлмайди. Хусусан, аудиторлик
ташкилотларининг иш сифатини баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилмаган,
аудиторлик сифатини назорат қилишнинг мақсадлари, вазифалари ва объектлари,
аудит хизматлари сифатини назорат қилиш тартиби ва усуллари расмий равишда
тасдиқланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда ёки аудиторлик соҳасидаги илмий
тадқиқотларда аниқ кўрсатилмаган.
Аудиторлик хизматларининг сифатини таъминлаш, аудиторлик хизматларининг
сифатига таъсир қилувчи барча омилларни амалга ошириш учун зарур бўлган шарт-
шароитларни яратиш, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ амалга
ошириш ҳисобланади.
Аудиторлик хизматларининг сифатини ошириш бўйича мақсадли тадбирлар
аудиторлик хизматларини сифатини бошқариш ҳисобланади. Аудиторлик
хизматларининг сифатини таъминлаш – бу сифат менежменти доирасида ҳам,
мустақил равишда ҳам амалга ошириладиган сифат менежментининг ажралмас
қисми ҳисобланади.
Аудитнинг иш сифатига бир қанча омиллар таъсир кўрсатиши мумкин бўлиб,
қуйдагиларни асосий этиб белгилаб олиш мақсадга мувофиқдир:
– давлатнинг ўрни;
– меъёрий-ҳуқуқий асослари;
– пофессионал бирлашмалар;
– иқтисодиётнинг ривожланганлик даражаси;
3
С.М.Бичкова, Е.Ю.Итыгилова. Контроль качество аудита - М.:Эксмо, 2008.-208с.(10с.)
4
Deming W.E. Out of the Crisis. — Cambridge, MA: Massachusetts Institute of Technology, Center for
Advanced Engineering Study, 1988.
33
Do'stlaringiz bilan baham: |