Ключевые слова:
Элементы системы контроля качества работы аудитора,
критерии контроля качества работы, направления контроля, формы контроля,
общий контроль качества, внешний контроль.
Key words:
Elements of the quality control system, criteria for quality control of
work, areas of control, forms of control, general quality control, external control.
_____________________________________________________________________
Кириш
Аудиторлик хизматлари бозори ҳолатининг таҳлили унинг сўнгги ўн йилликдаги
ривожланиш хусусиятларини ва замонавий шароитдаги асосий тенденцияларни
аниқлаш имконини беради. Ўзбекситон Республикасида аудиторлик хизматлари
бозорининг шаклланиши мустақилликка эришганимиздан кейин 1992 йилдан қонун
ва миллий аудит фаолияти стандартлари ҳамда тегишли ахлоқий талаблар асосида
ташкил этила бошланган.
Ўзбекистон Республикасида аудит хизмати сифатининг назоратига давлат
даражасида эътибор қаратилган. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда 2021 йил 25 февралда
қабул қилинган ЎРҚ-677 “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги Қонун (янги
29
3/2022
Бухгалтерия ҳисоби ва аудит
таҳрири)
1
, аудиторлик фаолияти стандартлари, аудитор ва аудит ташкилотларига
қўйилган талабларни акс эттирувчи бир қатор меъёрий-хуқуқий ҳужжатлар мавжуд.
Уларга асосан аудитор иши сифатини умумий назорат қилиш қуйидагиларга:
аудиторларнинг маълум шахсий хусусиятларига (ҳалоллик, объективлик,
мустақиллик, профессионаллик, компетентлилик), аудиторлик гуруҳи аъзолари
ўртасида ишларнинг асосли тақсимланганлигига; сифат стандартларига
риоя қилиниши бўйича аудиторларнинг ишлари устидан назоратга; аудит
ташкилотларидаги иш сифатини ички назорат қилиш сиёсати ва амалларининг
самарадорлиги устидан назорат ўрнатилишига асосланади.
Ўзбекистонда аудитор иши сифатини юқорида келтирилган назорат масалалари
унинг дастлабки, жорий ва кейинги назоратини ташкил этишга қаратилганлигини
таъкидлаш лозим. Амалда, дастлабки назорат аудиторлар ва аудиторлик
ташкилотларини аттестациядан ўтказиш ва лицензиялаш босқичида бажарилади.
Жорий назорат икки йўналишда амалга оширилади: алоҳида аудиторлик
текширувларини жорий назорат қилиш ва аудитни умумий назорат қилиш.
Аудитор иши сифатини кейинги назорати ташқи назорат масалалари орқали
амалга оширилади. Аудитор иши сифатини назорат қилишни ташкил этиш
йўналишлари қуйидаги тушунчаларни ўз ичига олади:
– иш сифатини назорат мезонлари;
– назорат йўналишлари;
– назорат шакллари.
Аудитор иши сифатини назорат йўналишларига алоҳида аудиторлик
текширувларини назорат қилиш ва умумий сифат назорати амаллари киради.
Алоҳида аудиторлик текширувларини назорат қилиш бу аудиторга Қонун
ҳужжатларида белгиланган мустақиллик ва эркинлик ваколатлар берилиши,
аудиторлар ишининг жорий назоратини кузатуви, аудитор ишини стандартларга
мувофиқ бажарилишини текшириш каби масалаларни ўз ичига олади.
Умумий сифат назорати: мустақиллик, хизматчиларга топшириқлар,
маслаҳатлар, кузатув, ишга ёллаш, касбий даражанинг оширилиши, хизматда
кўтарилиш, мижозлар мақбуллилиги ва улар билан муносабатларнинг давомийлиги,
қоида ва жараёнларни назорат қилиш каби унсурлардан иборат.
Ўзбекистонда аудитор иши сифатини назорат қилишнинг уч шаклда ташкил
этилиши белгиланган:
Биринчиси – асосий аудиторни ўзининг ёрдамчилари устидан назорати:
– асосий аудитор аудит ўтказилаётган жараёнда ишлаётган ассистентларини
доимий назорат қилиши ва ишга йўналтириб туриши керак;
– ассистент, асосий аудитордан профиссионал даражаси билан фарқ қилувчи
шахс;
– ассистентдан фарқли ўлароқ, асосий аудитор ўтказилган аудит учун тўлиқ
жавобгарликни ўз бўйнига олади;
1
Ўзбекистон Республикаси “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги Қонун (янги таҳрири). 2021 йил
25 февраль, ЎРҚ-677.
30
Do'stlaringiz bilan baham: |