3/2022 Бухгалтерия ҳисоби ва аудит – ассистентларга вазифалар берилганда улар ўзларининг мажбуриятлари
ва амалларини, яъни хўжалик юритувчи субъектлари аудиторлик текширувида
юзага келадиган муаммолар аудит амалларини ўтказиш кўлами ва моҳияти таъсир
кўрсатадиган, қўллаш борасида тегишли тарзда кўрсатмалар берилиши керак.
Иккинчиси – аудитор иши сифати устидан аудиторлик ташкилотининг
назорати. Унда аудиторлик ташкилотининг раҳбари доимий ва жорий даврда
қуйидаги масалалар юзасидан назорат олиб боради:
– мижоз учун ўтказиладиган аудиторлик текширувининг аудиторлик режасини
ва дастурини асосланганлигини текшириш ва мулоҳаза юритиш;
– аудиторлик тамойилларининг ташкилий-ахлоқийлигига қаттиқ риоя
қилинишини текшириш;
– асосий аудитор томонидан аудиторлик хулосаси бериб бўлинганидан
кейин аудиторлик ташкилотининг бошқа аудитори томонидан ҳисоботларнинг
ишончлилигини мижоз учун бепул бўлган такрорий қайта текширишларни ўтказиш.
Учинчиси – аудитор иши сифати устидан ташқи назорат ташкил этилиши.
Ташқи назорат давлат органи томонидан ўтказилиб, бу назорат амалдаги меъёрий
ҳужжатларга асосан даврий ва мажбурийлик тамойилида олиб борилади.
Аудитор иши сифатининг ташқи назорати объекти бўлиб қуйидагилар
ҳисобланади: аудит ташкилотининг ички стандартлари, аудит ташкилоти иш
сифатининг ички назорати тизими, алохида аудиторлик текширувлари. Ушбу
аудитор иши сифатини назорати объектларига қараб, ташқи назорат масалаларини
уч гуруҳга ажратиш мумкин.
Биринчидан, аудиторлик ташкилотининг ички стандартларининг мовжудлиги
ва уларнинг амалдаги ХАС билан мослигини текшириш ўтказилади. Ушбу
гуруҳнинг назорат масалалари доирасига қуйидагилар киради:
– аудит ташкилотида ишлаб чиқилган ва қабул қилинган ички стандартларнинг
мавжудлигини текшириш;
– ички аудит ташкилоти стандартларини ишлаб чиқиш ва назорати учун
қўйилган талабларга мослигини текшириш;
– ички стандартларни таркибига ва мазмунига қўйилган талабларга мослигини
текшириш;
– ички стандартларни тайёрлаш тартибига бўлган талабларга мослигини
текшириш;
– ички стандарт талабларини бажарилишига қаратилган ташкилотнинг ички
назоратини ташкил этишга қўйилган талабларнинг мослигини текшириш;
– қабул қилинган ва ишлаб чиқилган ички стандартларни амалдаги низом ва
меъёрий ҳужжатлар талабларига мослигини текшириш.
Икинчидан, аудит ташкилотида иш сифатининг ички назоратини ташкил
этилиши ва уларнинг самарали амал қилишини текшириш масалалари. Ушбу гуруҳ
назорат масалалари доирасида қуйидагилар амалга оширилади: аудит ташкилоти
иш сифати ички назорат тизимини ташкил этилишини текшириш ҳамда аудит
ташкилоти иш сифати ички назорат тизимининг самарали фаолиятини текшириш.
Учинчидан, алоҳида аудиторлик текширувлари сифатини текшириш. Ушбу
гуруҳнинг назорат масалалари доирасида қуйидаги воситалар амалга оширилади: