Мавзуга доир адабиётлар таҳлили (Literature review)
И.Р.Сухаров [4] захиралар таннархига доир стандартларни тадқиқ қилиш
асосида устама маъмурий харажатларни захиралар таннархига олиб боришни
чегараловчи нормаларни такомиллаштириш таклифини беради. В.А.Трехова
[5] захиралар таннархини ҳисобга олишда ҳақиқий таннархи, чакана нарх ва
норматив таннархи методларидан фойдаланишнинг услубий масалаларини ёритиб
беради. М.И.Хайитбаев [6] товар-моддий захираларнинг моҳияти, уларни халқаро
стандартларга мувофиқ баҳолаш ҳамда молиявий ҳисоботларда акс эттириш
масалаларини тадқиқ этган. R.Tounter ва Erwin van der Laan [7] тадқиқот ишларида
захираларни ахборот фойдаланувчилар томонидан қарорлар қабул қилиш мақсадида
баҳолаш масалаларини ўрганади. Лекин, ушбу ишларда мамлакатларнинг миллий
стандартларни халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш, захираларни
баҳолаш тартиб-тамойилларини уйғунлаштириш масалалари етарли даражада
очиб берилмаган, деб ҳисоблаймиз.
2-сон БҲХС “Захиралар” стандартида захираларни баҳолаш масалалари бўйича
қоидалар киритилган. Унга мувофиқ захиралар таннархи ёки соф сотиш қийматидан
қайси бири камроқ бўлса, ўша бўйича баҳоланиши лозим.
Ушбу қоиданинг 2-сон БҲХС ва Ўзбекистон Республикаси 4-сон БҲМСда
ёритилишини кўриб чиқайлик (1-жадвал).
38
3/2022
Бухгалтерия ҳисоби ва аудит
1-жадвал
Халқаро ва миллий стандартларда захираларни баҳолашга оид
қоидаларнинг солиштирилиши
1
2-сон бҲХС “Захиралар” [8]
4-сон бҲМС “Товар-моддий захиралар” [9]
Захиралар қуйидаги иккита
миқдорлардан энг кичиги бўйича
баҳоланиши шарт:
(а) таннархи (cost value) ёки
(b) соф сотиш мумкин бўлган қиймати
(realizable value)”
12. Товар-моддий захираларни баҳолаш қу-
йидаги иккита қийматлардан энг пасти бўйича
амалга оширилади:
баланс тузилаётган санадаги таннарх (сотиб
олиш нархи ёки ишлаб чиқариш таннархи);
баланс тузилаётган санадаги реализация
қилишнинг соф қиймати
Ушбу солиштириш бўйича хулоса қиладиган бўлсак, Ўзбекистон миллий
стандарти ҳам халқаро стандартдаги захираларни баҳолаш тартибини қабул қилган.
Миллий стандартда “баланс тузилаётган санадаги таннархи (сотиб олиш нархи ёки
ишлаб чиқариш таннархи)” дейилган. Бизнинг фикримизча, ушбу ҳолатларнинг
халқаро стандартларга мувофиқ келмайдиган жиҳатлари мавжуд.
Биринчидан, баланс тузилаётган санада таннарх аниқланмайди, таннарх захира
ҳаракати давомида шаклланади. Захиралар фақат баланс тузилаётган санада
соф сотиш мумкин бўлган қийматида акс эттирилади, балки ҳисоб сиёсатида
кўрсатилган тартибда бозорда захираларнинг бўлиши мумкин бўлган соф сотиш
қиймати захиранинг таннархидан салмоқли даражада пасайишига оид далиллар
юзага келганда, соф сотиш қиймати бўйича акс эттирилади (баланс тузиш санасида
эмас).
Иккинчидан, миллий стандартда сотиб олиш нархи ва ишлаб чиқариш таннархи
бир-биридан ажратиб кўрсатилган. Захираларнинг харид таннархи ва қайта ишлаш
таннархи бу захира таннархи элементлари ҳисобланади. Иккаласи мужассам бўлган
тақдирдагина захира таннархи шаклланади. Шу сабабли “сотиб олиш нархи ёки
ишлаб чиқариш таннархи” деб ёритилиши бизнингча тўғри эмас, чунки ишлаб
чиқариш таннархининг ичига захираларнинг сотиб олиш нархи ҳам киради.
Учинчидан, “реализация қилишнинг соф қиймати” атамасини инглиз тилидан
мазмунан тўғри таржима қилиш керак, деб ҳисоблаймиз. Халқаро стандартнинг
инглиз тилидаги версиясида “realizable value” қўлланилган. Унинг русчага
таржимаси “чистой возможной цене продажи” бўлади. Халқаро стандартда бўлиши
мумкин бўлган сотишнинг соф қиймати тўғрисида баён қилинаяпти. Шу сабабли,
“соф сотиш мумкин бўлган қиймати” деб қабул қилинса, мақсадга мувофиқ бўлар
эди.
2-сон БҲХС “Захиралар” стандартида кўзда тутилган баҳолаш қоидаларини
қуйидаги расмда акс эттирамиз (1-расм).
1
2-сон БҲХС ва 4-сон БҲМС асосида.
39
Do'stlaringiz bilan baham: |