15
3/2022
Молия ва бюджет
турли давлатларда турлича. Масалан, Франция, ГФР,
Нидерландия, Бельгия,
Италия, Швейцария ва жуда кўп давлатларда молия йили календарь йилига мос
келади. Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 26 декабрда қабул қилинган”
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси”нинг 3-моддасида “молия йили –
биринчи январдан ўттиз биринчи декабрь куни охиригача бўлган вақтни ўз ичига
олувчи давр”, деб белгилаб қўйилган[3]. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, Мустақил
Давлатлар Хамдўстлигига аъзо мамлакатларда, Арманистон, Беларуссия, Россия
Федерацияси, Қозоғистон, Қирғизстон, Туркманистон Тожикистон, Озарбайжонда
ҳам бюджет йили 1 январдан 31 декабрь куни охиригача белгиланган. Халқаро
амалиётда
Буюк Британия, Канада ва Японияда бюджет йили 1
апрелдан
бошланади ҳамда 31 мартда тугайди. Скандинавия давлатлари Швеция, Исландия
ва Норвегияда бюджет йили 1 июлдан бошланиб, 30 июнда тугайди. АҚШда эса
бюджет йили 1 октябрдан бошланиб 30 сентябрда тугайди. Ушбу ҳолатнинг
асосий сабабларидан бўлиб, мазкур давлатлардаги анъаналар, тарихий сабаблар ва
улардаги қонун чиқарувчи ваколатли органларнинг сессиялари ўтказиш муддатлари
ҳисобланади[10].
Давлат бюджети муддатларидан ташқари
турли мамлакатларда бюджет
жараёни ҳам турлича. Бюджет жараёни бу
давлат бюджетини тузиш, кўриб
чиқиш, қабул қилиш ва ижро этиш, унинг ижросини назорат қилиш, ижросининг
ҳисоботини тайёрлаш ва тасдиқлаш,
шунингдек, давлат бюджети тузилмасига
кирувчи бюджетлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни қонун ҳужжатлари билан
тартибга солиш жараёнидан иборатдир. Ушбу жараён таркиби хисобланган давлат
бюджетини тузиш муддати ҳисобланади. Ушбу жараён кўплаб давлатларда янги
бюджет йилидан 12 ой олдин бошланади. Францияда – 14 ой олдин, АҚШда
эса 18 ой олдин бошланади. Россия Федерациясида Марказий ҳукумат жорий
йилнинг 15 августига қадар мамлакатнинг иқтисодий-ижтимоий ривожланишининг
прогнозини федерал, субъектлар ва маҳаллий бюджетлар ҳамда давлат мақсадли
жамғармаларининг лойиҳаларини кўриб чиқади ва уни кўриб чиқиш учун Россия
Федерацияси Давлат Думасига тақдим этади. Ўзбекистон Республикасининг
бюджет кодексиинг 96-моддасида[СПиТ:1.Бюджет / Бюджетнома] “Бюджетнома
— эришилган натижалар ҳисобга олинган ҳолда мамлакатни келгуси давр учун
ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий йўналишларини
назарда
тутадиган ҳужжат бўлиб, ушбу йўналишлар асосида Давлат бюджетининг ва
давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг лойиҳалари шакллантирилади.
Бюджетнома Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасига — жорий йилнинг 15 сентябрига қадар
киритилади;” деб белгилаб қўйилган[3].
Дунёнинг ҳар бир мамлакатида бюджет тизими турли даражадаги бюджетлар
ва бюджет маблағлари олувчилар йиғиндисини, бюджетларни ташкил этишни
ва
тузиш принципларини, бюджет жараёнида улар ўртасида, шунингдек,
бюджетлар ҳамда бюджет маблағлари олувчилар ўртасида вужудга келадиган
ўзаро муносабатларни ўзида ифодалайди. Халқаро амалиётда даромадларнинг